4-мавзу. Шахсга йўналтирилган таълим технологиялари асосида математика фанларини ўқитиш. Математикани ўқитишда ривожлантирувчи таълим (4 соат амалий машғулот, 2 соат семинар).
Шахсга йўналтирилган таълим технологиялари асосида математика фанларини ўқитиш. Математикани ўқитишда ҳамкорликда, жамоада, муаммоли ўқитиш, модуль, дидактик-ўйин, лойиҳалаш технологиялари. Математика фанларини ўқитишда хорижий илғор тажрибалар, анъанавий ва ноанъанавий ўқитиш методларининг қиёсий таҳлили. Умумий ўрта таълим мактаблари математикасининг танланган мавзусини педагогик технологиялар асосида ўқитиш жараёнини лойиҳалаш. Касб-ҳунар коллежлари математикасининг танланган мавзусини педагогик технологиялар асосида ўқитиш жараёнини лойиҳалаш. Аниқ фанлар йўналишидаги академик лицей математикасининг танланган мавзусини педагогик технологиялар асосида ўқитиш жараёнини лойиҳалаш.
Математикани ўқитишда ривожлантирувчи таълим. Таълим олувчилар танқидий тафаккури, креативлигини ривожлантириш.
5-мавзу. Математика фанларини ўқитишда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш(2 соат маъруза, 2 соат амалий машғулот).
Таълимнинг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари. Математика фанларини ўқитишда замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш.
6-мавзу. Мультимедиали дарслар асосида математика таълими самарадорлигини ошириш. Математик амалий дастурлар асосида математика дарсларини ташкил этиш( 2 соат амалий машғулот, 2 соат семинар).
Мултимедиали дарслар асосида математика таълими самарадорлигини ошириш. Математик амалий дастурлар асосида математика дарсларини ташкил этиш. Компьютер воситасида математика дарсларини ташкил этиш. Графикли органайзерлар.
7-мавзу. Математикани ўқитишда Интернет тармоғи. Масофавий таълим (2 соат маъруза 2 соат амалий машғулот).
Математикани ўқитишда Интернет тармоғи. Масофавий таълим. Ўқувчилар билим, малака ва кўникмаларини назорат қилиш, баҳолашнинг замонавий методлари ва воситалари.
Do'stlaringiz bilan baham: |