Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги


Физика ўқув-лаборатория хоналаридаги ўқув жиҳозлари ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналарига қўйилган санитария-гигиена талаблари


Download 197.21 Kb.
bet31/52
Sana21.02.2023
Hajmi197.21 Kb.
#1218450
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   52
Bog'liq
йурикнома

4. Физика ўқув-лаборатория хоналаридаги ўқув жиҳозлари ва ўқув-лаборатория асбоб-ускуналарига қўйилган санитария-гигиена талаблари:
4.1. Хонадаги ўқув жиҳозларининг барчаси, таълимнинг техникавий воситалари ва бошқалар меҳнат гигиенаси, санитария-гигиена ҳамда хавфсизлиги техникаси талабларига жавоб бериши лозим. Ўқув хонасида техника воситалари (асбоблар)ни ишлатиш ва сақлаш қоидаларини эслатиб турувчи «эслатмалар» бўлиши керак.
4.2. Хона табиий ва сунъий ёритилиш талабларига мос бўлиши керак.
4.3. Ўқув биноси ойналарнинг жойлашиши жанубга, шарққа ёки жануби-шарқ томонда бўлиши керак.
4.4. Хонадаги ёритилиш чап ён томонлама бўлиши керак.
4.5. Сунъий ёритилиш учун ўқувчининг ёши, кўриш қобилиятларининг ўсиб боришини эътиборга олинган ҳолда замонавий сунъий ёриткичлардан фойдаланиш ва уларнинг жойлаштирилиши ҳамда доимий равишда ишлашини таъминлаш керак.
4.6. Ўқитувчи иш жойи ёритилишида сунъий ёриткичлар билан ёритилиш меъёрларига амал қилиш керак.
4.7. Хонани бўёқлари унинг жойлашишига қараб илиқ ёки салқин тонда нимранг бўлиши, жанубга томон қараган хоналар салқин тонларда яъни оч мовий, кулранг, яшил рангларда бўялиши, шимолга томон жойлашган хоналар илиқ тондаги ранглар яъни сариқ, пушти рангларда бўялиши керак. Оқ, тўқ ранглар, жигарранг, очиқ мовий, қора, қизил, малина ранглари тавсия этилмайди.
4.8. Синф поллари зич, ёриқларсиз, иссиқни сақлашга мосланган линолиум ёки паркет бўлиши керак.
4.9. Синф деворлари текис, силлиқ, намлаб тозалашга қулай бўлиши керак.
4.10. Синф эшиги ва дераза ромлари оқ рангда бўлиши керак.
4.11. Деворлардан ёруғликнинг қайтиш коеффициенти камида 0,5 - 0,6 шифтда 0,7 - 0,3, полларда 0,3 - 0,5 бўлиши керак.
4.12. Синф хонаси, лаборант хонасининг иссиқлиги, вентиляцияси хисоб-китоби олиниши, хона харорати 18-21о С, ҳаво намлиги 40-60 % ни ташкил этиши керак.
4.13. Хонанинг электр токи билан таъминланиши амалдаги талаблар асосида бўлиши керак.


VII. УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИННГ МЕҲНАТ ТАЪЛИМИ ХОНАСИ

Download 197.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling