Фаннинг мақсади ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад – тингловчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги “Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 997-сон қарори, ҳамда TIMSS, PISA халқаро баҳолаш дастурлари мазмун ва моҳияти, Халқаро баҳолаш дастурларининг стандартларида қайд этилган компетентсиялар, ўтган йилларда ўтказилган халқаро баҳолаш дастурларида тақдим этилган топшириқлар таҳлили, халқаро баҳолаш дастурларини ўзида мужассамлаштирган инноватсион методлари асосида дарс ишланмаларини ишлаб чиқиш қўнималарини шакллантириш каби масалалар билан таништиришдан иборат.
Фаннинг вазифаси - Халқаро баҳолаш дастурлари. Халқаро баҳолаш дастурлари бўйича топшириқлар таҳлили. Халқаро баҳолаш дастурлари бўйича ўқувчиларнинг математик саводхонлигини баҳолаш. Ўқувчилар билим ва кўникмаларининг баҳолашга инноватсион ёндашув: PISA топшириқлари таҳлилининг технологиялари ифодаланган контсептуал йўналишлар, услублар тўғрисида тингловчиларга билим бериш ва уларда олинган билимларни амалий фаолиятида қўллай олиш кўникмаларини шакллантириш;
халқаро тадқиқотлар дастурларининг мазмун-моҳияти билан тингловчиларни таништириш;
тингловчиларга умумий ўрта таълим муассасаларига ишга келишда мазкур йўналишда тайёр ҳолда келишларини таъминлаш.
тингловчиларни халқаро баҳолаш дастурлари бўйича илмий тадқиқотларга жалб қилиш жиҳатларини ўргатишдан иборат.
Фан бўйича тингловчиларнинг билими, кўникма ва малакаларига
қўйиладиган талаблар
Ушбу фан тингловчиларнинг Халқаро баҳолаш дастурларида математик саводхонликни чуқур ўзлаштиришлари, маънан баркамол бўлиб камол топишлари учун зарурдир. Ҳар бир тингловчи ушбу фан орқали қуйидагиларни билиши керак:
- узлуксиз таълим тизимида математика фанининг мазмуни;
-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги “Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 997-сон қарорининг мазмун ва моҳияти
- TIMSS, PISA Халқаро баҳолаш дастурларининг стандартларида қайд этилган математик саводхонлик компетентсияларини бўйича тасаввурга эга бўлиши;
- математик саводхонликни шаклантиришга қаратилган дарсни лойиҳалаштириш ва амалга ошириш, ўқувчиларнинг математик саводхонлигини назорат қилишнинг самарали тизимини лойиҳалаштириш ва амалга ошириш тажрибасига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |