Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта
ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ЎЗЛАШТИРИШИ ҚИЙИН БЎЛГАН МАВЗУЛАРНИ
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism
ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ЎЗЛАШТИРИШИ ҚИЙИН БЎЛГАН МАВЗУЛАРНИ
ЎРГАНИШДА ИНТЕРФАОЛ УСУЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ (7-синф “Жаҳон тарихи”дан “Салжуқий ва Усмонли турклар давлати” мавзусини ўрганиш мисолида) Ҳайдаров Ю. – БВХТХҚТ ва МОИ “Ижтимоий-иқтисодий фанлар” кафедраси мудири, тарих фанлари номзоди, доцент Мамлакатимизда юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаб вояга етказиш умумий ўрта таълим мактабларида, таълим сифати ва самарадорлигини янада оширишни талаб этади. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари билимида учрайдиган типик бўшлиқларни бартараф этиш борасидаги фаолиятимиз, шунингдек ўқувчиларнинг “Билимлар беллашувида”ги иштироки таҳлили шуни кўрсатадики, VII синф “Жаҳон тарихи» нинг, “Салжуқий ва Усмонли турклар давлатлари”мавзуси ўқувчиларнинг ўзлаштириши қийин бўлган мавзуларга киради. Ўқувчи – ёшларнинг ушбу мавзу материалларини пухта эгаллаб олишларини таъминлаш учун қуйидаги масалаларни илғор педагогик технологиялардан фойдаланиб ўтиш тавсия этилади: Бу мавзуни ўрганишда ўқитишнинг “Инсерт” деб аталган интерфаол усулидан фойдаланиш яхши самара беради. Негаки, бу метод катта ҳажмдаги матнни ўрганиш ва иш билан бирга, маълумотларга нисбатан ўқувчининг шахсий муносабатини аниқлашга ёрдам беради. Дарслик матнида келтирилган маълумотларда Салжуқийлар давлатига асос солиниши жараёнлари етарлича келтирилмаган. “Инсерт” методида ўқувчи матнни ўқиб, етарлича муносабат билдира оладиган матнни танлашзфрурлигини инобатга олиб, Мансикерт жанги, Византия ёлланма қўшинларининг тор-мор этилиши, Салжуқийлар давлатининг ижтимоий тузуми, шаҳарлар ҳаёти ва давлатларнинг парчаланиб кетишимасалалари бўйича матн тузиш ёки шу масалалар бўйича фикр-мулоҳазаларини билдириш талаб этилади. Инсерт усулида жадвални тўлдириш. Инсерт қоидаси. 1. Маъруза матнини ўқиб, матннинг четига қуйидаги белгиларни қўйиб чиқинг: V – биламан + – мен учун янги маълумот. - – мен билган маълумотни инкор қилади. ? – ноаниқ (аниқлаштириш талаб қиладиган) қўшимча маълумот. 2. Олинган натижаларни жадвал шаклида расмийлаштиринг. Мавзу саволлари V - + ? Салжуқийлар давлатига асос солиниши; Мансикерт жанги. Византия ёлланма ёлланма қўшинларининг тор-мор этилиши; Салжуқийлар давлатининг ижтимоий тузуми; Салжуқийлар даврида Кичик Осиёдаги шаҳарлар ҳаёти; Салжуқийлар давлатининг парчаланиб кетиши; Усмонийлар давлатининг ташкил топиши; Болқон ярим оролидаги истилолар; Константинополнинг қулаши; Усмоний турклар давлатида маданий ҳаёт 20 Дарс жараёнида бир гуруҳ ўқувчилар матн тузсалар, бир гуруҳ ўқувчилар берилган топшириқларнинг энг муҳим масалаларини дафтарга қайд этадилар. Бошқа гуруҳ ўқувчилар эса синфдошларининг берилган топшириқ бўйича баёнларини баҳолашда қатнашадилар. Бир вақтнинг ўзида яна бир гуруҳ ўқувчилар синфдошлари тузган матнларни ўқиб ўз фикр-мулоғазаларини билдирадилар. Шу тариқа барча ўқувчилар дарс жараёнида фаол иштирок этадилар. Ўқувчилар синфдошлари тайёрлаган матнни ўқир эканлар, дафтар ҳошиясига,баён қилинган фикр-мулоҳазаларни эшитганда эса ўз дафтарларигақуйидаги белгиларни қўйиб борадилар: Ўқитувчи эса дарс якунида дарс иштирокчиларинингўрганилаётган мавзу бўйича билимларини аниқлаш, умулаштириш ва якуний хулоса чиқариш имкониятига эга бўлади. Энг муҳими, дарснинг сифатли ва самарали ўтишини таъминлайди. Барча ўқувчиларнинг дарс жараёнида фаол иштироки таъминланади. Усмонийлар давлатининг ташкил топиши, Усмонли туркларнинг Болқон ярим оролидаги истилолари, Константинополнинг турклар томонидан босиб олиниши, Усмонли турклар истелолари, Усмонли турклар давлатида маданий ҳаёт масалаларини ўрганишда эса “Қарорлар шажараси ( Резюме ) “ интерфаол методидан фойдаланиш мумкин. Негаки, ўқитишнинг бу интерфаол методимуаммонинг кўпроқ ечилишини топишва уларни таҳлил қилиб, энг самаралисини танлашга қаратилган методдир. Бу методни қўллашда мавзу бўйича муаммо танланади. Усмонийлар давлати ташкил топиши ва Болқон ярим оролидаги истилолари ҳақида фикр юритганда “Усмонли турклар ғалабасининг асосий омилларини топинг” – дея муаммо қўйилади.Муаммонинг 3 ва ундан ортиқ ечимлари ўқитувчи томонидан белгиланади: “Балиқ скелети” техникасидан фойдаланилган ҳолда “Мафкуравий жараёнларнинг умумбашарий ва минтақавий кўринишлари” мавзуси муаммоларини аниқланг ва ечимини топинг. Усмонли турклар қудрати нимада эди? Яничарлар кимлар ва уларнинг Усмонли турклар қўшинида тутган ўрни ва ролини аниқланг? Тумори ерлари кимларга берилган ва бу жараён давлат куч-қудратини оширишга қандай таъсир кўрсатган? Турк султони Боязид қўшинларининг Амир Темур қўшини томонидан тор-мор этилиши, нимадан дарак беради? – каби масалалар ечимини топишга ўқувчилар даъват этилади. Ўқитувчи дарс машғулоти давомида ўқувчилар топган ҳар бир ечимнинг ижобий ва салбий томонларинитаҳлил қилишлари талаб этилади. Ҳар бир ўқувчининг муаммоли масала ечимини топишдаги билим даражаси аниқланади ва ўқитувчи томонидан таҳлил қилинади. Муаммонинг ечимини топганлик, айниқса унинг ижобий ва салбий томонларини аниқлай олган ўқувчиларни рағбатлантиради, ҳамда уларнинг билимини баҳолайди. Дарс якуний хулосаланади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling