Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят халқ таълими ходимларини қайта


ТАЛАБАЛАРНИНГ АХБОРОТ САВИЯСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet65/159
Sana30.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817026
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   159
Bog'liq
talim-tarbiya zharayoniga zamonavij pedagogik va axborot kommunikatsion texnologiyalarni zhorij etish muammo va echimlar 1-qism

ТАЛАБАЛАРНИНГ АХБОРОТ САВИЯСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА 
МУЛЬТИМЕДИА ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ 
Ниёзов Э.Д., Ширинов Ғ.Қ., Назаров Н.И. БухДУ т.ф.н доц 
Таълим системаси олдида турган муаммолардан бири инсонни ахборотлашган 
жамиятдаги фаолиятга тайёрлаш, барча билим соҳасида ахборот технологияларидан хабардор 
мутахассисни шакллантиришдир. Келажакдаги мутахассис ахборотни сақлаш, уни қайта 
ишлаш ва узатиш воситалари билан тўйинган жамиятда яшаши ва фаолият кўрсатиши, янги 
ахборот технологиялари тақдим этаятган барча имкониятларни онгли ва маданий равишда 
қўллай олиши зарур. 
Ахборот савияси деганда ўқув жараёнида турли ахборот манбаларидан оқилона 
фойдаланиш қобилияти тушунилади. Шу сабабли талабаларнинг ахборот савиясини 
шакллантириш олий таълим муассасаларида асосий мақсадлардан бири бўлиши керак. 
Ахборот савия ўз ичига қуйидагиларни олади: 
- мутахассислик вазифаларини сифатли бажариш учун зарур бўлган ахборотни 
мустақил қидириш вай қайта ишлаш қобилияти; 
- мақсаджга эришиш учун замонавий коммуникатив технологиялар-дан фойдаланган 
ҳолда жамоавий фаолият кўрсатиш ва ҳамкорлик қилиш қобилияти; 
- доимий малака ошириш ва меҳнат фаолиятида ўзини кўрсатиш учун зарур бўлган 
ахборот технологиялар соҳасида ўз-ўзини ривожланти-риш қобилияти. 
Талабалар ахборот савиясининг самарали шакллантирилиши қуйидаги шароитларда 
содир бўлиши мумкин: 
- талабаларда ахборотни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатиш бўйича турли-туман 
мустақил фаолият турларини амалга ошириш кўникмаларини шакллантириш учун 
қаратилган методикаларни яратиш ва қўллаш; 


81 
- эксперимент натижаларини қайта ишлаш жараёнларини автомат-лаштириш 
воситалари асосида талабаларнинг тадқиқотчилик ва экспериментлик фаолиятини 
ташкил қилиш; 
Бундай шароитларни яратиш учун тез ривожланаятган замонавий ахборот, хусусан, 
мультимедиали технологияларни самарали қўллаш мумкин. Бундай технологияларнинг 
ОТМлар ўқув жараёнидаги аҳамияти тобора ортиб бормоқда ва таълим жараёнини қайта кўриб 
чиқилишини тақозо этмоқда. Равшанки, бугунги кунда ўқув жараёнининг самарадорлиги бу 
технологиялар анъанавий ўқитиш технологиялари билан қанчалик чуқур интеграллашувига 
боғлиқ бўлади. 
Барча талабалар янги билимларни турлича ўзлаштириади: баъзилари дарсликларни 
ўқиб, бошқалари маърузаларони дарсда эшитиб, ўқув материалини осонроқ хотирасида 
сақлайди. Табиийки, агар етказилаятган маълумотлар бир вақтнинг ўзида барча сеги 
органлари билан қабул қилинса, энг яхши натижага эришилади ва бундай имкониятни 
мультимедиали технологиялар тақдим этади. 
Мультимедиа воситаларидан ўқитиш жараёнида фойдаланиш ўқитиш 
сифатини ва самарасини оширишнинг энг қулай усулларидан бири ҳисобланади.
Мультимедиа воситалари ёрдамида олиб борилган дарс ўқувчининг дарсга бўлган 
қизиқишини ва билим олиш савиясини оширади.
Мультимедиа воситалари ўқувчига якка тартибда ёндашиш имконини беради.
Ўқитувчининг бевосита иштирокисиз ҳам ўқувчи материални ўзлаштириши мумкин бўлади. 
Ҳозирда мультимедиа деган сўз кундалик фаолиятимизда жуда кўп ишлатилмоқда. Таълимда 
мультимедиа технологияларини тадбиқ этиш учун дастлаб «Мультимедиа нима ўзи?», деган 
савол туғилади. Кўпгина мутахассислар бу атамани турли хил изоҳламоқдалар. Уларнинг 
фикрларини умумлаштирган ҳолда мультимедиага шундай таъриф бериш мумкин:
Мультимедиа (лотинча multum – кўп, medium – муҳит, восита) – бу дастурий ва техник 
воситалар ёрдамида ахборотнинг анъанавий ва оригинал турлари асосида ўқув 
материалларини тингловчиларга етказиб беришнинг мужассамлашган ҳолдаги кўриниши 
бўлиб, турли маълумотлар (матн, графика, аудио, видео ва бошқалар) билан ягона ахборот 
муҳити кўринишидаги интерфаол тизимда ишлаш технологиясидир. 
Мультимедиа ўзида ахборотнинг турли шаклларини сақлаши ва унинг таркибий 
қисмларига интерфаол усулда кириш имкониятини яратиб бериши мумкин. Модомики, 
ахборот турли шаклларда тақдим этилар экан, мультимедиа технологиялари 
фойдаланувчанлик тажрибасини оширади ва ахборотни тезроқ ўзлаштиришга имкон беради. 
Бундай технология тадқиқот объектини турли манзараларда кўриб чиқишга, турли 
жараёнларни моделлашга имкон беради. Масалан, ўқитувчи ёки талаба мультимедиа 
воситалари ёрдамида ўрганилаятган жараённинг математик модалини яратиши ва янги 
билимларни олиш мақсадида уни бошқариб туриши мумкин. 
Баъзи мультимедиали воситалар фойдаланувчиларга фақат маълумот олувчилар 
сифатида эмас, балки унинг бевосита фаол иштирокчиси сифатида қатнишишга имкон беради. 
Мультимедианинг бундай шакли “диалогли мультимедиа” деб номланади. 
Мультимедиа муҳити анъанавий ахборот турларини: матн, жадвал, турли хил безаклар ҳамда 
оригинал ахборот турларини: нутқ, мусиқа, телекадрлар, видеофильмлардан лавҳалар, 
анимация кўринишидаги ахборотларни ўз ичига олади. Шунингдек, “инсон-компьютер-
инсон” интерфаол мулоқотнинг янги даражасини таъминлайди, мулоқот жараёнида эса 
фойдалаунвчи анча кенг ва ҳар томонлама ахборотларни олишга эришади. 
Мультимедиа воситалари талабалар томониадн турли билим соҳаларини ўзлаштириш 
жараёнида жуда фойдали кўмак бўлиши мумкин. Бу технологиялар эвазига ўрганилаятган 
материал кўргазмали, “жонли” бўлиб қолади, бир маротаба кўрилган нарса эса, талабанинг 
хотирасида узоқ сақланади. Бежизга айтилмаганку: юз марта эшитгандан кўра, бир марта 
кўриш афзал. 
Демак, ўқув жараёнида мультимедиа технологияларининг қўлланилиши қуйидагиларга 
имкон яратади: 


82 
- жараён ва ҳодисаларнинг виртуал макетини кўриш; 
- қимматбаҳо ускуналар ёки ўтказилиши узоқ вақтни талаб қиладиган тажрибаларни 
моделлаштириш; 
- талабалар томонидан ўзларининг билимларини назорат қилиш. 
Юқорида санаб ўтилган имконлар талабаларнинг ахборот савиясини шакллантиришда 
мультимедиа технологиялар қўлланилишининг мақсадга мувофиқлигини кўрсатади. 
Талабаларнинг ахборот савиясини шакллантиришга йўналтирилган ўқув курсига 
қўйиладиган қуйидаги асосий талабларни кўрсатиш мумкин: 
- ўқув курси мазмунига қўйиладиган талабалар – курс ўқув ва касбий фаолиятда 
ахборотни йиғиш ва қайта ишлаш методларини қўллашга қаратилган бўлиши керак; 
- амалий машғулотларга қўйиладиган талаблар – ахборот савиянинг ривожланиши 
амалий машғулотлар чегарасида касбий машғулотларнинг баъзи жиҳатларини 
моделлаштириш жараёнида амалга оширилиши керак, шунинг учун курснинг 
амалий қисми компьютер воситалари ёрдамида касбий фаолиятни апробациядан 
ўтказиш бўйича келажакдаги мутахассиснинг мустақил фаолиятига бағишланган 
бўлиши керак; 
- коммуникацион талаблар – фан ўқитувчиси талабалар ахборот савиясининг 
даражасини мазмунли аниқлаши ва шу ахборотни амалий машғулотлар чегарасида 
талабаларга маслаҳат бериш жараёнида инобатга олиши керак
- баҳоловчи талаблар – тайёрлов босқичи талабаларнинг мустақил таълим олишига 
ва доимий малака оширилишига қаратилган бўлиши зарур. 
Таъкидлаш жоизки, компьютер – бу маълумотларни қайта ишлаш воситаси сифатидаги 
анъанавий қарашлардан воз кечиш вақти етиб келди. Ўргатувчи дастурларда мультимедиали 
имкониятлар жуда катта аҳамиятга эга бўлиб келмоқда. Мультимедиали маърузалар ҳар 
қандай ўрганилаятган фаннинг марказий қисми бўлиши мумкин. Замонавий компьютерлар 
методик мақсадларга эришиш имконини берувчи учун жуда кўп техник ва тасвирий 
воситаларга эга. Шу сабабли ўргатувчи дастурлардаги презентацион –тасвирий технологиялар 
ахборотни сақлаш ва қайта ишлаш билан боғлиқ анъанавий технологияларга нисбатан 
аҳамиятлироқ бўлиши керак. Талабалар томонидан шунчаки ахборотнинг эмас, балки 
тимсоллар шаклидаги ахборотнинг қабул қилиниши чуқур ва мукаммал билимларнинг 
олинишини таъминлайди. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling