Фанни ўқитишда фойдаланиладиган замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Мазкур курс замонавий-маънавий баркамол, ҳар жиҳатдан соғлом авлодни, комил инсон шаклланиши, ривожланишини таъминланишга ҳар жиҳатдан яқиндан ёрдам бермоғи лозим. Курсни ўқитишда янгича фикрлайдиган, янгича тафаккур тарзига эга бўлган, Тарбия фанининг асосий тамойилларини ўзида мужассам этган шахсни тарбиялаб вояга етказишга ёрдам бериш назарда тутилади. Мана шу вазифаларни бажаришда билимни тингловчилар онгига сингдириш, уларнинг амалий фаолиятига айлантиришда ўқитувчи қандай педагогик технологиялардан ижодий фойдаланиши муҳим аҳамиятга эга. Бинобарин, дарсларга кўргазмалиликка - турли албом, плакатлар, бадиий асарлардан намуналар ўқишга алоҳида аҳамият-бериш ҳам яхши натижа беради.
Ушбу фанни ўқитишда педагогик технологиянинг ақлий ҳужум, кластер, ФСМУ каби усулларидан, педагогик тренинг, педагогик квалиметрия-(ўқувчини ЭҲМ воситасида тестдан ўтказиш) рейтинг асосида баҳолаш каби таълимнинг янги воситаларидан (тасвирий ўқув матни, ахборот ташувчилар) ҳамда модул технологиясидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Методик қўлланмалар, кўргазмали қуроллар, маърузалар ва таълимнинг интерфаол методларидан фойдаланиш дарснинг қизиқарли бўлишини таъминлайди.
Бундан ташқари тингловчиларнинг эгаллаган билим ва кўникмаларини холисона баҳолаш учун тест усули, рейтинг тизими, тингловчининг билим ва кўникмаларини эгаллаш жараёнини назорат этиш усулларидан унумли фойдаланилади.
АСОСИЙ ҚИСМ
№
|
Мавзулар
|
Жами
|
Маъруза
|
Амалий машғулот
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |