Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта
МАЛАКА ОШИРИШ ТИЗИМИДА АХБОРОТ КОММУНИКАЦИОН
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism
МАЛАКА ОШИРИШ ТИЗИМИДА АХБОРОТ КОММУНИКАЦИОН
ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ СИФАТ ЎЗГАРИШ ОМИЛИДИР Баташов И., Рахимов А., Қарши ВХТХҚТМОИ ўқитувчилари Мамлакатимизда таълим тизими ривожланиши мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ ҳукуматимиз эътиборидан четда қолмади. 2002 йил 30 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот коммуникация технологияларни жорий этиш тўғрисидаги” 3080–сонли Фармони қабул қилинди[1]. Ушбу Фармонга биноан ахборотлаштиришнинг миллий тизими шакллантирилди, иқтисодиёт ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида замонавий ахборот технологияларини, компьютер техникаси ва телекоммуникация воситалари оммавий равишда жорий этилди ҳамда улардан фойдаланиш, фуқароларнинг ахборотга ортиб бораётган талаб эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш, жаҳон ахборот ҳамжамиятига кириш ҳамда жаҳон ахборот ресурсларидан баҳраманд бўлишни кенгайтириш учун ҳам қулай шарт-шароитлар яратилди. Давлатимизда нафақат ижтимоий ва иқтисодий соҳаларимизни юксалишида, қолаверса фан ва таълим муассасаларида турли соҳаларга оид зарур ахборотларни тезкорлик билан етказишда ахборот коммуникация технологияларининг ўрни ва аҳамияти каттадир. 2006 йил 3августдаги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг “2006– 2007” ўқув йили “Ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш педагог кадрлар салоҳиятини ошириш ўқув йили” деб номлаш тўғрисидаги 6/5 – ХБ сонли буйруғи асосида кўплаб ишлар амалга оширилди[2]. Ҳаммамизга маълумки таълим муассасаларига доимий равишда минглаб ўқувчилар, талабалар,тингловчиларўзларига керакли бўлган ахборотларни оладилар. Дарс жараёнида ахборотларни етказиш ва сингдириш йўллари кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Бу таълимотларни фақат устозлар орқали олиш мумкин. Шунинг учун ҳар бир устоз замонавий ахборот технологияларидан хабардор бўлиши шарт. Ана шундай устозларнинг малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида дарс жараёнида ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш ишларини йўлга қўйиш, уларнинг компьютер саводхонлигини оширишга кенг эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда педагог кадрларни таълим технологияларидан фойдаланишидарснинг мазмунли ташкил этилишига ҳамда тингловчилар ўзлаштиришнинг сифат ва самарадорлигини ошишига олиб келади. Таълим тизимидаг ислоҳотлар малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимида ҳам ўз ифодасини топмоқда. Таълим жараёнининг сифат ва самарадорлигини оширишда айрим хусусиятларини кўриб чиқиш лозим бўлади: Малака ошириш тизимида фан ва технологияларнинг ривожланиши, бозор муносабатларининг такомиллашуви муносабати билан ўқув режалари ва ўқув дастурларни замон талаблари даражасида янгилаб бориш: Педагог кадрларни ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий ўқитишни кенг жорий қилиш, янги ўқув методик таъминотини яратиш, бошқаришнинг ахборот тизимини яратиш ва амалда бажарилишини таъминлаш орқали таълим сифатини ошириш: 87 Курс тингловчиларини қобилияти ва билимига кўра гуруҳларга ажратиб ўқитишда ахборот технологияларидан мақсадга мувофиқ фойдаланиш. Ана шу йўналишлар бўйича тизимли ишларни йўлга қўйган ҳолда амалда синаб кўрилса, таълим сифати ва самарадорлигини оширишда яхши натижаларга эришиш мумкин. Ундан ташқари компьютер технологиялардан фойдаланиб таълимнинг самарадорлигини оширишнинг асосий воситалари сифатида ўқув ва амалий дастурлар, мультимедиа технологиялари, электрон ўқув адабиётлари, масофадан ўқитиш тизимлари, интернет тармоғи ҳамда амалий дастурлар пакетидан фойдаланиши мақсадга лойиқдир. Малака ошириш тизимида педагогларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнида бой ва мазмунли маъруза матнларидан фойдаланиш, амалий лобаротория ва семинар машғулотларини замонавий ўқув дастурларидан фойдаланиб мустақил билим олиш ва такрорлаш, назорат қилиш, олган билимларини ва ўқув жараёнини мустаҳкамлашда муҳим асос яратади. Педагогларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнида электрон қўлланмалардан фойдаланиш билан ўқитувчиларни ягона электрон католог тизим орқали уларнинг иш фаолияти енгиллаштириш билан биргаликда таълим тизимининг сифат ва самарадорлигини ошишга кўмак бўлади. Шундай қилиб педагог кадрларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнида таълим сифати ва самарадорлигини оширишда барча имкониятларни ишга солиб, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш баркамол авлодни равнақида ва турмушнинг яхшиланишида муҳим рол ўйнайди. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling