Ўзбекистон республикаси халқ таълим вазирлиги


Download 3.94 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/91
Sana12.10.2023
Hajmi3.94 Mb.
#1700425
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   91
Bog'liq
4.2-MTM-musiqa-rahbar

Мусиқа машғулотлари- мусиқий нутқ ва мусиқа тилининг ўзига хос 
хусусиятларига бағишланган машғулотлар тури. Мавзулари: «Қаттиқ
секин», «Баланд-паст», «Мусиқанинг учта жанри», «Мусиқа нима ҳақда 
ҳикоя қилади? » ва ҳ.қ. 
Мусиқа раҳбари- МТМ жамоаси таркибига кирадиган педагогик 
ходим, мусиқа фаолиятининг ташкил этишнинг турли шакллари ва 
кўринишларидан фойдаланиб, тарбияланувчиларнинг мусиқага бўлган 
иқтидорларини ривожлантириш, эстетик таъбини шакллантириш ишлари 
билан шуғулланади.Мусиқа раҳбари битта ѐки бир нечта мусиқа 
асбобларини чалишни билиши, амалга ошириладиган педагогик фаолият 
йўналишларини тарбияланувчиларнинг индивидуал ва ѐш хусусиятларини, 
уларнинг ижодий қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда белгилаши лозим. 
Мусиқа ритмини сезиш- мусиқадан чуқур таъсирланиш ва бунинг 
натижасида мусиқанинг ритмик ифодалигини ҳис этиш қобилияти. 
Мусиқа тарбияси- этетиктарбия соҳаларидан бири; МТМ ва 
мактабларда амалга оширилади. Болада ижодкорлик қобилиятини 
шакллантириш мақсадида унинг мусиқа маданиятини тарбиялаш ва 
мусиқавий майлларини ривожлантиришга қаратилган махсус ташкил 
этилган педагогик жараѐн. Мусиқа тарбиясининг вазифалари: болага 
мусиқани севиш ва тушунишни ўргатиш, унинг мусиқани эшитиш 
қобилиятини ва мусиқага ҳавасини ривожлантириш , унга энг содда 
ижрочилик кўникмаларини сингдириш (куйлаш, ҳиргойи қилиш). 
Мусиқа терапияси- психотерапевтик методлардан бири , мусиқанинг 
ўзига хос хусусиятларидан даволаш воситаси сифатида фойдаланишга 
асосланган Мусиқашуносларнинг мусиқа назарияси, мусиқа тарихи, мусиқа 
эстетикаси, мусиқа танқиди, мусиқа фолғклоршунослиги каби соҳаларининг 
ютуқларига таянади.
Мусиқа товуши- мусиқа бирлиги, у ўзининг маълум баландлиги
қаттиқлиги , давомийлиги ва тембри билан ажралиб туради. 
Мусиқа фаолияти- мусиқа воситасида ривожлатириш жараѐнида 
мусиқа фаолиятинингбарча турларини қўллаш. Болалар мусиқа фаолияти 
турлари: мусиқани, унинг ҳаракати, ўзига хос оҳанглари, образлилигива 
бетакрор мусиқа санътини «кузатиш», яъний идрок этиш;мусиқани 
тинглаш, фаол мусиқа амалиѐти (қўшиқ айтиш, мусиқа асбобларини 
чалишдан фойдаланган ҳолда); мусиқани яратиш, яъний мусиқани тинглаш 
ва ижро этишдан билан боғлиқ бўлган болалар ижодиѐти. МТМда мусиқа 
фаолиятини ташкил этиш турлари:фронтал мусиқа машғулотлари 


154 
(комплекс, мавзу бўйича, етакчи (доминант), анъанавий); гурухий 
индивидуал мусиқа машғулотлари (ижодий, мусиқани эштиш иқтидори ва 
овозни ривожлантириш, рақс ҳаракатлари ни ўзлаштириш, болаларга 
мусиқа асбобларини чалишни ўргатиш); мусиқа залидан ташқарида ташкил 
этилган мусиқа муҳити (мустақил мусиқа фаолияти, мусиқа садолари
остида уйғониш, мусиқали хордиқ, эрталабки бадантарбия, физкультура 
машғулотлари); байрам ва кўнгилхушликлар (мавсумий, мавзувий, 
фольклор, ўйинга асосланган). 

Download 3.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling