Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта
ЎҚУВЧИЛАРДА МЕДИАКОМПЕТЕНТЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism
ЎҚУВЧИЛАРДА МЕДИАКОМПЕТЕНТЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА
РИВОЖЛАНТИРИШ - ДАВР ТАЛАБИ Пардаева М – Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Республика Таълим маркази директори ўринбосари Бугун инсоният шиддат билан ўзгариб бораётган ахборот асрида яшамоқда. Инсон тафаккурининг маҳсули бўлган ахборот технологиялари фан, техника ва ишлаб чиқаришни тараққиётга хизмат қилдириш билан бир қаторда, инсоният ўзи яратган маънавий ва моддий қадриятларни, тузим ва тизимларни вайрон қилиш учун ҳам қўлламоқда. Ахборот технологиялари инсон қўлида ё яратувчанлик, ё вайронкорлик қуролига айланиб, унинг мақсадига қараб қўлланиши мумкин. Замонавий техника ва технологияларни эзгу мақсадларда ишлатиш, яратувчанлик ва қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантириш каби фазилатларни эса инсон ўз боласида илк ёшданоқ шакллантириши лозим. Таълим-тарбия ҳам шунга ҳамоҳанг бўлмоғи керак. Акс ҳолда, фарзандларимиз - ёшларимиз янги даврга мос ҳаётий мўлжалларини белгилашда чалғиши, жадал ривожланаётган ахборот маконида ўзларига керакли манзилни тополмай адашиши ҳеч гап эмас. Бугун болаларимиз қайси ахборот манбаларидан маълумот олмоқда, уларни қандай қилиб яхшисини ёмонидан, фойдалисини зарарлисидан, ҳавфсизини ҳатарлисидан ажратаяпти, уларни қаерда ва қай юсунда қўллаяпти, деган саволлар бизнинг диққатимиз марказида бўлмоғи керак. Демак, ота-оналар, кенг жамоатчилик ва педагоглар ўқувчиларда ахборот билан ишлаш компетенциясини шакллантиришни ва ривожлантиришни ҳамкорликда амалга оширишимиз жуда муҳим ва долзарб масаладир. Инсоният ҳаётида пайдо бўлиб, 50 млн. фойдаланувчига эга бўлиши учун радиога 38 йил, телевидениега 13 йил, интернетга 4 йил, мобил телефонига 3 йил кетган бўлса, ижтимоий тармоқ (Facebook) эса 1 йил ичида 200 млн. фойдаланувчига эга бўлган. Қуйидаги маълумотлар ахборот маконининг кўлами ва унинг имкониятларидан дарак беради. ЎҚУВЧИ ОИЛА ЖАМИЯТ ОАВ МАКТАБ МЕДИА МАКОН 17 Internet World Stats агентлигининг маълумотларига кўра, интернетдан 2,5 млрдга яқин одам фойдаланаётган бўлса, мобил воситалар ёрдамида интернетдан фойдаланувчилар 4,5 млрдга етган. Жумладан, Ўзбекистон аҳолисининг 30,2% Интернет фойдаланувчиси ҳисобланади. Биргина UZ доменида рўйхатдан ўтган вебсайтлар сони 2007 йилда 2,0 мингта бўлган бўлса, 2015 йилга келиб улар 19,1 мингта бўлди. Давлат интерактив хизматлари сони 2008 йилда 49 та бўлган бўлса, 2015 йилга келиб улар 685 тага етди. Ziyonet таълим порталида 2008 йилда 7,3 мингта ресурс бўлган бўлса, 2015 йилга келиб уларнинг сони 65,3 мингтага етди. Албатта бундай мисолларни кўплаб келтириш, ахборот технологияларининг афзалликлари ва оламшумул ютуқлари ҳақида соатлаб гапириш мумкин, лекин танганинг икки томони бўлгани каби унинг вайронкор, ҳавф-ҳатарли жиҳатларига ҳам кўз юмиб бўлмайди. Масалан, хорижий тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра дунёда 76% дан ортиқ ота- она болаларининг қандай сайтларга киришини билмас ва назорат қилмас экан. Бор-йўғи 11% ота-оналаргина болаларига онлайн хавфсизлик ҳақида тушунтириш берар экан, 12% ота- оналар эса фарзандларига электрон тармоқда ишлашни таъқиқлаб қўйган экан. Кўплаб тадқиқотлар натижаларига кўра 9 ёшдан 12 ёшгача бўлган 38%, 13–16 ёшдаги 77% болалар интернетнинг доимий фойдаланувчилари ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, 18 ёшгача бўлган 40% болалар таъқиқланган сайтларга кириб, улардаги ман қилинган ахборотларга қизиқиши ва доимий равишда фойдаланувчи болаларнинг 44% виртуал мулоқот пайтида ҳеч бўлмаганда бир марта, 11% эса бир неча бор таъқиб остига олинган. Ёшларнинг 14,5 % интернет орқали нотаниш одамлар билан учрашув белгилаган, 10 % бундай учрашувларга ёлғиз борган, 7 % бу ҳақда ҳеч кимга ҳеч нарса айтмаган. Дунё миқёсида эса 38% болалар зўравонлик руҳидаги сайтларни, 26% миллатчилик характеридаги веб- саҳифаларни мунтазам кузатиб бориши маълум бўлган. Ачинарлиси шундаки, дунёда 12-15 ёшли болаларда Интернетга қарам бўлиб қолиш мойиллиги кучли бўлиб, бундай ўғил болалар қизлардан 10 баробар кўпчиликни ташкил этади. Бундай ҳолатлар ҳеч кимни, ҳеч қайси миллатни, ҳеч қайси давлатни четлаб ўтмаслиги муқаррар. Чунки, ахборот технологиялари, электрон тармоқлар, мобил алоқа воситалари инсон ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб бораётир. Бундай даврда таълим-тарбия жараёнини мазмунан такомиллаштириш, ўқувчиларда таянч компетенцияларни, айниқса ахборот билан ишлаш компетенциясини жадал ривожлантириш эҳтиёжи туғилиши табиийдир. Демак, бугун болаларимизда медакомпетентликни шакллантиришни таълим-тарбия жараёнида умумтаълим фанларига сингдирган ҳолда амалга оширмоғимиз лозим. Бу муаммони ҳал қилиш учун мамлакатимизнинг таълим соҳасидаги ўзига хос тажрибаси, ривожланган давлатлар таълим тизимларининг ютуқ ва тажрибаларини эътиборга олган ҳолда ўқувчиларда компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари лойиҳалари ишлаб чиқилиб, тажриба-тадқиқотдан ўтказилмоқда. Тажриба-тадқиқот жараёнида ўқувчиларда шакллантирилаётган 6 та таянч компетенциялар аниқлаб олинди, булар: коммуникатив компетенция; ахборот билан ишлаш компетенцияси; шахс сифатида ўзини-ўзи ривожлантириш компетенцияси; ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси; умуммаданий компетенция; математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси. Бевосита медакомпетентликни шакллантириш ва ривожлантиришда муҳим бўлган Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling