Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet18/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

СИЧҚОНЛАР ВА МУШУК
Болалар - сичқонлар инларида (хона девори бўйлаб ёки майдончанинг ён томонларига қатор қўйилган ўриндиқ ёки стулларда) ўтирадилар. Май- донча бурчакларидан бирида мушук ўтиради. Му- шук вазифасини тарбиячи ижро этади. Мушук ух- лаб қолади, сичқонлар эса хона бўйлаб югуриб ке- тишади (29-расм). Бироқ бирдан мушук уйғонади, қаддини ростлаб керишади, миёвлайди ва сич- қонларни туга бошлайди. Сичқонлар тез югуриб ке- тадилар ва ўз инларига кириб яширинадилар (стул- лардан ўз жойларини эгаллайдилар). Ҳамма сич- қонлар ин-инига кириб кетгандан сўнг, мушук яна бир бор хона бўйлаб айланади. Кейин ўз жойига келади ва яна ухлайди. Ўйин 4-5 марта такрорла- нади.
Сичқонлар мушук кўзини юмиб уйқуга кетган- дан кейингина ўз инларидан чиқишлари ва мушук

с
















I *




29-расм
уйғониб миёвлаганидан кейин инларига қайтиш- лари мумкин. Тарбиячи сичқонлар инларидан чи- қишини кузатиб туради. Ўйинда ўйинчоқ мушук- дан ҳам фойдаланиши мумкин. Кубиклар ҳам ин вазифасини ўташи мумкин. Бунда болалар кубик- лар устига чиқиб турадилар.
ПАХМОҚ КУЧУК
Болаларнинг бири пахмоқ кучукни ифода эта- ди. У полда бошини олдинга узатилган кўлларига қўйиб ётади. Қолган болалар аста унинг атрофига тўпланишиб шеър ўқийдилар:
Пахмоц кучук ётади,
Қаранг, хуррак отади.
Билиб бўлмайди асло,
Уйгогрчи у, ухларми ё?
Секин келиб уйготсак,
Қизиқ иш ■ бўлса керак.
Болалар кучукни уйғота бошлайдилар, унинг те- пасига келиб, энгашиб, отини айтадилар, чапак чаладилар, ҳуркитадилар. Кучук ирғиб ўрнидан туриб кетади ва қаттиқ вовуллайди. Болалар ҳар томонга қочиб кетадилар. Кучук уларниннг кети- дан қувлайди, бирортасини ушлаб олишга ҳаракат қилади. Ҳамма болалар ҳар томонга қочиб, берки- ниб олганларидан сўнг, кучук яна ерга ётади. Ўйин 3-4 марта такрорланади.
Агар кучукни тарбиячи акс эттирадиган бўлса, у стул ёки ўриндиқда ўтириб «ухлайди».

ТБКИС ИУЛ БУИЛАБ
Болалар эркин ҳолда тўпланишади ёки қатор бўлиб сафга туриб ўйнагани кетишади. Тарбиячи муайян маром ва оҳангда куйидаги сўзларни ай- тади:
Теп-текис йўл устидан,
Теп-текис йўл устидан,
Ташлайлик ҳадам.
Майда тоьилар устидан,
Борайлик биз бирга - Тушиб кетдик чуцурга!
«Теп-текис йўл устидан» сўзлари айтилганда бо- лалар қадам ташлаб юрадилар. Тарбиячи: «Майда тошлар устидан, майда тошлар устидан», дейиши билан улар иккала оёқларида сакраб, сал олдинга силжиб борадилар. «Тушиб кетдик чуқурга» сўзла- рини эшитиши биланоқ чўққайиб ўтириб олади- лар. Кейин: «Чууқфдан чиқиб олдик», дейди тарби- ячи. Бу вазиятда болалар ўринларидан турадилар. Тарбиячи шеърни яна такрорлайди. Шундан сўнг тарбиячи қуйидаги бошқа сўзларни айтади:
Теп-текис йўл устида,
Теп-текис йўл устида,
Юравериб чарчадик,
Юравериб чарчадик,
Юринглар, уйга кетдик,
Мана, уйга ҳам етдик.
Шеър тугагандан кейин болалар уйларига қараб югурадилар (уй қаерда бўлади - ўриндиқдами, тор- тилган тўғри чизиқ орқасидами ёки бошқа бир жойдами, бу олдиндан келишиб олинади).
Ҳаракатларни ҳар хил қилиб ўзгартириш мумкин, лекин улар шеърга мувофиқ келиши зарур (маса- лан, майда тошлар устидан бир оёқдан иккинчи оёққа ҳатлаб ёки бир оёқлаб ўтиш ва ҳоказо). Тар- биячи ҳаракат топшириғини узайтириши ёки қис- қартириши мумкин. Бунинг учун у шеърнинг ҳар бир сатрини кўпроқ ёки озроқ такрорлайди.
ЧИВИННИ ТУТ
Болалар узатилган қўл етадиган масофада дав- ра қуриб турадилар. Тарбиячи доиранинг ўртаси- да бўлади. Унинг қўлида узунлиги 1-1,5 м келади- ган хивич бўлиб, унинг учига қоғоздан ёки бошқа нарсадан ясалган чивин ип билан боғлаб қўйилган бўлади. Тарбиячи ипни болаларнинг бошидан сал юқорироқда айлантиради. Чивин ўз устларидан ўтаётганда болалар уни икки қўллаб тутмоқчи бўлиб сакрайдилар. Чивинни тутган бола: «Мен тутдим!» дейди. Ўйин давом этади.
Ўйин қоидаси. Ўйин вақти болалар сакраш пай- тида даврани торайтириб қўймасликлари учун уларни кузатиб туриш керак. Тарбиячи чивин боғ- ланган ипни айлантираётиб, уни дам тушириб, дам кўтариб туради.

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling