Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги қашқадарё вилояти халқ таълими педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти


Download 179 Kb.
bet2/5
Sana22.12.2022
Hajmi179 Kb.
#1042278
1   2   3   4   5
Bog'liq
АХБОРОТ ТУШУНЧАСИ

2 соат маъруза
2 соат амалий


Режа:
1.Ахборот ҳақида тушунча.
2.Ахборотнинг турлари, унинг хоссалари.
3.Ахборотларни кодлаш.
4.Ахборотнинг ўлчов бирликлари.
5.Мавзу бўйича тестлар.
6.Фойдаланилган адабиётлар.


Маърузанинг мақсади: Тингловчиларнинг ахборот ва унинг турлари, ахборотларни кодлаш, ахборотларнинг ўлчов бирликлари: Бит, Байт, ҳақида ҳамда компьютернинг халқ хўжалигидаги аҳамияти ҳақидаги тасаввурларини шакллантириш.


Таянч иборалар: ахборот, анолог ва рақамли ахборот; бит, байт - ўлчов бирликлари.

Ҳозирги замон илмий-техника тараққиётининг асоси бўлмиш ҳисоблаш техникасидан ишлаб чиқаришнинг турли иқтисодий вазифаларини ҳал этишда кенг фойдаланилмоқда, чунки жуда кўп факторларни ҳисобга олиш, катта ҳажмдаги ахборотлар билан ишлаш зарурияти - бундай масалаларни электрон ҳисоблаш машиналарисиз ҳал этишга имкон бермайди.


Ахборот - термини араб тилидан олинган бўлиб, «хабарлар мажмуаси» деган маънони англатади. Одатда «ахборот» сўзини лотинча «informatio» сўзининг таржимаси сифатида тушунтириш, баён қилиш, хабар бериш маъносида қўллаймиз.
Юқоридагиларни эътиборга олиб ахборотга қуйидагича таъриф бериш мумкин: Инсон ўз сезгилари билан идрок қила оладиган барча ҳодиса ва жараёнлар ҳақидаги маълумотлар мажмуасига АХБОРОТ дейилади.
Инсоннинг бутун фаолияти у ёки бу ҳолда ахборотни олиш ва фойдаланиш билан боғланган. Ахборотларни биз китоб, газета ва журналларни ўқиганда, турли хил чизмалар (лойиҳалар, графиклар, диаграммалар, рангли ва манзарали тасвирлар) орқали, радио ва телевидение ва ҳакозолар орқали эшитамиз, эслаб қоламиз (йиғамиз), ундан фойдаланиш учун эҳтиёжимизга қараб қайта ишлаймиз.
Ахборотларни асосан қуйидаги шаклларда ифодалаш (йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш, масофага узатиш) мумкин:
1.Турли хил ёзма матнлар – кутубхоналардаги илмий ва бадиий адабиётлардан, газета ва журналлардан ўқиймиз. Улардан фойдаланиш жараёнида эҳтиёжга қараб қайта ишлаш мақсадида янгидан бошқа кўринишда яна матн шаклида сақлаб қўйиш мумкин.
2.Турли хил чизмалар – графиклар (диаграмма, функцияларнинг графиклари, объектларнинг лойиҳалари), рангли тасвирлар (табиат тасвири, фото суратлар ва ҳ.к.) каби учрайди.
3.Турли хил товушлар – одам бир-бири билан мулоқотда бўлгандаги овозлар, табиатдаги жониворларнинг овозлари, турли хил сунъий товушлар (телефон, радио, телевизор, мусиқа асбобларининг товушлари) ва ҳ.к.
4.Турли хил видеолавҳалар – телевизор орқали намойиш этилаётган лавҳалар, табиатда одам кўзи орқали кўраётган лавҳалар, теле ва видеофильмлар ва ҳ.к.
Ахборотлар қуйидаги сифатларга эга бўлиши лозим:
-Ахборотлар тўлиқлик сифати, яъни ахборот ўрганилаётган нарса ёки ҳодисани ҳар тарафлама тўлиқ ифодалаши лозим бўлади.

Download 179 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling