8
сўровномаларни ўтказиш асосан 3 та мақсадга: ўқувчининг ўзига ва унинг оилавий шароитига
боғлиқ бўлган, таълим
сифатига таъсир этган омиллар, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратига
боғлиқ таълим сифатига таъсир этган омиллар, мактаб раҳбариятининг бошқарув маҳорати ҳамда
методик ишларнинг таълим сифатига таъсири каби масалаларга эътибор қаратилиши лозим.
Таълим муассасаларида амалга ошириладиган таълим сифати мониторингининг
модели қуйидаги кўринишда бўлади:
Умумтаълим муассасаларида мониторинг жараёни билан бир ўқув йили
давомида барча синфлар ва барча фанлар қамраб олинади. Мониторинг жараёнида
таълим сифатига таъсир этувчи қуйидаги омиллар ҳам ўрганилади:
Ўқитувчиларнинг тайёргарлик даражаси ва касб маҳоратига боғлиқ омиллар;
Таълим-тарбия жараёнида илғор педагогик ва ахборот-коммуникация
технологияларини самарали жорий этилганлиги ҳамда уларнинг натижавийлиги;
Мактаб раҳбариятининг таълим-тарбия жараёнини
самарали ташкил этиши билан
боғлиқ омиллар;
Мактабларда фан методбирлашмаси ва методика кенгашлари фаолиятига боғлиқ
омиллар;
Моддий-техник база ва улардан самарали фойдаланишга боғлиқ омиллар;
Ўқувчиларга ва уларнинг оилавий шароитига боғлиқ омиллар;
Таълим муассасалари, ўқитувчиларга кўрсатилаётган методик ёрдам ва
малака
ошириш сифатига боғлиқ омилларга ажратиш мумкин.
Юқорида қайд этилган таълим сифатига таъсир этувган омиллардан бири
Do'stlaringiz bilan baham: