Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази
Download 2.59 Mb.
|
500 harakatli o\'yin
НАРСАНИ АЛМАШТИРИШ
Майдончанинг бир четида 5-6 бола туради, қўлларида ўйинчоқ, икки четда, устида биттадан кубик бўлган стуллар туради. Тарбиячининг «югу- ринг» деган ишораси билан болалар стуллар турган тарафга югурадилар ва ўйинчоқни қўйиб, кубик- ни олиб, ўз жойларига қайтиб келадилар(38-расм). Биринчи келган бола белгиланади. Сўнгра яна 5-6 болалар ўйинни давом эттирадилар. 38-расм а □ сз а □ ЛЕНТАНИ ОЛ Иштирокчилар доира ясаб турадилар. Ҳар бири орқаларига, белбоғига ёки ёқасига рангли матодан қилинган лентани қистириб оладилар. Тарбиячи- нинг «югуринг» деган ишораси билан болалар югу- риб кетадилар. Тутувчи уларни қувлаб ленталари- ни олишга ҳаракат қилади. Лентадан маҳрум бўлган бола четда туради. Тарбиячининг: «1, 2, 3 ҳаммангиз доира бўлиб йиғилинг», деган ишораси билан болалар доира бўлиб турадилар. Тутувчи йиққан ленталарини са- найди ва уни болаларга қайтариб беради. Ўйин бошқатдан бошланади. БОИҚУШ Тарбиячи бир болани «бойқуш» этиб сайлайди. Тарбиячининг «кун» деган ишораси билан болалар қўлларини ёйиб қанот қоқиб учаётгандек ҳаракат- ланиб югурадилар. «Тун» ишораси билан бойқуш учиб чиқади, ишо- рани эшитган болалар турган жойларида қотиб турадилар, бойқуш қанотини секин қоқиб, ҳеч ким қимирламаяптими, текшириб чиқади (39-расм). 39-расм Бирортаси қимирласа, ушлаб уйига олиб кета- ди. Тарбиячи яна «кун» дейди, капалаклар ва. кўнғизлар яна уча бошлайдилар, шундай қилиб, бу ҳаракатлар 2-3 марта қайтарилади. Шундан сўнг, тутилганлар сони ҳисобланади ва ўйин янги бойқуш бил.ан давом эттирилади. Эслатма: бойқушнинг ҳар бир учиши 10—15 со- ниядан ошмаслиги керак. БИЗНИ ТУТ Болалар доира шаклида қўлларини ушлаб тура- дилар. Тарбиячи бир болани тутувчи қилиб сай- лайди ва у доира ичида туради. Болалар доира бўйлаб ҳаракатланиб: Биз кувнок болалармиз, Югуришиб, сакрсшмиз, Қани бизни цувлаб кўр, 1, 2, 3 - тутиб кўр. деб, ҳар қаёққа чопиб кетадилар, тутувчи уларни қувлайди. Тутилган бола вақтинча ўйиндан четга чиқиб туради. Тутувчи 2-4 болани тутмагунча ўйин давом этаверади. Тарбиячининг «доира бўлиб туринг» деган так- лифи билан болалар йиғиладилар ва ўйин қайта бошланади. ЎРАДАГИ БЎРИ Ўйин майдончаси ўртасига 50-60 см кенгликда ўра (2 та параллел чизиқ) чизилади. Ўрага 2-3 та «бўри» жойлаштирилади. Қолганлари «эчкилар», улар ўранинг бир томонида турадилар. Тарбиячи- т т р \ )) 40-расм нинг ишораси билан ўрадан сакраб ўтадилар. Бўри- лар уларни тутишга ҳаракат қиладилар (40-расм). Ўрадан сакрай олмаган - тутилган эчки ўйиндан чиқиб кетади. Яна янги ишора билан эчкилар ўра- дан сакрайдилар. Тутилмаган эчкилар сони билан бўрилар сони тенглашганда ўйин тугалланади. Download 2.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling