Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги қашқадарё вилояти халқ таълими педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти
Анолог ахборот билан рақамли ахборотнинг асосий фарқи шундаки, анолог ахборот узлуксиз, рақамли ахборот эса узулишлидир
Download 179 Kb.
|
АХБОРОТ ТУШУНЧАСИ
Анолог ахборот билан рақамли ахборотнинг асосий фарқи шундаки, анолог ахборот узлуксиз, рақамли ахборот эса узулишлидир.
Инсон томонидан яратилган қурилмалар ҳам мана шу юқорида кўрсатилган икки хил турдаги ахборотлар билан ишлайди. Масалан, телевизор, телефон анолог ахборотларни қайта ишлаш қурилмалари бўлса, компьютер рақамли ахборотлар билан ишлаш қурилмаси ҳисобланади. Ҳозирги кунда рақамли телевизор, телефон, видеокамера, фотоаппарат каби қурилмалар ҳам ҳаётимизга кириб келмоқда. Биз ахборотларни турли хил сигналлар орқали қабул қиламиз. Уларни қайта ишлаш жараёнида сигналларнинг турли-туманлиги қийинчиликлар туғдиради. Ахборотларни тўплаш, қайта ишлаш, сақлашни осонлаштириш мақсадида барча шакл ва турдаги ахборотларни бир хил шаклга келтириб олинади, яъни қайта ишлаш учун қулай бўлган белгилар билан алмаштирилади. Бу жараён ахборотларни кодлаш дейилади. Кодлашнинг иккита усули мавжуд – текис ва нотекис кодлаш. Текис кодлашда бир хил ҳажмдаги белгилардан фойдаланилади, масалан иккилик кодлаш. Нотекис кодлашда эса турли хил ҳажмга эга бўлган белгилардан фойдаланилади, масалан, морзе алифбоси орқали кодлаш. Бирор белгилар ёрдамида ёзилган ахборотни кодланган ахборот деб қарашимиз мумкин. Чунки мазкур алифбо билан таниш бўлмаган унинг ёрдамида тайёрланган ахборотни қабул қила олмайди ва қайта ишлаш имконига эга бўлмайди. Шунинг учун икки тараф ўзаро ахборот алмашганда олдиндан бирор қонун ва қоидага келишиб олади. Масалан, автомобил светорфор сигналларидан фойдаланамиз, демак, сигналлардан фойдаланиш олдиндан келишиб олинган қатъий қоидага риоя қилиш кодидир. Информатика ва ҳисоблаш техникаси асослари фани учун асосий ўрганиладиган объект – ахборотдир. Ахборотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва узатишда асосий восита бўлган компьютернинг хусусиятларини ўрганиш ҳам ушбу фаннинг вазифасига киради. Компьютер рақамларнинг ўзини эмас, балки шу рақамларни ифодаловчи сигналларни фарқлайди. Бунда рақамлар сигналнинг икки қиймати билан (магнитланган ёки магнитланмаган, уланган ёки уланмаган, ҳа ёки йўқ) ифодаланади. Бу ҳолатнинг биринчисини 0 рақами билан иккинчисини 1 рақами билан белгилаш қабул қилинган бўлиб, ахборотни иккита белги ёрдамида кодлаш номини олган. Бу усул қисқача қилиб иккилик кодлаш ҳам деб аталади. Бунда ҳар бир рақам ва алифбодаги белги жаҳон андозаларидаги кодлаш жадвали – ASCII (American Standart Code for Information Interchange) жадвали ёрдамида иккилик белгилдар кетма-кетлигида ифодаланади. ASCII кодлаш жадвали
ASCII жадвали ёрдамида айрим белгиларнинг иккилик системасидаги кодлашни мисол сифатида келтирамиз: А–10000000 Г–10000011 Ж–10000110 Б–10000001 Д–10000100 З–10000111 В–10000010 Е–10000101 И–10001000 Яъни ASCII жадвалида келтирилганидек, А белгиси ўн олтиликда 08 га (белги турган катакда кесишган сатр ва устун рақамлари бўйича). Саноқ системасидаги сонларни солиштириш жадвали асосида 0=0000, 8=1000, Демак А белгисининг компьютерда кодланиши 10000000 бўлади. БОЛА сўзини қуйидагича иккилик кодлаш мумкин: 10000001 10001110 10001011 10000000 Бу ерда қатнашган ҳарфлар фақат бош ҳарфлардир, агар ушбу сўзни Бола шаклида кодлаш зарур бўлса, демак кичик ҳарфларнинг ҳам иккилик кодини билишимиз зарур бўлади. Кодлаш усуллари иккита – текис ва нотекис турда бўлиши мумкин. Текис усулларда бир хил ҳажмдаги белгилардан фойдаланилса, нотекис усулда белгилар турли ҳажмдаги белгиларни ўз ичига олади. Кодлашнинг нотекис усулига Морзе алифбоси мисол бўла олади, чунки унда ҳар бир ҳарф ва рақамга узун ва қисқа сигналларнинг иккилик кетма-кетлиги мос келади. Масалан, Е ҳарфига биргина нуқта мос келса, О ҳарфи учун учта тире мос келади. Бундай усул билан ахборотларни узатиш мумкин бўлса-да, уларни қайта ишлаш катта муаммоли вазифадир. Шунинг учун ҳам ахборотларни қайта ишлаш воситаси ҳисобланмиш электрон ҳисоблаш машиналарида текис кодлаш усулларидан фойдаланилади. 8 та нол ва бирнинг турли комбинациясидан фойдаланиб, турли белгиларни кодлашимиз мумкин. Шу 8 та белгининг ҳар бири бит деб номланади. 8 та бит эса бир байтни ташкил этади. 0 ва 1 дан иборат рақамлар ёрдамида уларни 8 тадан ажратсак, бу комбинациялар сони 28=256 та бўлади ва улар ёрдамида 256 та ҳарфлар, рақамлар, турли бошқа белгиларни кодлаш имконияти туғилади. Битта белгини компьютерда кодлаш учун 8 бит, яъни 1 байт жой етарли. Бундан эса 1 байт жойда иккилик код орқали 28=256 та белгини кодлаш ва сақлаш имконияти борлигини келиб чиқади. Иккилик кодлашга айрим мисоллар келтирамиз: А – 01000001 I – 01001001 М – 01001101 В – 01000010 J – 01001010 N – 01001110 С – 01000011 К – 01001011 О – 01001111 Ахборот ҳажми ўлчов бирлик (байт/Б) ларини бошқасига ўтказиш: 1б=1байт=8 бит 1Кб=1024 б210 бет 1Мб=1024 Кб=1024*1024=1048576 б 546 бет 1Гб=1024 Мб=1024*1024*1024=1073731824б559240 бет Битта белги (ҳарф, рақам, белги) бир байт жой эгаллайди. Битта белгини компьютерларда кодлаш учун 8 бит, яъни 1 байт жой етарли бўлади. Кўриниб турибдики, 1 байт жойда иккилик код орқали 256 та белгини кодлаш имконияти бор. 0 ва 1 лар кетма-кетлиги билан график ахборотларни ҳам кодлаш мумкин. Бунинг учун қуйидаги усулдан фойдаланилади. Газетадаги расмга диққат билан разм солсангиз, у майда нуқталардан (уларни полиграфия тилида «растр» дейилади) ташкил топганлигини кўрасиз. Турли полиграфия ускуналаридан фойдаланганлик сабабли, бу нуқталарнинг зичлиги турлича бўлади. Кўпчилик газеталардаги расмларда бир сантиметрлик узунликда 24 та нуқта бўлади, яъни 10 х 10 см2 ўлчовдаги расмда тахминан 60000 нуқтадан иборат бўлади. Агар булар бир хил даражадаги оқ ва қора ранглардан иборат бўлса, у ҳолда уларнинг ҳар бирини 0 ёки 1 қийматни қабул қилувчи битта бит билан кодласа бўлади. Агар нуқталар ҳолати ҳар хил бўлса, у ҳолда битта нуқтага бир бит етарли бўлмайди. Икки бит билан нуқтанинг тўрт хил рангини: 00-оқ ранг, 01-оч кулранг, 10-тўқ кулранг, 11-қора рангни кодлаш мумкин бўлса, 3 бит билан 8 хил рангни, 4 бит билан 16 хил рангни кодлаш имкониятини беради. Компьютерда рангни ифодалаш уч хил – қизил, яшил ва кўк ранглардан ҳосил қилинади. Бу қурилма RGB модул деб номланади. Download 179 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling