Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта


Ўқувчиларга чет тилларини ўргатишда лисоний, психологик тўсиқларни


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/159
Sana30.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817026
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   159
Bog'liq
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism

 
Ўқувчиларга чет тилларини ўргатишда лисоний, психологик тўсиқларни 
енгишга йўналтирилган инновациялардан “АНГЛА - АНГЛАТ” инновациясида 
ўқитувчининг ўзи дастлаб бугунги кунда чет тилларини ўрганишнинг аҳамиятини тушуниб 
олади ҳамда ўқувчи ва унинг ота-онасига чет тилини ўрганишнинг моҳиятини, ўқувчининг 
келажакда қайси касб эгаси бўлишидан қатъий назар унинг ҳаётидаги ўрнини таъсирчан 
методлар орқали тушунтириши, натижада эса ўқувчида, ота-оналарда чет тилларини 
ўрганишга бўлган мотивацияни шакллантираши, “УЯЛМА-УЯЛТИРМА” инновациясида 
чет тилини ўрганишнинг энг муҳим шарти мулоқотга киришишда уялмаслик лозим 
эканлигини ўқитувчи ва ўқувчи англаши, айрим ҳарфлар ва дифтонгларни талаффуз қилишда 
хато қилишдан қўрқмасдан мулоқотга киришади. Чет тилида мулоқот қилиш, сўз ва 
ҳарфларни тўғри талаффуз қилиш тажриба орқали келишини англаган ҳолда сўзлашувга 
киришиши, “ГАПИР-ГАПИРТИР” инновациясида чет тилларини ўрганишда синфда, 
мактабда чет тилида мулоқот муҳитини шакллантириш орқали ўқувчиларни чет тилида 
гапиртириш учун ўқувчиларга таъсир кўрсатадиган барча психологик тўсиқлар олиб 
ташланиб, синфда ижодий муҳит шакллантирилишига қаратилган. 
 
Ўқитувчиларнинг ўз ишидан қониқмасдан, доимий янгиликка интилиб
билим ва малакасини оширишга қаратилган инновациялар сифатида “ЕТИБ ОЛ ВА 
ЎЗИБ КЕТ” инновацияси ўқитувчилар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, соғлом рақобат 
муҳитини шакллантириш орқали ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини оширишга 
йўналтирилган бўлса, “ЭНГ КАТТА ҲИССА – БЎШ ЎҚУВЧИ ЎЗЛАШТИРСА”
инновацияси бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар билан тизимли ишларни ташкил этиш орқали 
ўқувчиларни, айниқса бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларни ўз фанидан билим олишга қизиқтириш, 
фанларни ўрганишнинг инсон ҳаётидаги ўрни, кундалик турмушда учрайдиган муаммолларни 
ечимини топишдаги аҳамиятини тушунтириш, айниқса бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар билан 
алоҳида дарсдан сўнг қўшимча тўгарак машғулотларини ташкил этишга алоҳида эътибор 
қаратилган. “ЭЛЕКТРОН КЎЗ – ЯХШИ ДАРСГА ДЎСТ” инновацияси эса замонавий АКТ 
воситалари ҳамда видеокузатув мосламаларидан дарс ва машғулотларнинг самарадорлигини 
таҳлил қилиш жараёнида фойдаланишга йўналтирилган.



Юқоридагиларан келиб чиққан ҳолда педагогик инновацияларни амалиётда самарали 
жорий этиш мақсадида қуйидаги вазифаларни амалга ошириш лозим: 
Биринчидан ҳар бир методист, ҳудудий халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва 
уларнинг малакасини ошириш институтлари мутахассислари, таълим муассасалари 
раҳбарлари, хусусан ўқитувчилар инновацияларни амалиётга жорий этишни ўз 
фаолиятларининг мазмун-моҳиятига айлантиришлари лозим; 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling