Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet26/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

Нарсаларни кемириб,
Жонга тегди сичцонлар.
Эҳтиёт бўлинг маккорлар,
Сизни ҳувиб етамиз,
Ҳаммангизни тутамиз...
деб айтадилар.
Болалар тўхтаб, дарвоза ҳосил қилиб, бир-бир- ларининг қўлларини ушлаб олган ҳолда юқорига кўтарадилар. Сичқонлар қопқон ичига югуриб ки- радилар ва ундан югуриб чиқадилар. Тарбиячи «Қўлингизни туширинг» дейиши билан доира бўлиб турган болалар қўлларини туширадилар, чўққайиб ўтириб қопқон атрофини беркитадилар. Доира (қопқон) ичидан югуриб чиқа олмаган болалар ту- тилган ҳисобланадилар. Тутилганлар доирага қўши- либ, уни кенгайтирадилар. Кўпчилик болалар ту- тилгач, болалар вазифаларини алмаштирадилар ва ўйин қайтадан бошланади.
Қопқон бекилгач, сичқонлар доира бўйлаб тур- ган болаларнинг қўллари тагидан чиқиб кетиши ёки орани ёриб чиқиши мумкин эмас. Жуда чаққон, бирор марта қопқонга тушмаган болаларнинг ном- ларини алоҳидатаъкидлаб, уларни рағбатлантириш керак.
ТУТУВЧИААР
Болалар майдон бўйлаб тарқаладилар. Тарбия- чи ёки болалар томонидан тайинланган бошловчи - тутувчи майдон ўртасида туради.
Тарбиячи: «Бир, икки, уч - туш!» дейди. Тарбия- чининг ана шу ишорасига биноан ҳамма болалар майдон бўйлаб югурадилар. Тутмоқчи бўлиб қўл теккизишга ҳаракат қилаётган бошловчига чап бериб қочадилар. Тутувчининг кўли теккан бола- лар четга чиқадилар. У 3-4 ўйинчини тутгач, ўйин тугалланади, сўнгра янги тутувчи тайинланади. Ўйин 4-5 марта такрорланади.
Болалар мўлжални тўғри олиб ҳаракат қилиш- лари учун тутувчи бошқалардан ажралиб туриш- мақсадида унга бирор белги қўйиш, қўлига лента боғлаб қўйиш, шокилали қалпоқча кийдириши мумкин ва ҳоказо. Агар тутувчи чаққон бўлмай, узоқ вақтгача ҳеч кимни тута олмаса, тарбиячи ўйинни тўхтатиб, бошқа тутувчи тайинлаши керак.
КАРУСЕЛ
Болалар учи бир-бирига боғланган тизимчани ўнг қўлда ушлаб, доира ҳосил қилиб турадилар. Улар аввал доира бўйлаб аста-секин, сўнгра тезроқ югу- радилар:
Аранг, аранг, аранг, аранг,
Каруселлар айламади.
Айланади, айланади - Ҳеч тўхтамай айланади.
Югуриш вақтида тарбиячи: «Қани югурдик, югурдик», деб туради. Болалар доира бўйлаб 2-3 марта югуриб чиққанларидан кейин ҳаракат йўна- лишини ўзгартиришлари учун «айланиш» деган ишорани беради. Болалар айланиб, тизимчани чап кўлларига оладилар ва тескари томон югурадилар. Сўнгра тарбиячи болалар билан биргаликда:
Секин, секин шошилманг!
Каруселни тўхтатинг!
Бир, икки, бир, икки Мана, ўйин тугади, -
дейди.
Карусел ҳаракати аста секинлашади. «Мана, ўйин тугади», деган гапдан сўнг болалар тизимча- ни ерга кўйиб, майдон бўйлаб тарқаладилар. Бола- лар бир оз дам олганларидан сўнг тарбиячи маъ- лум бир ишора _ беради (қўнғироқ, ҳуштак, чапак, чилдирма овози), шунда болалар яна доира бўлиб, кўлларига тизимчани оладилар, янги карусел ўз ўрнини эгаллайди. Ўйин қайтадан бошланади ва 3-4 марта такрорланади.
Тарбиячи ўйинни такрорлашда бир нечта шарт- ли ишора бериб, болаларга. тез доира бўлиб туринг, деб топшириқ бериши мумкин.
Учинчи ишорагача ўз ўрнига тура олмаган ўйин- чи бу каруселда қатнаша олмайди ва кейинги гал- гача кутиб туради.
ҒОЗЛАР
Майдончанинг бир томонида - чизиқ билан аж- ратилган жойда ғозлар яшайди. Қарама-қарши томонда чўпон туради. Майдоннинг чап томонида бўрининг уйи бўлади. Қолган жой ўтлоқ. Бўри ва чўпон вазифасини бажарувчи болаларни тарбия- чи тайинлайди, қолган болалар ғоз бўладилар.
Чўпон ғозларни ўтлоққа олиб чиқади, улар ўтлоқда юриб, учадилар.
Чўпон: - Ғозлар, гозлар!
(Ғозлар тўхтаб, жавоб берадилар).
Ғозлар: - Ға, га, га!
Чўпон.: -Дон ейсизми?
Ғозлар: - Ҳа, ҳа, ҳа!
Чўпон: - Қани учиб келинглар!
Ғозлар: - Уча олмаймиз!
Тог остидаги бўри
Бизни уйга ҳўймайди.
Чўпон: - Қанотлардан ажралмай,
Уйга томон учинглар!
Ғозлар қанотларини ёзиб (қўлларини ён томонга узатиб) ўтлоқдан уй томон учадилар, бўри эса уяси- дан чиқиб, уларни тутишга (қўл теккизишга) ҳара- кат қилади. Тутилган ғозлар бўрининг уясига ки- радилар. Бир неча марта югуриб ўтгандан сўнг (ўйин тартибига кўра) тутилган ғозлар санаб чиқи- лади. Сўнгра янги бўри ва чўпон тайинланади. Ўйин 3-4 марта такрорланади. Ўйиннинг бошида бўри вазифасини тарбиячи бажаради.
ҚИЗИҚЧИЛАР
Ўйинчилардан бири қизиқчи қилиб тайинлана- ди ва у давра ўртасида туради. Қолган болалар қўл ушлашиб, доира бўйлаб (тарбиячи кўрсатмасига биноан ўнгга ва чапга) юрадилар ва:

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling