Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet10/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

Ўиин қоидалари. Ўрмончининг уйига кириш мумкин эмас. Тутилган оққушлар ўйиндан чиқа- ди. Ўрмончи ўрмон ташқарисига чиқиб кетиши мумкин эмас Ундан ташқари, у битта жойда ҳам туриши керак эмас, у доимии равишда аилана ичи- да ҳаракатланиб туриши лозим.
ТЕГИРМОНДА ТЎП
Бир нечта иштирокчилар катта айлана бўйлаб туришади, улар бир-биридан камида 2-3 қадам оралиқда бўлишлари керак. Ўйинчилардан бири тарбиячидан тўпни олиб ёнидаги шеригига отиб узатади, униси ёнидагига, кейин шу тариқа тўп айлана бўйлаб узатилаверади. Секин-секин тўп тез- лиги ошиб боради.
Ўйин қоидалари. Тўпни қўлидан чиқариб юбор- ган ёки нотўғри узатган бола ўйиндан чиқади. Шу тариқа ўйинда қолган охирги ўйинчи ғолиб ҳисоб- ланади.
ОҚСОҚ ТУРНА
Барча ўйновчилар икки жамоага бўлинадилар. 3-5 метр масофали майдонга иккита 5-6 метрли параллел чизиқ ўтказилади. Ҳар бир жамоа ўзининг белгиланган чизиғи орқасида турадилар. Барча иштирокчилар бир оёғини орқага тиззадан букиб, қўли билан уни (ўнг оёқни ўнг қўли, чап оёқни чап қўли билан) ушлаб турадилар.
Ҳуштак чалиниши билан иккала гуруҳ бир-бир- ларига . қарама-қарши сакраб-сакраб яқинлашган чоғда бўш қўли ва гавдаси билан қарши гуруҳдаги ўйинчини туртиб, уни иккала оёққа туришига ҳара- кат қиладилар. Шунда иккала оёғига турган бола ўйиндан чиқади.
Уйин қоидалари. Ўйинчилар бир-бирига қараб сакрашни фақат ҳуштак чалиниши билан бошла- шади. Ўйинчида чарчаш ҳолати бўлса, унга тезда оёғини алмаштириб олишга рухсат берилади.
ДУМИНИ УШЛА
Барча иштирокчилар айлана бўй- лаб туришади. Ўртада «шер» ўтира- ди. Қолган иштирокчилар - «кўй» ҳисобланишади. «Шер» ўзини ухла- ётганга солиб ўтиради (14-расм).
«Қўй»лар унинг атрофида қўшиқлар айтиб айланишади ва ора-орада «шер»ни қўллари билан туртиб қўйи- шади. «Шер» қутилмаганда уйғониб, дарҳол «қўй»ларни тутишга урина- ди (қўли билан тегади). Тутилган «қўй» шерга ёрдамчи бўлиб ўртага ўтиради.

14-расм

Уйнн қондалари. «Шер» хоҳлаган пайтда қўйларни тутиши мумкин, лекин унга ким- дир биринчи марта тегмагунига қадар ўрнидан турмайди.
ОҚЛАР ВА ҚОРАЛАР
Бир неча кишилик икки жамоа бир-бирига қарама-қарши бўлиб ту- радилар. Бошловчи бир томони қора, бошқа томони оқ картон дискни ота- ди (15-расм). Картон дискнинг қора ёки оқ тарафи тушишига қараб, би- ринчи жамоа иккинчи жамоани тута бошлайди. Қочаётганлар чизиб қўйил- ган чизиқдан ўтиб кетишга ҳаракат қиладилар. Қайси гуруҳнинг ҳисоби- да тутиб олинган рақибларнинг сони қўп бўлса, шу жамоа ғолиб ҳисобла- нади.


Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling