168
Метод - (юнонча сўздан олинган бўлиб, “йўл” деган маънони англатади)
мақсадга эришиш йўлини билдиради.
Методик компетентлик – педагогик жараённи методик жиҳатдан
оқилона ташкил этиш, таълим ёки тарбиявий фаолият шаклларини тўғри
белгилаш, метод ва воситаларни мақсадга мувофиқ
танлай олиш,
методларни самарали қўллай олиш, воситаларни муваффақиятли қўллаш;
Мимика (юнон. “mimikos” – “тақлидий”) – юз мускуллари
ҳаракатлари орқали шахснинг ўз фикри, ҳис-туйғулари, кайфияти ҳамда
мавжуд воқеликка муносабатини ифодалаши
Модул – бу фаннинг бир ёки бир неча тушунчаларни ўзлаштиришга
йўналтирилган, ишлаб чиқилган принциплар
асосида шаклланган
мантиқан тугалланган ўқув материалидир.
Модулли ўқитиш – халқаро тушунча – модул билан боғлиқ бўлиб
(«модуль», лотинча modulus), унинг битта маъноси фаолият кўрсата
оладиган ўзаро чамбарчас боғлиқ элементлардан иборат бўлган тугунни
билдиради.
Мулоқот – 1) кишиларнинг ўзаро алоқаси,
бир-бирларига таъсир
кўрсатишлари кишилар ўртасидаги алоқани тиклаш ва ривожлантириш
жараёни; 2) кишиларнинг бир-бирларига таъсир кўрсатиши
асосида улар
ўртасида рўй берадиган ахборот алмашинуви
Do'stlaringiz bilan baham: