Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet22/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

КОПТОК ОНАБОШИГА
Иккита чизиқ ўтказилади, улар орасидаги ма- софа 2-3 м. Ўйинчилар биринчи чизиқ орқасида кетма-кет турадилар. Уларга қарама-қарши чизиқ- да онабоши турадк. У қаторда биринчи бўлиб тур- ган болага коптокни отади, у эса коптокни бошқа- рувчига қайтариб отади ва каторнинг охирига бо- оиб туради (34-расм), Бутун катор олдинга силжий- ди, навбатдаги бола чизиқ олдига келиб туради.
Ҳамма болалар коптокни отишгач, янгк онабо- ши тайивланадк.

34-расм
Ўйинни мусобақа тарзида ўтказиш ҳам мумкин. Бунда болалар бир неча қатор бўлиб турадилар ва ҳар бир қаторга онабоши тайинланади. Ўйинчи коптокни отади, лекин шу қаторда турганлар вақт- дан ютқазади.


СЕРСО
Ўйин икки киши бўлиб ўйналади. Бир киши таёқ (биллиард таёғи) ёрдамида ёғоч ҳалқани отади, иккинчиси эса уни таёқ билан илиб олади. Ўйин- чилар орасидаги масофа 3-4 м. Агар болалар отил- ган ҳалқани таёққа илиб ололмасалар, унда олдин қўл билан отиб, қўл билан илиб оладилар, сўнгра таёқдан фойдаланадилар. Ким ҳалқани кўпроқ илиб олган бўлса, ўша ютган ҳисобланади (35-расм).
Тарбиячи болалар ҳалқаларни мунтазам ирғитиб туришларини кузатиб боради.

КИМ УЧАДИ
Болалар тарбиячи билан биргаликда доира ичи- да турадилар. Тарбиячи учадиган, учмайдиган жонли ва жонсиз нарсаларнинг номини айтади. Улар номини айтиши билан тарбиячи қўлини юқорига кўтаради. Масалан, тарбиячи: «Қарға уча- ди, стол учади, самолёт учади», дейди.
Тарбиячи ҳақиқатдан учадиган нарсаларнинг номини айтгандагина, болалар қўлларини юқори- га кўтариб: «Учади», дейишлари керак.
Бошловчилик вазифасига болалар ҳам тайинла- ниши мумкин. Ўйин олдин секин, сўнгра тезроқ ўтказилади.
БАДМИНТОН
Икки ўйинчи бир-бирининг «волан”иии ерга ту- шириб юбормасликка ҳаракат қилади ракетка билан уради. Катта гуруҳ болаларига ракеткани тўғри ушлаш усули кўрсатилади, воланни керакли томонга йўналтиришга ўргатилади. Ўйинда тарби- ячи ҳам иштирок этиши мумкин.
ҚАРҚАРА
Болалар тиззаларига қадар сувга тушиб, оёқла- рини баланд-баланд кўтариб юрадилар (Зб-расм).

36-расм
ЎТИНЧИ СУВДА
Болалар доира бўлиб тиззаларига қадар сувда турадилар, оёқларини кенгроқ очиб, қўлларини бир-биригачалиштириб, бошларидан юқори кўта- радилар, кейин тез, кескин энгашадилар, кўллари- ни тез сувга уриб, «ўтин ёрадилар», яъни кўллари билан сувни кесиб, уни ҳар томонга сачратадилар.

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling