ИХТИСОСЛИК ФАНЛАРИ
2.01. МАТЕМАТИКА ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ
КИРИШ
Ушбу дастур “Математика фанини ўқитиш учун ҳуқуқ бериш бўйича касбий қайта тайёрлаш” таълим йўналишидаги тингловчиларнинг касб эгаллашида ўрганадиган фундаментал фанлардан бири “Математика ўқитиш методикаси” фани ҳисобланади. Дастурда математик таълимнинг мақсади, мазмуни, формаси, методлари ва унинг воситаларини математика дарсларига татбиқ қилиш қонуниятлари психологик, педагогик ва дидактик нуқтаи-назардан, математик таълимни ислоҳ қилиш, кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва узлуксиз таълимни амалга ошириш масалалари эътиборга олинган. Дастурда илмий изланиш методларидан кузатиш ва тажриба, таққослаш, анализ ва синтез, умумлаштириш, абстрактлаштириш ва конкретлаштиришлар келтирилган.
“Математика фанини ўқитиш учун ҳуқуқ бериш бўйича касбий қайта тайёрлаш” таълим йўналиши бўйича математика фанини ўқитиш ҳуқуқи бериладиган ўқитувчининг математик тайёргарлиги мазмунини аниқлашда давлат таълим стандартида келтирилган умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари математика ўқув фанларининг мазмуни эътиборга олинган. Жумладан, “Математика ўқитиш методикаси” фани мазмунини ишлаб чиқишда умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва оилй таълим математикаси мазмунининг узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
“Математика ўқитиш методикаси” курси математика фанини ўқитиш учун ҳуқуқ бериш бўйича ўқитувчини касбий қайта тайёрлашнинг умумий тизимидаги асосий фанлардан биридир. У тингловчиларга математика ўқитиш жараёнининг асосий қонуниятларини, методлари ва воситаларини, шунингдек математикани бошқа фан асослари билан алоқадорлик хусусиятини ўргатади.
“Математика ўқитиш методикаси” фанининг асосий мақсади - математика фанини ўқитиш ҳуқуқи бериладиган ўқитувчиларнинг касбий тайёргарлигини шакллантириш ва ривожлантириш ҳамда методик кўникма ва малакаларини ҳосил қилишдан иборатдир.
“Математика ўқитиш методикаси” фанининг вазифаси - тингловчиларни умумий ўрта таълим мактаб, академик лицей, касб-ҳунар коллежларининг математика фани бўйича ўқув дастурлари ва уларнинг таркиби билан таништирибгина қолмай, уларни ўқувчилар онгига сингдириш ва амалиётда фойдаланиш методлари, технологиялари билан таништиришдир. Бунда ҳар бир тингловчи ўқитувчилик фаолиятида фойдаланиш зарур бўлган барча йўл-йўриқлар, педагогик фактлар, айрим мавзуларни дарсда ўтиш, ўқувчиларга ўргатиш, дарсда кўрсатма материаллар, техник воситалар, тест рейтинглар ва ҳоказолардан фойдаланиш методлари билан танишадилар ҳамда амалда синаб кўрадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |