Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet17/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

УЗУН ИЛОН ИЗИ БЎЙЛАБ
Тарбиячи ерга ёки полга узунлиги 5-6 метрли арқонни чўзиб қўяди, бу йўлакчадан болалар охи- ригача юриб ўтишлари мумкин.
Агар йўлакчанинг бошқа томонига болаларни жалб қиладиган нарсалар: айиқча, қўғирчоқ, шиқилдоқ, қушча ва бошқалар қўйилса, болалар машқни қизиқиб бажарадилар. Йулакчаниниг охи- рида нима ётганлигига қараб, вазифа берилади. Масалан, айиқчанинг олдига бориб уни силаш, қзшчага дон бериш, шиқилдоқни шиқиллатиш (28- расм).
Тарбиячи болаларнинг арқончани босишга ҳара- кат қилаётганларини кўрса, тарбиячи унинг қўли- дан ушлаб, ёрдамлашиши мумкин. Болалар шошил- масдан юриб боришлари керак.

ҚУШ ВА УНИНГ БОЛАЛАРИ
Болалар 5-6 кишидан иборат икки гуруҳга бўли- надилар. Ҳар бир гуруҳ ўз уйчасига - инига эга бўлади. Бўр билан чизилган доира, полга ташлаб Кўйилган катта чамбарак ёки учлари бир-бирига боғланган арқонча ва ҳоказолар ин бўлиши мум- кин. Болалар чўнқайиб ўтириб, индаги қуш бола- ларини ифода этадилар. Тарбиячи қуш вазифаси- ни бажаради. Унинг: «Қани учдик, учайлик», деган сўзларини эшитишлари билан қуш болалари инла- ридан учиб чиқадилар ва дон қидириб узоқроқ кетишга ҳаракатқиладилар. Тарбиячининг: «Энди уйга учамиз», деган сўзларидан кейин қуш болала- ри ўз инларига қайтиб келадилар. Ўйин 3-4 марта такрорланади.
Тарбиячи болалар - қуш болаларининг ишора- сига қараб ҳаракат қилишини кузатиб боради. Бе- гона инга учиб кириш мумкин эмаслигини эслатиб туради. Уйидан узоқроққа учишга даъват этиб, у ерда қушчалар учун дон мўл эканини таъкидлаб туради.
ҚУЁШ ВА ЁМҒИР
Болалар хона ёки майдонда қатор турган стул- лар орқасига ўтиб, чўққайиб ўтирадилар ва дарча- дан (стул суянчиғи орасидан) қарайдилар. Тарбия- чи: «Қуёш чиқди! Боринглар, ўйнанглар!» дейди. Болалар хона (майдонча) бўйлаб югурадилар. «Ёмғир ёғиб кетади. Тезроқ уйга киринглар!» деган овоздан сўнг болалар ўз жойларига қараб югури- шади ва стулларнинг орқа томонига бориб чўққа- йиб ўтиришади ва дарчадан (стул суянчиғи ораси- дан) қарашади. Тарбиячи: «Қуёш чиқди! Боринг- лар, ўйнанглар!» дейди.
Болалар майдонча бўйлаб югурадилар. «Ёмғир ёғиб кетди. Тезроқ уйга киринглар!» деган буйрук,- дан сўнг болалар ўз жойларига қараб югуришади ва стулларнинг орқа томонига бориб чўққайиб ўти- ришади.

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling