Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази
Download 2.59 Mb.
|
500 harakatli o\'yin
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҚУШ ВА УНИНГ БОЛАЛАРИ
- ҚУЁШ ВА ЁМҒИР
УЗУН ИЛОН ИЗИ БЎЙЛАБ
Тарбиячи ерга ёки полга узунлиги 5-6 метрли арқонни чўзиб қўяди, бу йўлакчадан болалар охи- ригача юриб ўтишлари мумкин. Агар йўлакчанинг бошқа томонига болаларни жалб қиладиган нарсалар: айиқча, қўғирчоқ, шиқилдоқ, қушча ва бошқалар қўйилса, болалар машқни қизиқиб бажарадилар. Йулакчаниниг охи- рида нима ётганлигига қараб, вазифа берилади. Масалан, айиқчанинг олдига бориб уни силаш, қзшчага дон бериш, шиқилдоқни шиқиллатиш (28- расм). Тарбиячи болаларнинг арқончани босишга ҳара- кат қилаётганларини кўрса, тарбиячи унинг қўли- дан ушлаб, ёрдамлашиши мумкин. Болалар шошил- масдан юриб боришлари керак. ҚУШ ВА УНИНГ БОЛАЛАРИ Болалар 5-6 кишидан иборат икки гуруҳга бўли- надилар. Ҳар бир гуруҳ ўз уйчасига - инига эга бўлади. Бўр билан чизилган доира, полга ташлаб Кўйилган катта чамбарак ёки учлари бир-бирига боғланган арқонча ва ҳоказолар ин бўлиши мум- кин. Болалар чўнқайиб ўтириб, индаги қуш бола- ларини ифода этадилар. Тарбиячи қуш вазифаси- ни бажаради. Унинг: «Қани учдик, учайлик», деган сўзларини эшитишлари билан қуш болалари инла- ридан учиб чиқадилар ва дон қидириб узоқроқ кетишга ҳаракатқиладилар. Тарбиячининг: «Энди уйга учамиз», деган сўзларидан кейин қуш болала- ри ўз инларига қайтиб келадилар. Ўйин 3-4 марта такрорланади. Тарбиячи болалар - қуш болаларининг ишора- сига қараб ҳаракат қилишини кузатиб боради. Бе- гона инга учиб кириш мумкин эмаслигини эслатиб туради. Уйидан узоқроққа учишга даъват этиб, у ерда қушчалар учун дон мўл эканини таъкидлаб туради. ҚУЁШ ВА ЁМҒИР Болалар хона ёки майдонда қатор турган стул- лар орқасига ўтиб, чўққайиб ўтирадилар ва дарча- дан (стул суянчиғи орасидан) қарайдилар. Тарбия- чи: «Қуёш чиқди! Боринглар, ўйнанглар!» дейди. Болалар хона (майдонча) бўйлаб югурадилар. «Ёмғир ёғиб кетади. Тезроқ уйга киринглар!» деган овоздан сўнг болалар ўз жойларига қараб югури- шади ва стулларнинг орқа томонига бориб чўққа- йиб ўтиришади ва дарчадан (стул суянчиғи ораси- дан) қарашади. Тарбиячи: «Қуёш чиқди! Боринг- лар, ўйнанглар!» дейди. Болалар майдонча бўйлаб югурадилар. «Ёмғир ёғиб кетди. Тезроқ уйга киринглар!» деган буйрук,- дан сўнг болалар ўз жойларига қараб югуришади ва стулларнинг орқа томонига бориб чўққайиб ўти- ришади. Download 2.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling