Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet23/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

ЧАРХПАЛАК
Сувнинг чуқурлиги дастлаб тиззагача, сонгача, ундан кейин белгача бўлади. Болалар қўлушлашиб, давра қуриб туришади. Тарбиячининг ишораси бўйича улар давра бўйлаб ҳаракат қилиб, аста-се- кин қадамларини тезлата бошлайдилар. Улар ба- раварига шундай дейдилар: «Секин, секин, секин - бошланади от ўйин. Кейин, кейин, кейин - қизиб кетади ўйин». Шундан кейин болалар доира бўйлаб югуриб кетадилар.
ҚЎРҚМА
Ҳовузнинг саёз жойида болалар ярим доира бўлиб турадилар, биринчи юриб бораётган бола тиззаси билан сувни сачратади. Ҳовузнинг саёз жойидаги бола қўлларини ерга тираб ётади. Тар- биячи: «Товонингни кўрсат»» дейиши билан, у оёғи- ни сувдан кўтариб, товонларини кўрсатади.
ФАВВОРА
Уч-тўрт ўйинчи саёз жойда сувга тушиб, бир- бирларининг қўлларидан ушлаб, доира ҳосил қила- дилар. Сўнгра болалар қўлларини қўйиб юбориб, орқага кўллари билан таянган ҳолда оёқларини уза- тиб сувда ўтирадилар. Катта кишининг ишораси бўйича узатилган оёқлари билан сувгауриб, сувни фаввора мисоли ҳар томонга сачратадилар. Бу ўйинда болалар сачраган сувдан қўрқмасликка ўрганадилар.
ДАРЁ ТЎЛҚИНЛАНМОҚДА
Болалар сувга белларигача тушиб, қаторда бит- тадан ёки доира бўлиб турадилар. «Дарё тўлқин- ланмоқда», деган ишорага биноан болалар ҳар то- монга тарқалиб сувга шўнғийдилар, кўллари билан «тўлқин» кўтарадилар. Катта кишининг: «Шамол тинди, дарё тинчланди», деган сўзидан кейин бо- лалар қатор (доира) бўлиб турадилар.
АРҒИМЧОҚ
Болалар жуфт-жуфт бўлиб қўл ушлашиб, бир- бирларига қараб сувда турадилар. Навбат билан ўтириб сувга шўнғийдилар ва сув остида нафас чиқарадилар. Тарбиячи вазифанинг бажарилиши- ни назорат қилиб туради.
БОТИР БОЛАЛАР
Болалар қўл ушлашиб, давра қуриб туришади ва биргаликда:
Биз ботир болалармиз,
Биз жасур болалармиз.
Мана, гуранглар-а сизлар - Сувда ҳам очиц кўзлар, -
дейишади.
Шундай деб болалар кўлларини пастга тушира- дилар ва ҳаммалари кўзларини юммасдан баравар сувга шўнғийдилар. Ўйин 3-4 марта такрорланади.
Кўрсатмалар. Машқнинг тўғри бажарилганли- гини текшириш учун тарбиячи сув ичига қандай буюм қўйилганлигини болалардан сўраши мумкин.
ҚУРБАҚА
Чўққайиб ўтирган ҳолатдан туриб (сувнинг чу- қурлиги тизза бўйи) сакраб, олдинга қараб сувга ётилади, қўллар олдинга узатилади, кейин ҳовуз тубига туширилади. Оёқларни ғужанак қилиб кўкракка тортилади, шу ҳаракат яна такрорла- нади.
ИНДАГИ ҚУШЧАЛАР
Бу ўйинда болалар ҳар хил йўналишдаги ҳара- катларни ўзгартириб, ўз жойларини топиб олишга ўрганадилар.
Болалар сал тепароқ жойга - тахта, кубик, хода- ча (баландлиги 10 см) устига чиқиб турадилар. Бу нарсалар хонанинг ёки майдончанинг бир томо- нига қўйилган бўлади. Тарбиячи: «Кўчада қуёш чарақлаб турибди, ҳамма қушлар инларидан учиб чиқиб, дон-дун, нон ушоғини қидириншпти», дей- ди. Болалар тепаликдан сакраб тушиб, қўлларини қанот қилиб, липиллатиб югуриб кетадилар, яъни учадилар. Улар чўққайиб ўтириб, дон чўқилайди- лар (бармоқ учлари билан тиззаларининг кўзига урадилар). Тарбиячининг: «Ёмғир ёғиб кетди. Ҳамма қушлар инларига яшириниб олишди», де- йиши билан -болалар югуриб бориб, жой-жойлари- га туриб олишади.
Ўйинни ўтказишдан олдин болаларнинг ҳамма- сига етарли миқдорда тахтача, кубиклар тайёрлаб қўйиш керак. Болалар бир-бирларига халақит бер- масдан жойларини эгаллаб олишлари учун бу нар- саларни оралатиб, майдоннинг ёки хонанинг бир томонига қўйиш лозим. Тарбиячи қандай қилиб енгил сакраб тушиш мумкинлигини кўрсатиб бе- ради: агар зарур бўлиб қолса, тарбиячи югуриб келган болаларга улар тепаликка чиқиб олишлари учун ёрдам беради. Ўйинни такрорлаш вақтида ишора бир сўз билан «қуёш», «ёмғир», деб берили- ши мумкин.
ОВОЗ ҚАЕРДАН КЕЛЯПТИ
Болалар хонанинг бир томонида гуруҳ бўлиб ўти- радилар ёки тик турадилар. Тарбиячи уларга де- ворга қараб туришни ва ўтирмасликни таклиф қилади. Шу пайт энага қўлига қўнғироқ олиб, хо- надаги кийим жавони орқасига яширинади ва уни жиринглатади. Тарбиячи болалардан қўнғироқ қаерда жиринглаяпти, деб сўрайди. Еолалар буни қидириб, товуш келаётган томонга югуриб кета- дилар. Топганларидан кейин яна тарбиячи ёнига қайтиб келадилар. Энага бошқа жойга яширина- ди. Ўйин қайта такрорланади.
Энага қаерга яширинаётганини сезиб қолмас- ликлари учун тарбиячи болаларни чалғитиб тури- ши керак. У болаларни ўзига яқинроқ келишга ун- дайди. Қўнғироқни аввалига секинроқ, кейин қат- тиқроқ жиринглатиш керак. Ўйин бир неча марта такрорланганидан кейин энаганинг ўрнига бирор бошқа болани қўйиш мумкин.

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling