Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Download 3.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/119
Sana11.10.2023
Hajmi3.44 Mb.
#1698746
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   119
Bog'liq
2.1.-Фан-укитувчи-МАЖМУА

Модулли ўқитиш технологияси 
«Модулли ўқитиш» термини халқаро тушунча - модул билан боғлиқ 
бўлиб («модул», лат. modulus), унинг маъноси фаолият кўрсата оладиган 
ўзаро чамбарчас боғлиқ элементлардан иборат бўлган тугунни билдиради. 
Бу маънода у модулли ўқитишнинг асосий воситаси сифатида, тугалланган 
ахборот блоки сифатида тушунилади.
Модул – бу фаннинг муайян жараёни ёки қонуни, бўлими, муайян 
катта мавзусини, ўзаро боғлиқ тушунчалар гуруҳини тақдим этади. 


65 
Модул – бу фаннинг бир ёки бир неча тушунчаларни ўзлаштиришга 
йўналтирилган, ишлаб чиқилган принциплар асосида шаклланган 
мантиқан тугалланган ўқув материалидир. 
1982 йил ЮНЕСКОни анжуманида модулга “Машқларни хусусий 
тезликда диққат билан танишиш ва кетма-кет ўрганиш орқали индивидуал 
ёки гуруҳ машғулотларида бир ёки бир неча малакага эга бўлиш учун 
мўлжалланган алоҳида ўргатуви пакет (тўплам)” деб таъриф берилган эди. 
Ўқитишнинг модул тизими ҳақида расмий равишда биринчи марта 
1972 йил, ЮНЕСКОнинг Токиодаги Бутунжаҳон Конференциясида сўз 
юритилган эди. Модулли ўқитиш технологияси функционал тизимлар, 
фикрлашнинг нейрофизиологияси, педагогика ва психологияларнинг 
умумий назариясидан келиб чиқади. 
Бу соҳалардаги изланишларга кўра, тўқимаси модулли ташкил топган 
инсон мияси, ахборотни квант кўринишда (бошқача айтганда, маълум 
ҳиссалар кўринишида) энг яхши жиҳатдан қабул қилади. 
Модулли ўқитиш, касбий таълимнинг қуйидаги замонавий 
масалаларини ҳар томонлама ечиш имкониятларини яратади: 

модул - фаолиятлик ёндашуви асосида ўқитиш мазмунини 
мақбулаш ва тизимлаш дастурларни ўзгарувчанлиги, мослашувчанлигини 
таъминлаш;

ўқитишни индивидуаллаштириш; 

амалий фаолиятга ўргатиш ва кузатиладиган ҳаракатларни баҳолаш 
даражасида ўқитиш самарадорлигини назорат қилиш; 

касбий мотивация (қизиқтириш) асосида, ўқитиш жараёнини фаол-
лаштириш, мустақиллик ва ўқитиш имкониятларини тўла рўёбга чиқариш. 
Модулли ўқитишнинг ҳозирги замон назарияси ва амалиётида икки 
хил ёндашувни ажратиб кўрсатиш мумкин: фан бўйича фаолият ёндашуви 
ва тизимли фаолият ёндашуви асосидаги ўқитиш технологиялари. 
Бу 
ёндашувлар 
доирасида 
модул 
асосида 
мутахассислар 
тайёрлашнинг бир қатор концепциялари ишлаб чиқилган. Барча 
концепциялар замирида фаолият ёндашуви ётади ва бу нуқтаи назардан
ўқитиш жараёни тўлалигича ёки муайян фан доирасида, модулли таълим 
дастури мазмунига мувофиқ касбий фаолият элементларини таълим 
олувчи томонидан кетма-кет ўзлаштиришга йўналтирилган бўлади. 
Турли концепциялар доирасида, модулли таълим дастурлари, турли 
хил таркиб ва таркибий тузилмалардан иборат бўлади, турли шаклдаги 
ҳужжатларда тақдим этилади, аммо уларнинг барчаси қуйидаги учта 
асосий таркибий қисмни мажбурий равишда ўз ичига олади: мақсадли 


66 
мазмуний дастур; турли кўринишларга тақдим этилган ахборотлар банки; 
таълим олувчилар учун услубий кўрсатмалар. 
Модулли ўқитишга ўтишда қуйидаги мақсадлар кўзланади:

ўқитишнинг (ўқув фанлар орасида ва ўқув фаннинг ичида) 
узлуксизлигини таъминлаш; 

ўқитишни индивидуаллаштириш; 

ўқув материалини мустақил ўзлаштириш учун етарли шароит 
яратиш; 

ўқитишни жадаллаштириш; 

фанни самарали ўзлаштиришга эришиш. 
Шундай қилиб, модулли ўқитишда таълим олувчиларни ўз 
қобилиятига кўра билим олиши учун тўла зарурий шарт-шароитлар 
яратилади. 
Ўқитишнинг модул тизимига ўтиш самарадорлиги қуйидаги 
омилларга боғлиқ бўлади: 

ўқув муассасасининг моддий-техникавий базаси даражаси; 

педагоглар таркибининг малакавий даражаси; 

таълим олувчиларнинг тайёргарлик даражаси; 

кўзланган натижаларни баҳолаш; 

дидактик материалларни ишлаб чиқиш; 

натижаларнинг таҳлили ва модулларни мақбуллаштириш.

Download 3.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling