Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а. Авлоний номидаги халқ таълими тизими рахбар


Download 215.55 Kb.
bet19/69
Sana25.12.2022
Hajmi215.55 Kb.
#1065842
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   69
Bog'liq
5. Matematika kasbiy ishchi dastur 10.11.2022

Жами

30

10

20



1-мавзу. Ҳодисалар алгебраси. Эҳтимолликнинг статистик ва геометрик таърифлари. Ихтиёрий эҳтимолликлар фазоси (2 соат маъруза, 2 соат амалий машғулот).
Эҳтимоллар назарияси предмети ҳақида. Қисқача тарихий маълумотлар. Элементар ҳодисалар тушунчаси. Тасодифий ҳодисалар. Тасодифий ҳодисалар устида амаллар (тўпламлар назарияси билан боғлиқ ҳолда).
Дискрет эҳтимоллик фазоси ва эҳтимолликлар тақсимоти. Эҳтимолликнинг классик таърифи. Баъзи классик схемалар. Комбинаторика элементлари ва уларнинг классик схемаларда қўлланиши. Эҳтимолликнинг энг содда хоссалари.
Эҳтимолликнинг статистик таърифи. Эҳтимолликнинг геометрик таърифи. Учрашув ҳақидаги масала.
Ҳодисаларнингалгебра ва -алгебралари. Эҳтимоллик аксиомалари. (Колмогоров аксиомалари). Эҳтимолликнинг хоссалари. Узлуксизлик хоссаси (саноқли аддитивлик хоссаси).
2-мавзу. Шартли эҳтимолликлар ва ҳодисаларнинг боғлиқсизлиги. Боғлиқмас тажрибалар кетма-кетлиги ( 4 соат амалий машғулот).
Шартли эҳтимоллик таърифи. Ҳодисалар боғлиқсизлиги. Тўла эҳтимоллик ва Байес формулалари.
Боғлиқ бўлмаган тажрибалар кетма-кетлиги. Бернулли схемаси. Биномиал тақсимот ва унинг хоссалари. Муавр-Лаплас локал ва интеграл теоремалари. Пуассон теоремаси.
3-мавзу. Тасодифий миқдорлар ва уларнинг сонли характеристикалари (2 соат маъруза, 2 соат амалий машғулот).
Тасодифий миқдор таърифи ва унга доир мисоллар. Тасодифий миқдорнинг турлари. Тасодифий миқдорларнинг тақсимот функциялари. Баъзи тақсимот қонунлари (нормал, текис, Пуассон тақсимотлари).
Дискрет тасодифий миқдорларнинг математик кутилмаси ва унинг хоссалари. Дискрет тасодифий миқдорларнинг дисперсияси ва унинг хоссалари. Ўртача квадратик четланиш. Узлуксиз тасодифий миқдорнинг математик кутилмаси ва дисперсияси. Бошланғич ва марказий моментлар. Тасодифий векторлар ва уларнинг сонли характеристикалари.

Download 215.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling