Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet21/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

БУЛАВАНИ УРИБ ЙИҚИТ
Болалар чизиқнинг нариги томонида турадилар. Чизиқдан 2-3 метр нарига, ҳар бир бола қаршиси- га булава қўйилади. Болаларнинг қўлида эса коп- ток бўлади (33-расм). Болалар ишора бўйича қўлла- ридаги коптокни булавага қаратиб юмалатиб, уни уриб йиқитишга ҳаракат қиладилар. Навбатдаги ишора берилиши билан югуриб бориб коптокни олиб келадилар, йиқитилган булаваларни турғазиб қўядилар. Ўйин яна такрорланади. Ҳар бир ўйин иштирокчисининг ўзи булавани неча марта уриб йиқитганини ҳисоблаб боради.

33-расм

Ўйин топшириғини ҳар хил қилиб бажариш ке- рак. Коптокни ўнг қўл билан, чап қўл билан, икки қўллаб ёки оёқ билан ҳам юмалатиш лозим.


ТОП, ЛБКИН АЙТМА
Болалар майдончанинг бир томонида юзларини тарбиячи томонга қаратиб турадилар. Улар тарби- ячининг гшораси билан ўгирилиб, деворга қараб турадилар. Шу пайтда тарбиячи рўмолчани яши- риб қўяди. Кейин болалар кўзларини очишади-да, тарбиячи томон бурилишади ва рўмолчани қиди- ра бошлайдилар. Рўмолчани топган бола уни топ- ганлигини билдирмасдан, секин тарбиячининг ёнига келади ва унинг қулоғига рўмолчанинг қаер- далигини айтади-да, қатордаги ўз жойига келиб туради (стулчага ёки ўриндиққа келиб ўтиради). Болаларнинг кўпчилиги рўмолчани топмагунча ўйин давом этаверади. Ўйин 3-4 марта такрорла- нади.
Уйин қоидаси. Болаларга ким рўмолчани топ- са, уни турган жойидан олмаслик кераклигини ва ҳатто уни топмаганлигини ҳеч кимга билдирмас- ликка ҳаракат қилиш зарурлигини тушунтириш керак.
КБТГАН КИМ
Болалар давра қуриб ёки ярим доира шаклида турадилар. Тарбиячи ўйинда қатнашаётган бола- лардан бирига ўз ёнида турган 5-6 та болани эслаб қолишни, кейин хонадан чиқиб туришни ёки бу- рилиб, кўзини юмиб туришни таклиф қилади. Бо- лалардан бири яшириниб олади. Кейин тарбиячи: «Қани, топ-чи, ким йўқ?» дейди. Агар бола топса, унинг ўрнига бошқа бола тайинланади. Агар топа олмаса, яна ўгирилиб туради ва яширинган бола жойига қайтиб келиб туради. Кейин топувчи бола унинг номини айтиши лозим. Ўйин 4-5 марта так- рорланади.
Болалар сафдан чиқиб, яширинган ким эканли- гини айтиб бермасликлари керак. Ҳеч ким яши- ринмаслиги ҳам мумкин. У ҳолда қидириб топувчи бола ҳамма жой-жойида турганлигини айтиши ке- рак.
ДЎНГДАН-ДЎНГГА
Болалар икки гуруҳга бўлиниб, майдоннинг қара- ма-қарши томонидатурадилар. Улар ўртасига, бу- тун майдон бўйлаб доирачалар - дўнглар чизилади ^лар орасидаги масофа ҳар хил 10, 20, 30, 40 см бўлади). Тарбиячи гоҳу, гоҳ бу томондаги болалар- дан бир нечтасини чақиради. Улар дўнгдан-дўнгга сакраб, майдоннинг иккинчи томонига ўтадилар. Сакраётганлар машқни бажараётганини ҳамма кузатиб туради. Сўнгра навбатдагилар сакрайди- лар.
Ўйинда ҳар хил топшириқлар - дўнгдан-дўнгга икки оёқда, у оёқдан бу оёққа, бир оёқда сакраш буюрилади. Болаларни гуруҳларга бўлиш ва қайси гуруҳ яхши ва тез сакрашини аниқлаш мумкин.

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling