Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта
ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА ПЕДАГОГИК ЎЙИНЛАРНИ
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вазиятл и ўйинлар
108 ИЖТИМОИЙ-ГУМАНИТАР ФАНЛАРНИ ЎҚИТИШДА ПЕДАГОГИК ЎЙИНЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МЕТОДИКАСИ Қосимова Н. – Андижон ВХТХҚТМОИ “Педагогика, психология ва таълим менежменти” кафедраси мудири Рахимова О. – Асака педагогика коллежи катта ўқитувчиси Комил шахсни тарбиялаш муаммоси ривожланаётган ва тараққиётнинг юксак чўққисига интилаётган жамият учун муҳим масаладир. Ўзининг мустақиллик тараққиёт йўлидан кетаётган Ўзбекистон Республикаси учун ҳар бир фуқаронинг маънавий камолоти, шахс ва жамиятнинг уйғунлигини таъминлаш муҳим масалалардан биридир. Юртимизда ўсиб келаётган ёш авлоднинг таълим-тарбияси ва уни юқори малакали мутахассис сифатида мукаммал таълим олиш масалалари давлат сиёсат мақоми даражадасида ҳал қилинаётган бунинг ёрқин исботидир. Таълим-тарбия жараёнини асосий объекти ўқитувчи бўлса, унинг субъекти ўқувчи хисобланади. Бугунги кунда боланинг қизиқишлари ва имкониятлари кенг бўлишига қарамасдан, ўқитувчи ўқувчига таълим беришида замон талабларига мос бўлиши мумкин бўлган барча имкониятлардан фойдаланган холда таълим бериш зарурияти туғилди.Замонавий тахнологияларни турлари турли хил бўлишига қармасадан, педагогик ўйинлардан фойдаланган холда қизиқарли жараённи ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Педагогик ўйинларни ўтказиш ҳар доим нимани гапириш, қандай иштирок этиш, самарадорликка қандай эришиш? Каби саволларни олдиндан ҳал этилишини тақозо қилади. Бундай саволларни хал этиш ўйин қатнашчиларини фикрлаш қобилиятини янада ривожлантиради. Ўйинларни дарсдаги ўрни ва уларга ажратилган вақт талабларини тайёргарлиги, ўқув материалини мазмуни, машғулотларнинг аниқ мақсади ва бошқалар каби омилларга боғлиқ бўлади. Педагогик ўйинлар жараёнида ўқувчилар берилган ролга мос холда (ўқув-тарбия жараёнини олиб борувчи ўқитувчи) амалий вазифаларни бажарадилар. Педагогик ўйинларнинг асосий вазифаларидан бири ўқувчиларни тахлил қилиш, вазиятни бахолаш ва уни назарий ҳолатларда мос ҳолда ташхис қилиш асосида, қабул қилган қарорларини амалга жорий қилишга ўргатишдан иборат. Бунда биринчи навбатда педагогик “техника” (нутқ, мимика, ўзини бошқариш, ўзини ва атрофдагиларни тушуниш, улар билан мулоқот ва х.к) шаклланади. Педагогик ўйин имитациялаш, бошқарув жараёни бўлиб, унинг иштирокчилари белгиланган мақсад ва қоидаларга асосан қарор қабул қиладилар ҳамда ўзаро боғлиқ бўлган вазиятларнинг муайян шароитларида уларнинг бажарилишини бошқарадилар. Масалан “Маънавият асослари” дарсларида қўйидаги ўйинлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 1.Машқ ўйини. Бунда ўқитувчи функциясини бажариш билан боғлиқ бўлган (дидактик воситаларни танлаш, дарс режасини тузиш, техник технологик хужжатларни тайёрлаш ваб) ёки амалий фаолият жараёнида юзага келадиган педагогик вазиятларни тахлил қилиш ва бахолаш билан боғлиқ бўлган муайян кўникма ва малакаларни шакллантириш мақсад қилиб олинади. Ўқувчилар машқ-ўйинлари жараёнида реал шароитларни ҳисобга олган ҳолда ўқув жараёнларини режалаштириш, технологик ва йўриқнома хариталарни тузиш йўриқларини ишлаб чиқиш ва бошқа вазифаларни бажаришни ўрганадилар. 2.Ролли ўйин. Ролли ўйин бўлажак мутахассисларнинг коммуникатив кўникма ва малакаларини шакллантириш мақсадида ўтказилади. Ролли ўйинларда бир нечта ўқувчи қатнашиб, улар муайян имитациялаштирилган вазиятларда ўқитувчи ва ўқувчи ролини бажарадилар. Ўйин жараёнида ўқувчилар ўзларининг тарбияланувчилари хулқи ёки ўқув- тарбия жараёнини ташкил қилиш юзасидан мулоқотга киришиш, сухбатлашишга ўрганадилар. 3.Вазиятл и ўйинлар. Бундай ўйинлар комплекс характерга эга бўлиб, машқ-ўйинлари ва рол ўйинлари элементларини ўзида жамлаши мумкин. Ушбу ўйиннинг вазифаси ўқувчилар томонидан педагогик вазиятларни бахолаш, назарий холатларга асосланган ҳолда зарур қарор 109 қабул қила олиш ва уларни реал шароитларга яқин вазиятларда амалга жорий қила олишга ўргатишдир. Ўйин давомида ўқувчилар педагогик “техника”ни, қабул қилинган қарорларни жорий қилишни, “ўқувчилар” билан мулоқотга киришишни, уларнинг ўзини намоён қилишлари ва ҳаракатларига тўғри бахо беришни ўрганадилар. Педагогик ўйинларни тайёрлаш ва уни ўтказиш қуйидаги тамойилларга асосланади. 1.Ўйин вазияти реал шаротга мос келиши зарур. 2.Ўйин тузилмаси ўқувчиларнинг тайёргарлик даражасига мос бўлиши ва уларнинг ҳар бири томонидан ижодий қарор қабул қилишига йўл қўйиб бериши зарур. 3.Ўйинда ўқувчиларнинг педагогик қарорларини қўллаб-қувватлаш имкониятлари кўзда тутилиши зарур. 4.Ўқувчиларнингўйинли вазиятларга киришиши имитацияланган ҳолатнинг кечиш жараёнига мос холда амалга оширилиши зарур. 5.Педагогик ўйин бўлажак мутахассиснинг касбий мослашишида муҳим аҳамиятга эга бўлиши зарур. Педагогик ўйинларнинг тузилмаси қуйидагича амалга оширилади. 1.Номи – аниқ, қисқа, эсда қоладиган ва ўйин моҳиятини акс эттириши зарур. 2.Ўқув мақсади – аниқ шаклланган, касбий фаолиятга йўналган бўлиши зарур. 3.Шароити – ҳаракт жойи ва вақти, воқеаларнинг объектив тавсифлари, воқеа қатнашувчилари, уларнинг хусусиятлари, воқеага муносабатлари ва педагогик вазиятни таҳлил қилиш, бахолаш учун зарур ахборот. 4.Таркиби – иштирокчилар контингенти, уларнинг функционал вазифалари, фаолият сохалари, ўйинга тайёргарлик даражаси кўрсатилиши зарур. 5.Сценарийси – ўйин иштирокчиларининг ўйин вазиятларига киришиш регламенти, объектив шароитларни юзага келтириш, ўйиннинг кечишини тасвирлаш. Ўйинлар қуйидаги босқичлар бўйича ташкил қилинади ва ўтказилади. 1.Ўқув мақсади бўлажак касбий фаолиятга қизиқтиришни ҳосил қилиши зарур, ушбу холат ўқувчиларнинг фаоллик даражасини аниқлаб беради ва ўйиннинг самарасини белгилайди. Шунинг учун ўқувчилар ўйинни вазифалари, ўтказиш натижасида улар нималарни ўрганишлари зарурлиги билан таништирилади. 2. Ўйинга тайёргарлик кўриш жараёни ўқувчиларнинг касбий вазифаларини бажариш учун билимлар, кўникма ва малакаларини ривожлантиришни назарда тутиши зарур. Тайёргарлик жараёнида ўқувчилар муайян иштирокчининг ўйналаётган воқеага дахлдорлигини ҳисобгаолган ҳолда ўзининг роли, вазифалари мазмуни ва х.к билан таништирилади. 3.Ўйин жараёни унинг мазмуни ва мақсадига боғлиқ ҳолда ташкил қилинади. У дастлабки ҳлатлар билан танишиш, ҳар бир ўқвчи томонидан вазиятни баҳолаш, тахлил қилиш, қарор қабул қилиш ва ушбу қарорга мос ҳолда амалий ҳаракатидан иборат бўлади. 4.Ўйин якунида психологик-педагогик таҳлил, худди реал дарсни таҳлил қилиш каби ўтказилади.таҳлилда машғулотда қатнашаётган барча ўқувчилар иштрок этади. Ўйин бўйича хулосани ўқитувчи чиқаради ва ўйин иштирокчиларининг ишларини бахолайди. Педагогик ўйинни ўтказишнинг асосий шартларидан бири зарур ўқув-материал базасининг мавжудлиги ҳисобланади. Ўқув- материал базасига қуйидагилар киритилади: дарсликлар, ўқитувчилар ва ўқувчилар учун ўқув-методик қўлланмалар; ишчи ўқув-дастурлари, дарс режалари, методик тавсиялар, технологик ва йўриқнома хариталар, карточка-топшириқлар ва бошқа ўқув- методик материаллар; реал предметлар, кўргазмали қуроллар, экранли воситалар; компьютер қурилмалари, кино ва видеопроекторлар. Қуйида машқ ўйини “Билим олиш учун лицензия” мавзусида педагогик ўйини ва уни ўтказиш методикасини келтириб ўтамиз. Мақсад: Ушбу машқ орқали гуруҳ иштирокчилари ўзини-ўзи англашга харакат қилишни ўрганади. Шунингдек, хар бир иштирокчи билим олиш учун хохиш ва истаклари ёки хохламасликларини англаб етадилар, яъни улар шундай тушунчага эга бўладиларки хозирда 110 билим олиш инсон шахсини юқорига кўтарилишини асосий шартларидан бири эканлигини тушуниб, шунингдек, яна қандай билимларни эгаллаш кераклиги хақида идрок қила бошлайди. Машқ иштирокчиларга фикрлаш, маъсулият билан ўзидаги ички кураш хиссини сезиш янгисини олиш,нотаниш вазиятларда ёрдам беради. Онгости овозига қулоқ солган холда, биз ҳаётий вазиятларда ички мантиқий ривожланишни хис қилишга харакат қиламиз. Ўйин иштирокчилари: ўқитувчи, ўқувчилар, ўқитувчи хамкасблари хам иштирок этишлари мумкин. 1-босқич. Яхшилаб ўйланиб тафаккур қилиб кўринг. Сиз хозир қандай ишларга тайёрсиз ёки тайёр эмассиз. Энди ўзингизга харита чизинг: “Билим олиш учун лицнзия” маъносида. Аниқ, конкрет фикрингизни билдиринг, қандай билим олиш ҳуқуқингиз бор, нима учун, тушунтириб беринг. 2-босқич.Иштирокчилар фикрини тинглаш. 3-босқич.Энди қуйидаги саволларга жавоб беринг. Менинг билим олиш хохиш ва исталкларим ёшимга мос келадими? Хаётий шароитимига мос келадими? Келажакдаги мақсадларимга мос келадими? Шунингдек, сизнинг билим олишингизда яна қандай чекловлар мавжуд. Асослаб беринг. Нихоят, кўрсатиб ўтинг сизнинг билимингиз ҳаётда қийинчиликлар ва муаммоларингизни хал қилишда хизмат қиладими? Билим жараёни алохида шахсий ўзгаришларга таъсир қилиб ҳаёт балансини бузилишига сабаб бўлади. Бизнинг ҳаётимизда янги муаммолар пайдо бўла бошлайди. Ушбу муаммоларни ёзинг, уларни қандай хал қилмоқчисиз? Машқ охирида фикрингизни билдиринг. Қайси инстанция сизга ушбу лицензияни берди. Балки ички овоз сизга шунда буйруқ бўрдими? Ёки оилавий шароитми,ёки яна бошқа сабаблар борми? Педагогик ўйинларни ўтказишда қуйидаги хулосаларга келиш имконини беради: Педагогик ўйинларнинг самарадорлиги зарур ўқув-материал базасининг, ўқув-методик ва техник-технологик хужжатларнинг мавжудлиги билан аниқланади. Педагогик ўйинларда бўлажак мутахассисларнинг касбий билим, кўникма ва малакалари шаклланади. Ўқувчи кичик гурухлар билан ишлаши ва педагогик ўйинларни ўқувчиларни кичик гурухларга ажратган ҳолда ўтказилиши тавсия этилади. Дарс жараёнида видеоёзувлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бу дарсни тахлил қилишда “ўқитувч”нинг, “ўқувчи”нинг, қолаверса дарсни тахлил қилувчиларнинг харакатларини аниқлаштириш имконини беради. Педагогик ўйинларни бўлажак мутахассисларни касбий тайёрлаш тизимининг таркибий қисми сифатида қараш лозим. Улардан ўқувчилар зарур билимга эга бўлгандан сўнг педагогик амалиётда қўллаш учун ўрганиш зарур бўлганда фойдаланиш мақсадга мувофиқ деб хисоблаймиз. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling