Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet7/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

ҚАЛДИРҒОЧ ВА АСАЛАРИЛАР
Майдон бўйлаб учиб юрган ўйновчи болалар - асаларилар кўшик, айтиб чопишади:
Биз асаларилармхзз,

4-расм
Асалимиз тераамиз!
Виз, виз, виз!
Виз, виз, виз!
Бир иштирокчи қалдирғоч бўлади ва ўз инида ўтирган бўлади. У асала- риларга қараб: «Қадцирғоч туради ва ариларни тутади!» деб айтади. Шун- дан кейин, ўз жойидан туриб, асала- риларни тутишга ҳаракат қилади. Тутилган ари ўртага туради ва қал- дирғоч бўлади. Ўйин шу тарзда да- вом этади (4-расм).
Уйнн қоидалари. Асаларилар бутун майдон бўйлаб учишлари лозим. Қалдирғоч асаларига қўлини теккизса кифоя.
ОТМА ТАЁҚ
Майдонга диаметри 1,5 м бўлган айлана чизи- лади. Айлана ичига узунлиги 50 см ли таёқ қўйила- ди. Санаш орқали бир кишини ўртабоши қилиб тайинлашади. Бир ўйинчи тўпни узоқроққа ота- ди. Ўртабоши отилган тўпга қараб югуради. Бу пайтда эса ўйинчилар беркинишади. Ўртабоши таёқни олиб ўз жойига қайтиб келади ва уни жо-
5-расм
йига (марказга) қўйиб, болаларни қидира бошлай- ди. Беркинганлардан кимнидир сезиб қолса, унинг исмини айтади. Айтиб бўлиб, дарров таёқча олди- га югуради, кетидан номи айтилган бола ҳам. Агар ўйинчи ўртабошидан олдин етиб келса, таёқни яна олиб, узоқроққа отади ва яна беркинади. Агар ўрта- боши биринчи келса, ўйинчи унинг ўрнига ўртабо- ши бўлиб туради (5-расм).
Ҳамма ўйинчилар топиб бўлингандан кейин, ўйин яна бошидан бошланади.
Ўйин қоидалари. Таёқ доира марказига олиб келиб қўтйилмагзшига қадар ўйинчиларни қидириш мумкин эмас. Исми айтилган бола ўша заҳоти чи- қиши керак, жойидан чиқмай ўтириш ёки алдам- чи ҳаракатлар қилиш мумкин эмас.
ТАЁҚЧА АТРОФИДАН

6-расм

Ерга ўртача айлана чизилиб, унинг марказига ўртача таёқ қоқилади. Қуръ- ага кўра ўйшшилардан бири ўнг қўлида таёқни ушлаб туради, чап қўли билан эса ўнг қўл орасидан чап қулоғини уш- лаб қўйиб юбормасликка ҳаракат қила- ди ва соат стрелкаси бўйича айланади (6-расм). Ўйин болалардан чаққонлик,
эпчиллик ва иродани талаб қилади. Қулоғини қўйиб юбормасдан энг кўп айланган ўйинчи ғолиб сана- лади.
КИЙИКНИ ОВЛАШ
Барча иштирокчилар тенг икки гуруҳга бўлини- шади. Ўйинда ўғил болалар ҳам, қизлар ҳам ишти- рок этадилар. Иштирокчилар қатор бўйлаб чизиқ ёнига туришади. Чизиқдан тахминан 1,5 м олдин- да кийик шохчалари сингари бир нечта дарахт шохлари қўйилган бўлади (уларнинг сони ўйинчи- лар сони билан тенг бўлади). Ҳар бир ўйинчи қўлида арқон бўлиб, у тугунча қилиб очилган бўлади (7- расм). Болалар арқонни кийик шох- ларига ташлаб ушлаб олишга ҳара- кат қилишади. Ҳар бир болага 5 мар- тадан имконият берилади. Шу имко- ниятлардан фойдаланиб энг кўп шохча тутган ўйинчи ютган ҳисоб- ланади. Ўйин охирида умумий жамо- авий баллар ҳисобланиб, бир жамоа ғолиб деб топилади.
Ўнин қоидалари. Уйин тарбиячи ёки ўйинбоши ишораси билан бош- ланади. Чизиқни босиш ёки ундан
7-расм ичкарига кириш мумкин эмас.

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling