Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ЎҚУВЧИЛАРГА ИЛҒОР ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ЎҚУВЧИЛАРГА ИЛҒОР ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР
АСОСИДА КОМПЛЕКС ЁНДАШИШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ Нажмиддинова Г. – БВХТХКТМОИ Тил ва адабиёт кафедраси ўқитувчиси Асланова Н. – БВХТХКТМОИ услубчиси ХХ аср охирига келиб илмий-техник тараққиёт фақатгина ишлаб чиқаришни технологиялаштиришга олиб келиб қолмай, балки маданият доираси, билимлар гуманитар соҳаларига ҳам кескин кириб келди. “Технология” тушунчаси техник тараққиёт сабабли юзага келди ва луғатлар талқини бўйича (techne санъат, ҳунар, фан; logos – тушунча, таълимот) материалларга ишлов бериш усуллари ва воситалари ҳақидаги билимлар тўплами демакдир. Технология шу билан бирга жараённи билиш санъатини ҳам ўз ичига олади. Технологик жараён ҳар доим зарур воситалар ва шароитлардан фойдаланиш билан операциялар маълум кетма-кетлигини кўзда тутади. Технология процессуал мазмунда “қандай қилиб, нимадан ва қайси воситалар билан бажариш керак?” деган саволга жавоб беради. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида Ўзбекистон Республикасидаги таълим тизимининг миллий моделига алоҳида эътибор қаратилган. Бу модел 5 таркибий қисмдан иборат: шахс, давлат ва жамият, узлуксиз таълим, фан, ишлаб чиқариш. Бу ерда таълим миллий моделининг асосий таркибий қисми - «шахс» биринчи ўринда туради. Бошқача айтганда, бутун таълим тизими, шу жумладан, ўқитиш шахсга йўналтирилган бўлиши лозим. Шунинг учун замонавий технологияларда педагогик жараён, ўқитишнинг шахсга йўналтирилган технологиялари асосида амалга оширилиши лозим. Умумтаълим мактабларида олиб борилаётган дарсларни унумли ташкил этиш, укувчиларимизга замонавий 77 усулдаги дарсларни ташкиллаштириб бериш, яъни уларга киска вактда купрок маълумотлар беришда замонавий технологияларнинг урни бекиёс. Хусусан, бошлангич таълимда укувчиларнинг огзаки ва ёзма нуткини ривожлантириш, уларда чиройли ёзув куникмаларини шакллантириш, уларнинг саводхонлигини оширишда вактдан унумли фойдаланишда педагогик технологияларнинг баъзи усулларидан фойдаланиш уринли. Масалан, Кластер, Венн диаграммаси, Т чизмаси, Синквейн, Лабиринт усули, Чархпалак каби методлардан фойдаланиш максадга мувофик. Мисол тарикасида атрофимиздаги олам дарсида мавзуни мустахкамлаш боскичида Венн диаграммаси усулидан фойдаланишни куриб утамиз. Унда мувалар ва сабзавотларни таккослаш, уларнинг умумий ва алохида хусусиятларини шу диаграмма асосида таккослаймиз. Замонавий таълим-тарбия технологияси ҳар томонлама (комплекс) ёндашувни амалга ошириши зарур ва бунда: Укувчиларга уч йўналиш бўйича - тафаккури, сезгилари ва хулқига таъсир этилади. Тарбия (ташқи педагогик таъсир) ва ўз-ўзини тарбиянинг узвийлиги туфайли ижобий натижага эришилади. Шуни унутмаслигимиз керакки, таълим жараёнида миллий менталитетимизга хос жихатларни хам таргиб этиш, укувчиларга маънавий, ижобий фазилатларни сингдиришни дарслар давомида тарбиялаб боришимиз мухим. Зеро, миллий ўзликни англашни бутун олам инсонпарварлик ғоя ва маданияти, умуминсоний қадриятлар, кўп миллатли халқимиз анъаналаридан айрим ҳолда тиклаб бўлмайди. Ёшларнинг иқтидори ва билимга чанқоқлиги - айнан шулардан маънавиятга эришиш ва уни ривожлантириш бошланади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling