Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази
Download 2.59 Mb.
|
500 harakatli o\'yin
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўйин қоидаси.
- ДИСКНИ УЛОҚТИРИШ
КИМ КУЧЛИРОҚ
Рақиблар бир-бирига рўпарама-рўпара ўтириб, каттароқ таёқчани ушлаб туришади. Икковлари оёқ товонларини бир-бирлариникига тираб таяни- шади. Буйруққа биноан, иштирокчилар таёқни икки томонидан ушлаб, ўз томонларига торта бошлай- дилар. Табиийки, ким рақибини ердан бир оз кўта- ра олса ёки ўзи томонига оғдиролса ўша ғолиб бўла- ди (42-расм). 42-расм Ўйин қоидаси. Иштирокчилар буйруқ бўлгани- дан сўнг ҳаракатланишлари керак. Таёқни торта- ётганда оёқни узиб юбориш мумкин эмас. КУБИКНИ КЎТАР Икки иштирокчи бир чизиқда туришади. Икков- лари битта каттароқ таёқчанинг икки учидан уш- лаб туришади. Ҳар биридан 1-2 қадам масофада 43-расм
УЧЛИК Иштирокчилар учта-учтадан бўлиб бир неча гу- руҳларга. бўлинишади. Уч-тўрт учлик старт чизи- ғида югуришга тайёр бўлиб туришади: ўртадаги ўйинчи бир оёғини кўтариб икки қўлини шерикла- рининг елкаларига қўйиб олади. Шериклари эса унинг кўтарилган тиззаси тагидан қўлларини бир- лаштирадилар (44-расм). Маълум ишора бўйича бо- лалар югура бошлайдилар. Стартдан 15-20 м узоқ- ликда жойлашган финиш чи- зиғига биринчи бўлиб келган учлик ғолиб ҳисобланади. Сўнг ўйин қайтарилади. Ўйинда ён тарафда югурган ўйинчилар ўртада туришади. ланади. * 44-расм Қачон болалар учликларида 1 -2 марта ўрта ўйинчи бўлиб иштирок этсалар, ўйин якун- ДИСКНИ УЛОҚТИРИШ Полга ёки ерга ҳар бирининг диаметри 25 см бўлган доирачалар шахмат кетма-кетлигида чизи- лади. Ўйинчи доирачадан 4-5 м узоқликда туриб, кўлига худди ердаги доира ўлчовидаги 5 та фанер- дан тайёрланган диск олади. Дискни шундай улоқтириш керакки, у ердаги доирачани мўлжалга олиб ёпиб қўйиши керак. Ким кўпроқ доирачаларни мўлжалга олса, ўша ишти- рокчи ғолиб ҳисобланади. Агар диск доирани тўлиқ эмас, балки ярмини ёпиб қўйса ҳам мўлжал ҳисобга олинади. Агар дои- радаги дискнинг устига яна бир диск тушса, у ҳам ҳисобга олинади. ХЛЛТАЧАЛАРНИ УЛОҚТИРИШ Матодан 8x12 см ўлчовли 3 та халтача тикиб, унга 150 -200 грамм нўхат солинади. Чизиқдан 3- 5 м узоқликда стул қўйилади ва ўйинчи чизиқда туриб қўлидаги халтачаларни ўша стулга улоқти- ради. Ҳар қайси халтача стул устида қолиши керак. Агар халтача ерга тушиб кетса, ҳисобга олинмайди. ТАНГА КЎТАРИШ Ўйинчи оёқ пошналарини бирлаштириб учлари- ни иложи борича кенг кериб олади. Ҳар қайси оёқ учида биттадан танга туради. Ўйинчи шу танга- ларни энгашиб, тиззаларини букмасдан кўтариб олиши керак. ТЎППОНЧА Иштирокчи икки кўлига сув тўлдирилган идиш- ларни кўтариб олади. Бир оёғини ва икки кўлла- рини олдинга чўзиб (бу ҳолат «тзЎппонча» деб ном- ланади), кўлидаги сувни тўкиб юбормасдан иккин- чи оёғида ўтириб туриши керак. Download 2.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling