Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet31/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

Ўйиннинг қоидаси. Болалар бир-биридан қол- масдан ва ошиб кетмасдан, кўрсатилган йўналиш- да юришлари керак.
БОСИБ ОЛМА
Майдончадан узунлиги 8-10 м тўғри ёки илон изи чизиқ ўтказилади (арқон, таёқча, кубиклар қўйиш мумкин). Кейин болалар ўзларининг маши- наларини чизиқ бўйлаб олиб борадилар. Чизиқни босмаслик ёки ундан ўтиб кетмаслик шарт.
Ўйинни мураккаблаштириш учун иккита парал- лел чизиқ ўтказилади ва бир вақтда бир неча бола- га йўл бўйлаб чизиқни босмасдан, бирин-кетин машинани олиб ўтиш таклиф қилинади.
САЙРГА ЧИҚИШ
Майдончанинг бир томонидан арғамчи ёки чил- вирдан (стуллар ёки устунларга боғлаб) дарвоза ясалади. Болалар тарбиячи ёрдамида қўлларини ушлашиб жуфт-жуфт бўлиб турадилар. Тарбиячи- нинг: «Ўйнагани кетдик», деган ишорасидан кейин болалар жуфт-жуфт бўлиб дарвоза орқали ўтиб, сўнгра майдонча бўйлаб тарқаладилар. Улар бу ерда ирғишлаб сакраши, чўққайиб ўтириши - «мева, гуллар териши мумқин». Тарбиячи: «Уйга кетамиз», деганидан сўнг болалар яна жуфт-жуфт бўлиб ту- радилар ва дарвоза орқали ўтадилар. Болалар қўлларини ушлашиб, жуфт-жуфт бўлиб, бир-бир- ларидан ўтиб ва қолиб кетмасдан, ўзларининг ҳара- катларини мослаштириб юрадилар дарвозадан ўта- ётганда бир-бирларига йўл берадилар.
Ўйинни мураккаблаштириш учун яна битта дар- воза қўйиб, ундан ўтишни таклиф қилиш мумкин.
ЎЙИНЧОҚЛАРНИ ОЛИБ КБЛ
Иштирокчилардан 6-7 м масофада турли ўйин- чоқлар - рангли кубиклар, пирамидалар, шиқил- доқлар, кичикроқ коптоклар қўйилган бўлади. Ҳар бир боладан то ўйинчоқларгача 30 см масофада йўл чизилади. Тарбиячининг таклифи бўйича болалар ўйинчоқлардан олиб, юқорига кўтариб ва яна жо- йига қўядилар, ишора бўйича борадилар, йўлакча- нинг четини босмасдан, тўғри чизиқ йўналишини сақлаб юриш лозим.
Ўйинни мураккаблаштириш учун )шинчоқларга йўл бўйлаб борилади, лекин йўлнинг ўртасида 50 см баландликда осилган арқон тагидан эмаклаб ўтилади ва арқонга югуриб қайтиб келинади.
ТОЙЧА
Болалар кичикроқ гуруҳ ёки қаторда, тиззалар- ни баланд кўтариб юрадилар. Сўнгра ишора бўйи- ча оёқни баландроқ кўтариб қадам ташлаб юради- лар. Тиззани баланд кўтариб юришда оёқ учида, тапиллатмасдан юрилади.
ТЕГИБ КЕТМА
Болалар бир-бирларининг орқаларидан бориб, тегишли предметлар (кубиклар, тошлар, байроқча- лар, кичик чамбараклар) қаторини айланиб ўтади- лар. Болалар бир-бирлари ораларидаги масофани сақлаган ҳолда уларга тегмасдан, предметларни айланиб ўтишлари керак.

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling