МАКТАБДА ИННОВАЦИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ҚИЛИШ ВА БОШҚАРИШ
Астанов Ш. – Бухоро ВХТХҚТ ва МОИ “Ижтимоий-иқтисодий фанлар” кафедраси
ўқитувчиси
Педагогикада инновация – бу аввал намаълум бўлган, учрамаган, педагогика
назарияси ва амалиётини ривожлантираётган педагогик фаолияти ўзгаришларининг мазмуни.
Традицион педагогиканинг инновацион педагогикадан фарқи нимада? Таълимнинг икки
парадигмасини таққослаган ҳолда фарқларнинг асосийларини топишга ҳаракат қиламиз.
Демократик парадигма бола шахсини ривожлантиришга йўналтирилган, авторитар
парадигма эса ижрочини, бажарувчини, ўзи эркин ва мустақил фикр юрита олмайдиган, ўз
фикрини билдира олмайдиган ва ҳимоя қила олмайдиган, мустақил билим олишга эриша
олмайдиган шахсни шакиллантиради.
Бошқаришнинг демократик парадигмаси педагогик коллективда ҳамкорликни,
авторитар парадигма эса бўйсуниш, қўрқинчни шакиллантиради.
Демократик, инновацион мактаб эркин, ўз ҳуқуқларини ва мажбуриятларини
биладиган, қарор қабул қила оладиган, ўз қилган ишига жавобгар бўладиган шахсни
тарбиялайди. Бунга янги мактабнинг деаократик руҳи, биргаликда ижодий иш қилиш ва
ҳамжиҳатлик руҳи ёрдам беради. Бундай мактабни қуйидаги демократик муҳит
кўрсаткичларидан билиб олиш мумкин.
Мактаб ўқитувчилар учун демократик муҳит кўрсаткичлари.
-
Ўқитувчилар ўз мактаби билан фахрланадилар.
-
Ўқитувчилар, уларнинг ғоялари ва таклифлари кўриб чиқилишини биладилар.
-
Муҳим қарорларни муҳокама қилиниши ҳақида муҳокамадан кейин эмас, балки
муҳокама қилинишидан олдин биладилар.
-
Янги ўқитувчиларни дўстона кутиб оладилар.
-
Муҳим янги муаммо катастроф сифатида эмас, балки даъват сифатида қаралади.
-
Ўқитувчиларнинг мослашувчилиги эмас, балки инновацион ва мустақил иш
рағбатлантирилади.
-
Маъмурият ўқитувчиларга қарор қабул қилишни ўрганишга ёрдам беради, лекин унда
ҳамма ҳам қатнашишни истамаслигини тушунади.
-
Ўқувчилар мактабда қандай қарор қабул қилишини тушинишади.
- Қийин аҳволларда ўқитувчилар ёрдам учун ўқувчиларга ва маъмуриятга мурожаат
қиладилар.
Мактаб ўқувчилари учун демократик муҳитнинг кўрсаткичлари.
-
Муҳим қарорлар муҳокамада ўқувчилар иштироки билан қабул қилинади.
-
Мактабда ўзини тутишда мослашувчилик эмас, балки мустақиллик ва ижодийлик
қўллаб-қувватланади.
-
Ўқувчилар ва ўқитувчилар болалар ҳуқуқи ҳақида билиши.
-
Ўқувчилар мактаб директорининг кабинетига киришдан қўрқмайдилар.
-
Ўқувчилар гуруҳи янги мактаб қоидаларини ишлаб чиқиш имкониятларига эга.
-
Ўқувчилар ўз сирларини ўқитувчиларга ишониб айтадилар.
Инновацион мактаб ўқитувчисига зарур бўлган хусусиятлар қуйидагилар бўлиши
мумкин:
Шахсий ривожланишга, ижодий фаолиятга интилиш.
Мотивация ва инновацияларга тайёрлиги.
Таълимнинг замонавий энг муҳим томонларини тушуниш.
Фикр юритиш қобилияти ва унга талаб.
Do'stlaringiz bilan baham: |