Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги қашқадарё вилояти халқ таълими педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти
Download 179 Kb.
|
АХБОРОТ ТУШУНЧАСИ
-Ахборот маълум даражада қимматли бўлиши, акс ҳолда фойдаланиш эҳтиёжи туғилмайди.
-Ахборот ишончли бўлиши лозим. Акс ҳолда уни қайта ишлашга зарурат туғилмайди. Ахборотлар ушбу сифатлар билан фарқланишидан ташқари шаклига кўра икки турга бўлинади, яъни узлуксиз ва узилишли турларига ажратилади. Атроф-муҳитдаги об-ҳаво ҳолатини ёки ҳозир сутканинг қайси вақти (кун ёки тун) эканлигини ҳам истаган вақтда билишимиз мумкин. Бу узлуксиз ахборотга мисол бўла олади. Шундай жараёнлар борки улар ҳақида ҳамма вақт ҳам ахборот олиб бўлмайди. Масалан, фақат соат ва минутларни кўрсатадиган соат ёрдамида вақтнинг лаҳзалари ҳақида ахборот олиб бўлмайди. Бу узулишли ахборотга мисол бўла олади. Ахборотнинг бу икки турини чизмаларда ҳам тасвирлаш мумкин. Ҳар бир соҳада ахборотлар ўз шаклига эга бўлади. Масалан, математикада ахборотлар асосан сонлар ва формулалар орқали қайта ишланади ва ифодаланади. Биология фани йўналишида ўрганиладиган объект – табиий тирик системалар (одам, ҳайвонлар, ўсимликлар) бўлиб, биологияда қўлланиладиган ахборотлар ана шу объектлар ёрдамида, уларнинг бевосита иштирокида тўпланади, қайта ишланади, сақланади ва узатилади. Информатикада ахборотлар икки турга – анолог (узлуксиз) ва рақамли (узулишли) ахборотларга бўлинади. Анолог ахборотлар узлуксиз мавжуд бўлиб, уни ихтиёрий вақтда қабул қилиш мумкин, бошқача айтганда, анолог ахборотлар атроф-муҳитга (шу жумладан инсонга ҳам) узлуксиз таъсир этувчи энергетик сигналлардир. Анолог ахборотларни қайта ишлаш учун уларнинг бирор даврдаги ҳолатини ажратиб олишимиз ва таҳлил қилишимиз лозим. Бунинг учун эса бу ахборотни бошқача шаклга ўтказиш зарур бўлади. Бунда турли белгилардан фойдаланишга тўғри келади. Яъни ҳар қандай ахборотни рақамли ахборотга айлантириш, масалан рангларни рақамлар билан, товушларни ноталар – ноталарни эса яна рақамлар билан белгилаб, анологли ахборотни рақамли ахборотга айлантириш зарур бўлади. Табиатда бу сигналларнинг иккита айнан бир хил компбинацияси учрамайди. Яъни айнан бир хил товушни учратмаймиз. Аммо бунинг тескариси, яъни бир хил шаклга эга бўлиб, турли мазмун касб этадиган ҳолат ҳам мавжуд. Масалан, битта нота қоғозда битта ягона белги билан ифодаланса-да, у турли мусиқа асбобларида ижро этилганда, унинг фарқини дарҳол сезиш мумкин. Таъкидлаш лозимки, аналог ахборотларни қайта ишлаш учун уларнинг бирор даврдаги ҳолатини ажратиб олишимиз ва таҳлил қилишимиз лозим. Бунинг учун эса бу ахборотни бошқача шаклга ўтказишимиз керак бўлади. Бунда турли белгилардан фойдаланамиз. Ҳар хил рангларни турли рақамлар билан, товушларни эса ноталар билан белгилаб, аналог ахборотни рақамли ахборотга айлантиришимиз мумкин. Download 179 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling