Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet112/159
Sana30.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817026
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   159
Bog'liq
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism

2– босқичда: 
-ҳар бир ўқувчига ФСМУ технологиясининг 4 босқичи ёзилган қоғозлар тарқатилади: 
Ф (фикрингизни баён этинг); 
С (фикрингиз баёнига сабаб кўрсатинг); 
М (кўрсатган сабабингизни исботлаб мисол (далил) келтиринг); 
У (фикрингизни умумлаштиринг). 
- Ҳар бир ўқувчи якка тартибда тарқатилган қоғоздаги ФСМУ нинг 4 босқичини ўз 
фикрларини ёзма баён этган ҳолда тўлдиради. 
3 – босқичда: 
-ҳар бир ўқувчи ўз қоғозларини тўлдириб бўлгач, ўқитувчи уларни кичик гуруҳларга 
бўлинишларини илтимос қилади ёки ўзи турли гуруҳларга бўлиш усулларидан фойдаланган 
ҳолда ўқувчиларни кичик гуруҳларга бўлиб юборади; 
-ўқитувчи ҳар бир гуруҳга ФСМУ технологиясининг 4 босқичи ёзилган катта 
форматдаги қоғозларни тарқатади; 
- ўқитувчи кичик гуруҳларга ҳар бирлари ёзган қоғозлардаги фикр ва далилларни катта 
форматда умумлаштирган ҳолда 4 босқич бўйича ёзилишини таклиф этади. 
4 – босқичда: 
-кичик гуруҳларда аввал ҳар бир ўқувчи ўзи ёзган ҳар бир босқичдаги фикрлари билан 
гуруҳ аъзоларини таништириб ўтади. Гуруҳ аъзоларининг барча фикрлари ўрганилгач, кичик 
гуруҳ аъзолари уларни умумлаштиришга киришади; 
-гуруҳ аъзолари ФСМУ нинг 4 босқичини ҳар бири бўйича умумлаштириб уни ҳимоя 
қилишга тайёргарлик кўрадилар; 
-фикрларни умумлаштириш вақтида ҳар бир ўқувчи ўз фикрларини ҳимоя этиши, 
исботлаши мумкин. 
5 – босқичда: 
-кичик гуруҳлар умумлаштирилган фикрларни ҳимоя қиладилар: гуруҳ вакили ҳар бир 
босқични алоҳида ўқийди (иложи борича изоҳ бермаган ҳолда). Баъзи бўлимларни исботлаши, 
яъни гуруҳнинг айнан нима учун шу фикрга келганини айтиб ўтиши мумкин. 
6 – босқичда: 
-ўқитувчи дарсга якун ясайди, билдирилган фикрларга ўз муносабатини билдиради; 
-қуйидаги саволлар билан ўқувчиларга мурожаат қилади: 
а) Ушбу дарс ёрдамида нималарни билиб олдингиз ва нималарни ўргандингиз? 
б) Ушбу дарс қандай самара берди? 
с) Ушбу мавзу ўқувчиларда қандай хислатларни тарбиялайди, нималарни 
шакллантиради, уларнинг қандай фазилатларини ривожлантиради? 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling