Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта


“ИҚТИСОДИЙ БИЛИМ АСОСЛАРИ” ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ КАСБИЙ


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet90/159
Sana30.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817026
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   159
Bog'liq
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism

“ИҚТИСОДИЙ БИЛИМ АСОСЛАРИ” ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ КАСБИЙ 
КОМПЕТЕНЦИЯЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛШИЛАРИ 
Наврўз-Зода Б. 
“Инсон салоҳияти – Президентимиз И.Каримов таъкидлаганидек, - энг кучли, энг фаол, 
энг бунёдкор омил бўлиб, у мамлакатнинг ислоҳотлар ва туб ўзгаришлар йўлидан тинимсиз 
илгарилаб боришини таъминлаб беради”.... Бу салоҳиятни юзага чиқариш жамиятимизни 
ривожлантириш ва тараққий еттиришнинг кучли омили бўлиб хизмат қилади” [1, 
252].Мамлакатимизда Кадрлар тайёрлаш миллий моделини рўёбга чиқариб, компетенция 
(тизимли қобилият)ларни шакллантиришга йўналтирилган таълим ва тарбия йўлга 
қўйилмоқда. 
Бозор иқтисодиёти шароитида иқтисодий таълим-тарбиянинг роли янада ҳам ошиб 
бормоқда.Чунки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ва самарали ривожланиши 


111 
эвазига микроиқтисодиётда рўй бераётган ўзгаришлар туфайли жамиятимизда инсон 
капитали шакллантирмоқдаки, унинг ўлчов бирлиги сифатида иқтисодий қобилиятларнинг 
ривожланганлик даражаси ташкил қилади. Инсоннинг иқтисодий қобилиятларининг 
ривожланганлик даражаси 1-расмда кўрсатилган унинг учта аниқловчилари негизида  
шаклланади.
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
1-расм. Иқтисодий қобилиятларнинг ривожланганлик даражасини аниқловчилари
Умумий ўрта таълим тизимида иқтисодий билимдон ўқувчиларни бозор иқтисодиёти 
талабларига мос равишда тайёрлашда 8 чи ва 9 чи синфларда ўқитадиган “Иқтисодий билим 
асослари” фани ўқитувчиларининг касбий компетентцияларини ривожлантириш муҳим 
аҳамият касб этади. 
“Компетенция” атамаси фаолиятида мужассамланган ходимнинг компетентлиги; бирор 
киши яхши хабардор бўлган соҳа ёки масалани; инсоннинг амалий лаёқатлилиги ҳамда касбий 
қобилиятининг тизимли ривожланганлик даражасини англатади. “Компетентлик, - 
В.Д.Шариковнинг фикрига мувофиқ, – касбий тайёрланиш жараёнида шаклланадиган янги 
фаолият субъектини юзага келишидирки, у билим, маҳорат, қобилият ва 
шахсий сифатларини тизимли намоён бўлишини ифодалаб, касбий фаолиятнинг моҳиятини 
ташкил қиладиган функционал вазифаларни муваффақият билан ҳал қилиш имконини беради” 
[3, 182]. Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти 
ходимларининг фикрича: “Компетенция – билим кўникма ва малакалардан кундалик ҳаётда 
дуч келадиган амалий ва назарий масалаларни ечишда фойдаланиш ва қўллай олиш 
қобилиятидир” [2].

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling