100
Мақсадга эришиш учун зарур бўлган ишлар, кадрлар рўйхатини тузинг,
концептуал режа, хариталар.
Молиялаштириш, аммавий
ахборот воситаларини
аниқланг.
Одамлар
ва вазифаларни бирлаштиринг, ўрни ва мажбуриятини аниқланг.
Зарур воситаларни баҳолашни амалга ошириш.
Биринчи даражадаги аҳамиятга эга бўлган нарсаларни аниқланг.
Ҳақиқийлиги бўйича текшириш ўтказинг.
Режани амалга оширишга зарур бўлган бешта саволни беринг: ким, нима, қачон,
қаерда ва нима учун.
Режаларингиз бўйича муросага эришиш, бир-бирига тўғри келиши ва уларни
бириктириш учун йўл-йўриқлар:
Ташаббускор гуруҳ
аъзолари, раҳбарият ва
мактабингизнинг педагогик
жамоалари ўртасида учрашувлар ўтказинг.
Тушуниш меморандумини ёзинг.
Ўз ғоянгизни фактлар ва тафсилотларга эътибор билан қўллаб-қувватланг.
Ўз режангизни ҳимоя қилишга ва ўзгартиришга ҳам тайёр бўлиб туринг.
Ким сизга қарши чиқиши ва улар нима дейиши мумкинлиги ҳақида ўйланг. Ким
сизни қўллаб-қувватлашини ва ким оппонент бўлишлигини билиб қўйинг.
Танқидни қўллаб-қувватланг ва
ундан конструктив фойдаланинг, шу йўл
билан
сиз нимани тузатишингиз кераклигини билиб оласиз.
Ҳар бир вазифани бажариш бўйича мажбуриятларни аниқланг – одамлар ва
вазифаларни бирлаштиринг:
Новаторлар гуруҳини ташкил қилинг, қўллаб-қувватланг ва кенгайтиринг.
Новаторлар гуруҳига қандай ваколатларни беришингизни аниқланг, қўшма
рағбатлантирувчи омиллар ҳақида ўйлаб кўринг.
Бошқа ташкилотларни ҳамкорликка жалб қилинг.
Режани амалга ошириш учун зарур бўлган бешта саволни яна бир марта беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: