Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а. Авлоний номидаги халқ таълими тизими рахбар


Модулли таьлим технологиялари (2 соат амалиёт)


Download 215.55 Kb.
bet24/69
Sana25.12.2022
Hajmi215.55 Kb.
#1065842
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   69
Bog'liq
5. Matematika kasbiy ishchi dastur 10.11.2022

6. Модулли таьлим технологиялари (2 соат амалиёт).
Ўқитувчининг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш. Машғулотни амалий ташкил этиш. Модулли дастурли муҳит билан шуғулланиш: Биринчи қадам – ўз ўқув курсларини системалар сифатида тасаввур этиш, яъни мазмунини дастлабки таркибий тузилиш, курснинг асосий йўналишларини ажратиб олиш. Иккинчи қадам – ҳар бир туркуми бўйича технологик харитани тузиш. Учинчи қадам – модулли дастур (МД) яратиш, унинг ташкил этувчилари модулли дастурнинг дидактик мақсади ва модуллар. Тўртинчи қадам – комплекс дидактик мақсаддан етакчи дидактик мақсадларни ажратиб олиш. (ЕДМ) – бу хам уч босқичда – ҳар бир модуль учун ва модуллар системаларини яратиш. Бешинчи қадам – бу етакчи дидактик мақсадларини хусусий дидактик мақсадларга (ХДМ) айлантириш; ва модулни ташкил этувчи ўқув элементларини (ЎЭ) мазмунини шакллантириш. Олтинчи қадам – модул тузиш. Ҳамма хусусий дидактик мақсадларни аниқлаш ва мақсадга йўналтириш, ўқувчи харакатлари алгоритмларини (2-3 даражада) ўз ичига олиш. Ўқув жараёнлари ва билимларни ўзлаштиришни назорат қилиш ва тузатишни текширувчи топшириқлар яратиш.
7. Таълим жараёнида дидактик ўйин технологиялари (2 соат маъруза).
Ўйин технологиялари ва унинг ўзига хос хусусиятлари; таълим бериш, назорат қилиш, тарбиялаш, ривожлантириш, предметли, ролли, амалий ва бошқалар. Дидактик жараёнда интерфаол методлар. Д.Б.Эльконин ва В.В.Давидовнинг ривожлантирувчи таълим технологиялари ва унинг ўқувчи машғулотларида мақсадга мувофиқ фаол ўқув фаолияти принципи. Интер фаол ехнологиялар, технологик харита.
8. «Педагогик жараённинг самарали ва натижали бўлишини таъминлайдиган интерфаол услублар» технологиясини математика дарсларида қўллаш (2 соат амалиёт).
«Педагогик жараённинг самарали ва натижали бўлишини таъминлайдиган интерфаол услублар» технологиясини математика дарсларида амалий қўллаш.
Математика дарсларидаги «Ақлий ҳужум», «Дебат», «666», «Инсерт», «Кластер», «Венн диаграммаси», «Зиг-заг», «Заковатли зукко», «Музёрар» технологиясини математика дарсларида қўллаш.



Download 215.55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling