Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта
Ўртача ўқитувчи баён қилади, яхши ўқитувчи
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism
Ўртача ўқитувчи баён қилади, яхши ўқитувчи
тушунтиради, машҳур ўқитувчи намойиш қилади, буюк ўқитувчи руҳлантиради. И.В. Гёте Ўқитувчилик энг қадимий ва шарафли касблардан бири ҳисобланади. Бунинг боиси шундаки, инсон фақат таълим-тарбия туфайли ижтимоий меъёр ва одоб-ахлоқ қоидаларини ўзлаштиради, маънавий-маърифий жиҳатдан ривожланади ва такомиллашади. Тарихдан маълумки, Шарқ мамлакатлари, жумладан, Туркистон ўлкасида ҳам муаллимлик энг қадрли ва обрўли касб ҳисобланиб, бу соҳа эгалари "устоз" дея эъзозланган. Ўлкага ислом дини кириб келиши билан ҳар бир маҳаллада масжид ва деярли ҳар бир масжид қошида мактаб ташкил этилган. Мазкур касб ўзига хос бўлган ривожланиш йўлини босиб ўтган. Ўқитувчилик мураккаб ва машаққатли касб ҳисобланиб, ўқитувчининг тарбия соҳасидаги асосий вазифаларидан бири ўқувчининг онгига ёши улуғ ва ўкимишли кишиларни 22 ҳурматлаш, ногирон ва ночор одамларга ғамхўрлик қилиш, ота-оналарга мехр-муҳаббат кўрсатиш каби фазилатларни сингдиришдан иборатдир. Шу боисдан ўқитувчига маълум талаблар қўйилади. Яъни ўқитувчи юксак даражада билимли, кишилар билан яхши муомала қила оладиган, вазмин, ўзининг хулқи билан ибратли инсон бўлиши лозим. Халқ ҳамиша билим ва маданиятга интилади. Шу сабабли ўқитувчи ҳамиша одамларнинг диққат марказида бўлади. Бу ҳолат ўкитувчига кўп мажбуриятларни юклайди. Жумладан, ўрта асрларда кенг тарқалган сўфийлик таълимотида ўкитувчининг мажбуриятлари хусусида тўхталиб ўтилган ва бу мажбуриятлар ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Ушбу мажбуриятларнинг энг асосийлари қуйидагилардир: Ўқитувчи болаларни ёқтириши ва уларга ўзининг фарзандларидек муносабатда бўлиши керак. Шунингдек, болаларнинг заиф жиҳатларини доимо тушуниши ва уларни шу заифлиги учун янада авайлаши лозим. Ўқитувчи таълим-тарбия бергани учун ўқувчидан ҳақ таъма қилмаслиги, инъом олмаслиги ёки ундан миннатдорлик кутмаслиги, аксинча, ўқишни хоҳлаганлиги учун ўқувчидан миннатдор бўлиши зарур. Ўқитувчи ўқувчига маслаҳат беришдан бош тортмаслиги даркор. Олға силжишни ўқувчи эмас, балки ўқитувчи баҳолайди. Ўқитувчи ўқувчини ёмон йўлдан қайтариш учун унга тўғридан-тўғри эмас, балки нимагадир шаъма қилиб гапириши лозим. Бирор фанни ўргатадиган ўқитувчи ўқувчиларнинг олдида бошқа фанлар ҳақида ножўя гап айтмаслиги керак. Ўқитувчи нимани ўргатса, ўзи ҳам шунга амал қилиши шарт. У таълим-тарбия самарасини ифодалайдиган жонли мисолдир. Ўқитувчининг юқорида келтириб ўтилган мажбуриятлари шу халқнинг қадриятларини, унинг маданиятини, бош қадрият сифатидаги инсоннинг юксалишини намойиш этади. Ўз юртининг юксалишини истаган ҳар бир ҳукмдор жамият ҳаракатлантирувчи кучлардан бири бўлмиш ўқитувчини доимо қадрлаб келган. Жумладан, Алишер Навоий ўқитувчига ҳурмат билан муносабатда бўлиш ва қандай бўлса-да, унинг обрўсини ошириш керак, деб ҳисоблаган. Шу боис, у ўзининг мадрасасидаги ўқитувчиларга ҳар йили 200 олтин тангадан ҳақ тўлаган ва уларни буғдой билан таъминлаган. XIX асрнинг охиридан, яъни ўлкада маърифатчилик ҳаракати пайдо бўлиши билан муаллимликнинг савиясига эътибор кучайди. Туркистонда анъанавий муаллимлар билан бирга, Европа мамлакатларидан ўзлаштирилган усулларда дарс берадиган янги муаллимлар ҳам фаолият кўрсата бошлади. Бу ҳол, айниқса, жадидчилик ҳаракати авж олган кезларда анча кенг ёйилди. Муаллимлар савиясининг ошганлиги миллат руҳиятида уйғониш юзага келишига, тараққиётнинг бир қадар тезлашувига олиб келди. Ўзбекистон мустакилликка эришгач, мамлакатда муаллимлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмокда. Ўзбекистонда муаллимлар университетлар, педогогика ўқув юртларида тайёрланади. Мамлакатда ўқитувчилар малакасини ошириш тизими жорий этилган, ҳар бир муаллимга ўқитувчилар малакасини ошириш институтларида бепул педагогик ва методик ёрдам олиш имконияти яратилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов “Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори” мавзусида сўзлаган нутқида: “Тарбиячиларнинг ўзига замонавий билим бериш, уларнинг маълумотини, малакасини ошириш каби пайсалга солиб бўлмайдиган долзарб масалага дуч келмоқдамиз. Менинг фикримча, таълим-тарбия тизимини ўзгартиришдаги асосий муаммо ҳам мана шу ерда”, – деб ҳақли равишда таъкидлаб ўтган. Чунки, ўқитувчи ўз миллатининг вакили бўлиши билан бирга ана шу миллатдаги барча хусусиятларни ўзида мужассам этган зиёлидир. Шу маънода ўзининг касбий фаолияти орқали миллат маданиятини дунё аҳлига кўз-кўз қилувчи ойнадир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling