167
амалий кўникма, малака ва шахсий фазилатлар мажмуасини амалиётга
қўллай олиш қобилияти ва лаёқати
Компьютерлаштирилган ўқитиш технологияси – бу компьютердан
фойдаланишга асосланган ўқитишдир.
Конструктив қобилият - ўқув-тарбия ишларини режалаштириш ва
натижасини олдиндан айтиш қобилияти
Креатив компетентлик – педагогик фаолиятга нисбатан танқидий ва
ижодий ёндошиш, ўзининг ижодкорлик малакаларига эгалигини намойиш
эта олиш;
Кундалик билим - соғлом фикрга ва кундалик амалий фаолият
шаклларига асосланади ва инсоннинг атроф – муҳитга мослашувчи, унинг
ҳатти – ҳаракатлари ва олдиндан кўра билиши учун асос бўлиб
хизмат
қилади.
Кўникма –1) шахснинг муайян фаолиятни ташкил эта олиш
қобилияти; 2) ўзлаштириб олинган билимлар асосида амалга
ошириладиган ва амалий жиҳатдан мақсадга мувофиқ ҳаракатларга
тайёрликда ифодаланган онгли фаолият.
Do'stlaringiz bilan baham: