Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet11/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

Ўйин қоидалари. Рақибларни фақат бошловчи- нинг «Оқлар!» ёки «Қоралар!» дейиши билан тута бошлаш керак. Қочаётганларни фақатгина чизил- ган чизик, ичида тутиш мумкин. Чизиқнинг таш- қарисидагилар ҳисобга олинмайди.
ТОШЛАРНИ ЙИҒ
Ўйинчилар икки жамоага бўлинишади. Икки томонда иккита курсича туради, уларнинг усти- да тошлар туради, иккаласида ҳам тошлар сони бир хил бўлиши керак. Иккала жамоадан битта- дан бола чиқиб тўпни кўлига олади ва бир вақт- да кучи борича тепага отади, тўп то ерга келиб тушгунича курсича устидаги тошларни йиғиши лозим. Ким кўп тош йиғса ўша ғолиб чиқади ва навбат бошқа икки ўйинчига берилади. Якунда умумжамоа ютуғи ҳисобланиб, бир жамоага ғолиблик берилади.
ТАБҚНИ ОТИШ
Майдончагачизиқтортилади. Икки та ўйинчи қўлларида ўртача таёқча би- лан чизиққа орқа билан туришади. Та- ёқни тепасидан ушлаб, бир учини оёқлари устига қўйишади, оёқ ерда ту- ради. Кейин оёқнинг кучли силтанма ҳаракати билан таёқни иложи борича узоқроққа ирғитишади (1б-расм). Ким- нинг таёғи узоқроққа борса, шу бола ўша жойга бориб туради ва ютқизган бола таёғини худди отга ўхшаб миниб олади ва узоқроқда турган болани қув- лайди.
Уйин қоидалари. Югуришни фақат тарбиячи ишорасига биноан бошлаш керак.
РИГУ-РАГУ

17-расм

Бир нечта бола бир жойга тўпланиб туради. Улардан бири ўйинбоши бўлади. Қолган болалар қўлини муштум қилиб туради.
Ўйинбоши қўлини бир-икки мар- та силкитиб: «Ригу-рагу, ригу- рагу...» деб айтади. Кейин бош бармоқларини чиқариб шохни ифодалайди ва шохли нарсалар- нинг номини айтади, масалан:
«Шохли эчки» ёки «Шохли уй, шох- ли кўйлак» деб чалғитади. Агар шохи бор ҳайвон айтилса, ҳамма болалар қўлларининг бош бармоғини чиқаришла- ри керак бўлади. Агар ўйинбоши болаларни чалғи- тиб, шохи бўлмаган ҳайвонни ёки бошқа бир бу- юмни айтса, болалар шохни кўрсатмасликлари ке- рак (17-расм). Хато қилган ўйинчи ўйиндан чиқа- ди.
Ўйин қоидалари. Болалар иккала қўлларининг бош бармоғини чиқаришлари шарт, биттаси ҳисоб- ланмайди. Ўйинда хато қилиб чиқиб кетган бола ўйнаб беради ёки қўшиқ айтади.
ГУЛЛАР
Ҳар бир ўйинчи ўзига гуллардан исм танлайди (атиргул, лилия, наргиз ва ҳоказо). Болалар ораси- да бир хил исмли ўйинчи бўлиши мумкин эмас. Қуръа ташлаш йўли билан танланган гул (масалан,


18-расм
атиргул) ўйинни бошлайди. Атиргул ўзига лола гулини чақириб уни қува бошлайди. Агар лолада тутилиш хав- фи туғилса, у бошқа бир гулни ўрни- га чақиради. Навбатдаги ўйинчи қоча бошлайди (18-расм).
Уйинчилар фақатгина гуллар номи билан эмас, балки ҳайвонлар ва балиқ- лар номи билан ҳам аталиши мумкин.

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling