Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а. Авлоний номидаги халқ таълими тизими рахбар


Download 215.55 Kb.
bet28/69
Sana25.12.2022
Hajmi215.55 Kb.
#1065842
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   69
Bog'liq
5. Matematika kasbiy ishchi dastur 10.11.2022

Фаннинг таълимдаги ўрни

“Математика ўқитиш методикаси” фанининг таълимдаги ўрни унинг таърифидан бевосита келиб чиқади. Математика ўқитиш назарияси ва методикаси фани математика ўқитишнинг мақсадлари, мазмуни, методлари ва воситаларини такомиллаштириш жараёнини тадқиқ қилиш билан шуғулланади. Худди ана шулар “Математика ўқитиш методикаси” фанининг таълим жараёнидаги ўрнини кўрсатувчи жиҳатлардир.


Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар.
“Математика ўқитиш методикаси” фани бўйича ўқув машғулотларида таълимнинг замонавий технологиялари - янги педагогик технологиялар ва замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланилади. Амалий ва лаборатория машғулотлари ҳамда семинарлар тингловчиларнинг ўқув фаолиятини фаоллаштириш методлари асосида ташкил этилади.


АСОСИЙ ҚИСМ





Мавзулар

Жами

Маъруза

Амалий машғулот

Семинар

1.

“Математика ўқитиш методикаси” фанининг предмети. Математика ўқитишни ташкил этиш формалари.

2

2







2.

Мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалари математикаси курсида математик мантиқ элементлари. Математик тушунча, таъриф, аксиома ва теоремаларнинг мантиқий тузилиши

6

2

2

2

3.

Математик ўқитиш методлари. Синфдан ташқари ва факультатив машғулотлар, уларнинг ташкилий шакллари, мақсад ва вазифалари, ўтказиш методикаси. Математика ўқитишда педагогик ва ахборот технологиялари

6

2

2

2

4.

Сон тушунчасини киритиш. Натурал, каср, манфий ва иррационал, ҳақиқий ва комплекс сонларга оид мавзуларни ўқитиш методикаси

4

2

2




5.

Умумий ўрта мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалари математикасида айний шакл алмаштириш ва уни ўқитиш методикаси, функция тушунчасини киритиш ва ўқитиш методикаси. Тенглама ва тенгсизликларни ўқитиш методикаси.

8

2

4

2

6.

Декарт координаталари. Текисликда ва фазода Декарт алмаштиришлар. Ўхшашлик ва гомотетияни ўқитиш методикаси. Текисликда ва фазода векторлар мавзусини ўқитиш методикаси

4

2

2




7.

Стереометрия курсини ўқитиш методикаси.

4

2

2




8.

Геометрия курсида кўпбурчаклар ва кўпёқлиларни, юза ва ҳажмларни ўқитиш методикаси

6




4

2

9.

Тригонометрик функциялар, тенглама ва тенгсизликларни ўқитиш методикаси

6




4

2

10.

Кўрсаткичли ва логарифмик функциялар, тенглама ва тенгсизликларни ўқитиш методикаси.

10

2

6

2

11.

Ҳосила. Ҳосиланинг функцияни текширишга татбиқи, бошланғич функция ва интеграл, дифференциал тенгламалар мавзуларини ўқитиш методикаси

8

2

4

2

12.

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида комбинаторика элементларини, “Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика элементлари” мавзусини ўқитиш методикаси

6

2

2

2

13.

Математиканинг ривожланиш тарихи. Математиканинг фан сифатида шаклланиши. Математиканинг турли бўлимларининг пайдо бўлиши ва ривож­ланиши

2







2

14.

Детерминант ва матрица, группа, майдон, ҳалқа. Алгебраик тенгламаларнинг радикалларда ҳал қилиниши.

4




2

2

15.

Геометрик ясашлар. Геометрик алмаштиришлар. Проектив геометрия шаклланиши ва ривожланиши. Ноевклид геометриянинг кашф этилиши ва унинг бошқа кўринишлари

2




2




16.

Тўпламлар назарияси, тўплам қуввати. Чексиз қаторлар. Қаторларнинг яқинлашиши. Тригонометрик қаторлар

2




2







Жами

80

20

40

20



1-мавзу. “Математика ўқитиш методикаси” фанининг предмети. Математика ўқитишни ташкил этиш формалари (2 соат маъруза).
“Математика ўқитиш методикаси” фанининг предмети, фан сифатида унинг тараққиёти, босқичлари ўқув предмети сифатида мақсади, мазмуни. Математика ўқитишни ташкил этиш формалари. Синф дарс системаси. Математика ўқитишда кузатиш ва тажриба, таққослаш ва аналогия методлари. Математика ўқитишда анализ ва синтез каби методларнинг ўрни. Аналитик метод билан масалалар ечиш ва теоремаларни исботлаш. Математика ўқитишда индукция, дедукция. Математика ўқитишда умумлаштириш, абстракциялаш ва уларнинг аҳамияти.
2-мавзу. Мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалари математикаси курсида математик мантиқ элементлари. Математик тушунча, таъриф, аксиома ва теоремаларнинг мантиқий тузилиши (2 соат маъруза, 2 соат амалий машғулот, 2 соат семинар).
Мактаб ва ўрта махсус таълим муассасалари математикаси курсида математик мантиқ элементлари. Математик тушунча, таъриф, аксиома ва теоремаларнинг мантиқий тузилиши. Зарурий ва етарли шартлар. Уларни ўқитиш муаммолари. Ўқувчиларнинг математик тафаккурини ривожлантириш жараёнида масалаларнинг аҳамияти. Масала ечишда умумий ва хусусий усуллар. Исботлашга ва ҳисоблашга доир масалаларни аналитик метод билан ечиш. Математикани ўқитишда масалаларнинг ўрни ва роли, ўқувчиларни матнли масалалар ечишга ўргатиш методикаси. Математика ўқитиш жараёнида математик тафаккурни ривожлантириш шакллари ва усуллари. Теоремалар, уларнинг турлари, исботлаш усуллари. Теоремаларни ўқитишнинг методикаси.
3-мавзу. Математик ўқитиш методлари. Синфдан ташқари ва факультатив машғулотлар, уларнинг ташкилий шакллари, мақсад ва вазифалари, ўтказиш методикаси. Математика ўқитишда педагогик ва ахборот технологиялари (2 соат маъруза, 2 соат амалий машғулот, 2 соат семинар)
Математик ўқитиш методлари (муаммоли, эвристик, дастурлашган, блокли, модулли). Математика ўқитиш методларининг классификацияси. Математика ўқитишда муаммоли, эвристик, дастурлашган, блокли, модулли методлари. Синфдан ташқари ва факультатив машғулотлар, уларнинг ташкилий шакллари, мақсад ва вазифалари, ўтказиш методикаси. Математика ўқитишда педагогик технологиялар ва ахборот технологиялари. Математика ўқитишга инновационёндашувлар: технологик, интегратив, фаолиятли ёндашувлар.Математика ўқитишда интерфаол усуллар: “Ақлий ҳужум”, “Ялпи ақлий ҳужум”, “6х6,” “Қора қути”, “Чархпалак”, “Бумеранг”, “Кластер”, “Синквейн” ва бошқалар. Математика ўқитишни лойиҳалаштириш ва ўқитувчининг дарсга тайёрланиш системаси, дарс таҳлили. Математика ўқитиш самарадорлигини оширишда замонавий педагогик технологияларнинг роли. Дарсни лойиҳалаштириш ва уни структурасини тузиш. Тингловчилар томонидан тайёрланган дарс ишланмалари тақдимоти.

Download 215.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling