Фан бўйича тингловчиларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар
“Математика ўқитиш методикаси” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида тингловчи:
–математиканинг таълим тизимида тутган ўрни;
–математикани ўқитиш методикасининг педагогика, психология фанлари билан боғлиқлиги;
–математикани ўқитиш методлари ва технологиялари тарихи;
–математика бўйича яратилган дарсликлар, қўлланмаларнинг хусусиятлари;
–математика фани ривожланишининг асосий босқичлари;
–Европа, Марказий Осиё математиклари ҳаёти ва ижоди ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
–математикани ўқитиш методикасининг математика фанлари билан боғлиқлиги;
–математикани ўқитиш методлари, технологиялари, уларнинг назарий асослари;
–умумий ўрта таълим математикаси мақсади, мазмуни ва вазифалари;
–ўрта махсус, касб-ҳунар таълими математикаси мақсади, мазмуни ва вазифалари;
–математикани ўқитишда дидактик тамойиллар;
–математикани ўқитишда унинг қисмлари, бобларига хос хусусиятлари;
–математика бўйича дарсдан ташқари ишларни билиши ва улардан фойдалана олиши;
–математикага ўқувчиларда меҳр уйғота олиш;
–математикани ўқитишнинг замонавий метод ва технологияларини қўллай олиш;
–математикани ўқитишда илғор методик тажрибаларни умумлаштира олиш;
–математика бўйича мустақил таҳсил олишга ўқувчиларни йўллаш;
–математикани ўқитишда ўқувчиларнинг математик қобилиятларини шакллантириш ва ривожлантириш;
–математика бўйича ўқувчилар билимини баҳолай олиш;
–математика дарслари, тарбиявий ишлар бўйича талаб қилинган барча ҳужжатларни юритиш;
–математика дарсларини режалаштириш кўникмалариига эга бўлиши лозим.
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
“Математика ўқитиш методикаси” фани нафақат математика фанини ўқитиш учун ҳуқуқ бериш бўйича касбий қайта тайёрлаш таълим йўналиши ўқув режасига киритилган фанлар, балки умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари математика фанлари, педагогика ҳамда психология фанлари билан ҳам ўзаро алоқадорликда ўқитилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |