Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 40 Kb.
Sana02.01.2023
Hajmi40 Kb.
#1075630
Bog'liq
ona til yo\'riqnoma kom.2015


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
РЕСПУБЛИКА ТАЪЛИМ МАРКАЗИ
ОНА ТИЛИ ФАНИДАН ЎҚУВЧИЛАРДА ТАЯНЧ КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ШАКЛЛАНГАНЛИК ҲОЛАТИНИ ТЕКШИРИШ БЎЙИЧА


Й Ў Р И Қ Н О М А


Г. ЗИЁДУЛЛАЕВА
ФИЛОЛОГИЯ ФАНЛАРИ
БЎЛИМИ БОШ МЕТОДИСТИ


ТОШКЕНТ-2015
Она тили фанидан ўқувчиларда таянч компетенцияларни шакллантириш ва шаклланганлик ҳолатини текшириш бўйича


Й Ў Р И Қ Н О М А

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2013 йил 4 июндаги “Умумтаълим фанлари бўйича узлуксиз таълимнинг Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш тўғрисида”ги қўшма қарорига асосан умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида ўқитиладиган она тили фани бўйича амалиётчи ўқитувчилар, методистлар ва етакчи олимлар томонидан ўқувчиларда компетенцияларни шакллантиришга йўналтирилган Давлат таълим стандарти ва ўқув дастурларининг лойиҳаси ишлаб чиқилди.


2013-2014 ўқув йилида она тили ўқув предмети бўйича бошланғич таълимдан бошлаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежини битиргунга қадар фанга доир бўлган компетенциялар (мустақил ва ижодий фикрлаш компетенцияси, лингвистик компетенция, нутқий компетенция, социолингвистик компетенция, прагматик компетенция) ни шакллантириш тажриба-синовдан ўтказилди.
2014-2015 ўқув йилида эса турли фанлар кесимида ўқувчиларда таянч компетенцияларни (коммуникатив компетенция, ахборот билан ишлаш компетенцияси, шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси, ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси, умуммаданий компетенциялар, математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси) шакллантириш тажриба –синовдан ўтказилди. Ўқувчиларда таянч компетенцияларни шакллантириш усул ва воситалари асосида машғулотлар ташкил қилиниб, шаклланганлик ҳолатлари турли назорат ишлари асосида текширилиб якунланди. Лекин тажриба-синов натижаларидан маълум бўлдики, экспрементатор ўқитувчилар ўқувчиларда таянч компетенцияларнинг шакланганлик даражасини аниқлаганда уларда жумладан: коммуникатив компетенциянинг яъни турли зиддиятли вазиятларда ўз эҳтиросларини бошқариш, муаммо ва келишмовчиликларни ҳал этишда зарур (конструктив) бўлган қарорларни қабул қила олиш; Ахборот билан ишлаш компетенциясининг маълумотлар базасини ярата олиш, асосийларини танлай олиш ва уларни таҳлил қила билиш; шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенциясининг ўз ҳатти-ҳаракатини адвокат баҳолаш, ўзини назорат қила билиш, ҳалоллик, тўғрилик каби сифатларга эга бўлиш; ижтимоий фаол фуқаролик компетенциясининг жамиятда бўлаётган воқеа, ҳодиса ва жараёнларга дахлдорликни ҳис этиш ва фаол иштирок этиш; умуммаданий компетенциясининг бадиий ва санъат асарларини тушуниш, таъсирлана олиш; математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенциясининг кундалик фаолиятда турли чизма, график ва диаграммаларни ўқий олиш ва фойдаланиш каби элементларини шакллантиришда қийнчиликлар вужудга келган.
Бу қуйидаги муаммоларда кўринади:

  • ўқитувчиларнинг ўқув дастури асосида ташкил этган дарс жараёнларида ўқувчиларда шаклланиши лозим бўлган компетенцияларни сингдириш методларидан дарс босқичларида ўринли фойдалана олмаслиги;

  • ўқувчиларда таянч компетенцияларни шаклланганлик ҳолатини таҳлил қилишда ва баҳолашда чалкашликлар мавжудлиги.

Она тили фанидан ўқувчиларда таянч компетенцияларни шакллантиришда педагогик технологиялар асосида дарсларни ташкил этиш тавсия этилади. Тақвим-мавзу режа берилиб, унда ҳар бир мавзуда шакллантирилиши керак бўлган компетенциялар келтирилган. Тақвим мавзу режада, шунингдек, дарсларда қўлланилиши лозим бўлган методлар ҳам кўрсатилган. Шуниндек, ўқитувчиларга методик ёрдам сифатида таянч компетенцияларни баҳолаш мезони ҳамда таҳлилий ҳисобот жадваллари (1,2,3 жадвал ҳамда кундалик кузатув дафтари илова қилинади), мураккаб мавзулар бўйича дарс ишланмалари, чорак давомида ўтказиладиган назорат ишларидан намуналар берилди. Ўқитувчилар ушбу материаллар билан ишлашда ижодий ёндашишлари, дарс жараёнида синф ўқувчиларининг психофизиологик хусусиятларидан келиб чиқиб интерфаол методлардан ўринли фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун тажриба-синов ўтказаётган ўқитувчи томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилади:



  • мазкур фандан компетентлик ёндашувига асосланган ДТС ва ўқув дастурини синчиклаб ўрганиб чиқиш;

  • тажриба-синов жараёнида битирувчиларга қўйиладиган мажбурий минимал талабларни бажарилишига эришиш билан биргаликда унда келтирилган таянч компетенцияларни ўқувчиларда шакллантириш;

  • ўқитувчи тақвим-мавзу, унда ҳар бир мавзуда шакллантирилиши керак бўлган компетенцияларни синчиклаб ўрганиш;

  • ўқувчиларда мазкур компетенцияларни шакллантириш учун дарсларни педагогик технологиялар асосида ташкил этиш;

  • тақвим-мавзу режада амалга ошириш технологияси (усул ва воситалар) ни такомиллаштириш учун таклифлар берилиши керак.

  • дарсларда ахборотларни мустақил равишда излаш, улардан фойдаланиш бўйича компетенцияларни шакллантиришда дарсликдан, турли газета, журнал, қўшимча адабиётлар, луғатлар интернет ресурсларидан фойдаланиш бўйича ўз таклифларини киритиши мумкин.

Download 40 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling