Ўйин ҳоидалари. Ўйинни фақат тарбиячи буй- руғи билан бошлаш керак. Ўйин давомида бола- лар бир-бирларини туртмасдан югуришлари шарт. Тангани кўтараётганда жойдан туриш мумкин эмас.
АБЗ
Тарбиячи саноқ билан ўртага Аёз бо- бони тайинлайди. У марказда, қолган- лар атроф бўйлаб турадилар. Тарбиячи- нинг: «Аёз бобо келяпти!» деган огоҳлан- тиришидан сунг барча болалар турли то- монларга қараб қочишади (25-расм). Аёз бобо эса уларни қувиб етишга ва қўли билан тегиб, уларни музлатиб қўйишга ҳаракат қилади. Музлатилган бола ўша жойида қотиб туради.
25-расм
Ўйин қоидалари. Фақатгина тар- биячининг гапидан сўнггина турли томонларга қочиш мумкин. Қотиб турган болалар ўйин яна бошидан бошланмагунча қайтадан ўйинга тушмайди.
САЁҲАТЧИ
Ўйин очиқ ҳавода ҳам, залда ҳам ўтказилиши мумкин. Барча иштирокчилар доира бўлиб ўтира- дилар. Фақат бир иштирокчи - саёҳатчи доира марказида туради. Ўтирган ўйинчилар саёҳатчи эшитмайдиган қилиб секицгина юртимиздаги та- ниш бир шаҳар ёки жой йомини ўзларига танла- шади. Саёҳатчи бир шаҳардан бошлаб бир нечта шаҳаргача ҳаммага эшиттйриб айтиб чиқади. Ма- салан: «Мен Тошкентдан Жиззахгача ёки Самар-
26-расм
қандгача саёҳат қилиб чиқаман». Атрофда ўтир- ган ўйинчилардан кимнингдир шаҳри чиқса, шу ўйинчи саёҳатчи билан жой алмашади (26-расм). Агар бир айтишнинг ўзида бир нечта жойнинг но- мини топа олса, саёҳатчига бир очко берилади. Ўйин шу тарзда давом этади. Энг кўп очко жам- ғарган ўйинчи ўйин ғолиби бўлади.
ШОЛРОМ ТОРТИШ
Бу ўйинда 20 та бола қатнашиб. улар икки гу- руҳга бўлинадилар.
Гуруҳлар ўзига «Булбул», «Саъва» деб ном қўйиб оладилар. Кейин ўртага тўғри чизиқ чизилади ва бир томонда «Булбул» гуруҳи, иккинчи томонда эса «Саъва» гуруҳи туради.
Сардорлар чизиқнинг икки томонида туриб: «Шолғом тортиш!» деб буйруқ беришгандан сўнг болалар бир-бирларининг қўлларини ўз томонига тортишади. Болалари чизиқдан кўпроқ ўтиб кет- ган гуруҳ енгилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |