Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта
ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ФАОЛЛАШТИРИШДА ЧЕТ ТИЛЛАРГА БЎЛГАН ЭЪТИБОР
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism
ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ФАОЛЛАШТИРИШДА ЧЕТ ТИЛЛАРГА БЎЛГАН ЭЪТИБОР
ВА ШАРОИТЛАР Рахимова У. – УрДУ, «Факультетлараро чет тиллари» кафедраси инглиз тили ўқитувчиси Президентимизнинг 2012 йил 10 декабрда қабул қилинган "Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори мамлакатимиздаги билимга чанқоқ, зеҳни ўткир, тил ўрганишга қизиқувчан, интилувчан ёшлар сафини янада кенгайтирди, уларнинг халқаро кўламда илм олишга бўлган қизиқишини кучайтирди, хорижий тилларни билиш даражасини юксалтиришда катта рол ўйнамоқда. Халқимизда тил билган – эл билади, деган мақол бор. Ҳақиқатан ҳам, тил билган киши асло кам бўлмайди. У дунёни танийди, юрт кезади, дунё халқи билан мулоқотда бўлади, фикр алмашади, уларнинг маданияти, адабиёти ва янгиликларидан тез ва аниқ хабардор бўлади. Демак, фарзандларимизнинг хорижий тилларни билишини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Мамлакатимизда ёшларнинг таълим олиши, ахборот-коммуникация технологияларини фаол ўзлаштириши, замонавий касб-ҳунар, хорижий тилларни ўрганиши учун барча имкониятлар яратилган. Бугун ёшларимиз ана шундай улкан имкониятлардан самарали фойдаланмоқда. Хусусан, таълим тизимининг барча босқичларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида юз минглаб ўғил-қизларимиз муайян мутахассислик бўйича таълим олиш билан бирга чет тилларини ҳам пухта ўрганмоқдалар. Ушбу Қарор мамлакатимизда замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини жорий этиш йўли билан ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларга ўқитиш, хорижий тилларни пухта биладиган мутахассисларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, соҳада халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантириш учун қулай шарт-шароит ва имкониятлар яратмоқда. Зеро, бугун дунёга юз тутаётган диёримизнинг ҳар бир фарзанди етук салоҳият, юксак билим эгаси бўлиб тарбияланмоғи давр талабидир. Мазкур қарор асосида чет тилларини 1-синфдан бошлаб босқичма-босқич ўқитиш бўйича янги ўқув режа ҳам тасдиқланди. Унга кўра, 1-4-синфларда ҳафтасига 2 соатдан чет тили фани киритилди. Янги давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари асосида 1- синфлар учун инглиз тилидан ("Kid's english"), немис тилидан ("Deutsch macht spab") ва француз тилидан ("Hirondelle") дарслик мажмуалари яратилди. Мажмуалар ўқувчи китоби, ўқитувчи учун методик қўлланма ва мультимедиали иловалар (DVD-диск)дан иборат. Бугунги кун дарс машғулотларининг самараси тубдан ўзгарди, барча дарслар ноанъанавий усулларда; техника воситалари, DVD-магнитол тўплами, ўқув-кўргазмали қуроллари, шунингдек, интерфаол электрон доскалари, мультимедия, видеофильмлар ва махсус интернет курслари( English for kid’s, Fun for English) орқали олиб борилмоқда. Болаларнинг чет тилларига бўлган қизиқишлари жуда улкан, улардаги тил ўрганишга бўлган муҳаббатини оширишда албатта мураббийларнинг роли катта. Фаолият қанчалик кенгайса, малакали кадрларга шунчалик эҳтиёж ортаверади. Шу маънода халқ таълими тизимида ҳам ўқувчиларга чет тилларининг чуқур ўргатилиши учун кўпгина маҳоратли, билимли ва тажрибали педагоглар керак бўлади. Бу борада тизимда муайян ишлар бажарилаётганини алоҳида қайд этиш лозим. Мисол учун, Британия Кенгаши, Франция ва Германия элчихоналари Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети билан ҳамкорликда республиканинг барча ҳудудларидаги умумтаълим мактабларидан 160 нафар инглиз тили, 45 нафар немис тили, 40 нафар француз тили тренер-ўқитувчилари саралаб олинди ҳамда олий таълим муассасаларида малакаси оширилди. Курсни намунали тугатган ўқитувчилар “ўқитувчи мураббий” сертификатларига эга бўлишди. Бундай имкониятлар ўқитувчиларни янада ўз устида қаттиқроқ ишлашга, изланишга ва илм ўрганишдан тўхтамасликка ундади. Шу қаторда мен ҳам “ўқитувчи мураббий” номига сазовор бўлдим ва ўзимга бўлган ишончим янада кучайди. Бундан ташқари чет тиллари ўқитувчиларига бўлган имтиёзлар кўпайди, уларнинг дарс соатлари ошди, устама хақ олиш имкониятига эга бўлишди, янги ўқув дарсликлари ва ўқитувчи китоби билан таъминланди. Жумладан, "Чет тилини билишнинг умумевропа компетенциялари: ўрганиш, ўқитиш ва баҳолаш" (CEFR) талабларига 172 таянган ҳолда чет тиллари бўйича шаҳар ва ҳар бир туманда беркитилган мактабларда ҳар ҳафтанинг жума кунлари махсус курслар ўтказилмоқда, унда ўқитувчилар бир бирлари билан тажриба ва фикр алмашиш имкониятларига эга бўлишмоқда. Хулоса ўрнида айтиш жоизки, президентимиз томонидан кўрсатилаётган эьтибор ва ишончни оқлаган ҳолда бугунги ёш авлодни чет тилларига бўлган қизиқишини янада кучайтириб, уларни дунёни таниши, янгиликлардан бохабар бўлиб туришлари учун биз педагоглар зиммамизга юклатилган вазифани бажонудил, сидқидилдан бажаришимиз, ўз касбимизнинг моҳир устаси бўлишимиз ва албатта ўқувчиларга берган таълимимиз самарасини куришимиз лозим. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling