Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази
Download 2.59 Mb.
|
500 harakatli o\'yin
- Bu sahifa navigatsiya:
- КОПТОКНИ ҚУВИБ ЕТ
МАКТАБГАЧА ЕШДАГИ БОЛАЛАР УЧУН
ЧУМЧУҚЛАР ВА АВТОМОБИЛЬ Ўйиннинг мақсади болаларни турли йўналишда бир-бирларига урилмасдан ҳаракат қилишга ва йўлни ўзгартириб, ўз жойини топиб олишга ўрга- тишдан иборат. Болалар майдонча ёки хонанинг бир томонига қўйилган ўриндиқларда ўтирадилар. Болалар чум- чуқлар бўлади, ўриндиқлар эса ин вазифасини ба- жаради. Иккинчи томонда турган тарбиячи автомобил- ни ифода этади. У: «Қани, чумчуқлар, йўлга учиб тушамиз», дейди. Шунда болалар майдонча бўйлаб худди чумчуққа ўхшаб қўлларини қанот қилиб қоқиб югурадилар. Орадан бир оз вақт ўтгач, тар- биячи: «Эҳтиёт бўлинглар, автомобиль келяпти. Қани, қушчалар, ин-инларингизга қочинглар», дей- ди (1-расм). Автомобиль гараждан чиқиб, чумчуқ- ларга қараб югуради. Чумчуқлар инларига қараб учадилар (яъни, жойларига бориб ўтирадилар). Автомобиль эса гаражга қайтади. 1-расм Дастлаб ўйинда 10-12 бола, кейин бутун гуруҳ қатнашади. Тарбиячи олдйн чумчуқларнинг қан- дай учишини, қандай дон чўқишини қўрсатиб бе- ради. Болалар чумчуқларга тақлид қилиб ўқитув- чининг ҳаракатларини такрорлайдилар. Кейин ўйинга автомобилни тарбиячининг ўзи ипга боғ- лаб судраб юради. Фақат ўйинни бир неча марта такрорлагандан кейингина ҳаракатчанроқ бир бо- лага автомобилни олиб чиқиш ва юришни топши- риш мумкин. Эслатиб қўйиш жоизки, қушчалар ўз инларига етиб олишлари учун автомобил жуда тез юрмаслиги керак. ПОЕЗД Ўйиннинг мақсади болаларни бир нечтадан бўлиб, аввал бир-бирининг орқасидан ушлаб, ке- йинчалик ушламасдан юришга ва тўхтатишга ўрга- тишдан иборат. Тарбиячи болаларга бир-бирларининг орқасидан туришни таклиф қилади: «Сизлар вагончалар, мен паровоз бўламан», деб ўзи болаларнинг олдига бо- риб туради (2-расм). Паровоз ҳуштак чалади-да, дастлаб аста ҳаракатланиб, сўнг тез юриб кетади (тарбиячи «ду-ду-ду» деб овоз чиқаради, болалар унинг кетидан қадамларини аста тезлатиб, кейин 2-расм югуриб кетадилар). Сўнгра тарбиячи ҳаракатни секинлаштириб, аста-секин тўхтайди ва: «Поезд бекатга етиб келди. Мана бу бекат», дейди. У яна ҳуштак чалиб юриб кетади. Дастлаб беш-олтита бола кетма-кет туради, қол- ганлари стулчаларда ўтириб томоша қилишади. Ўйин такрорланганда болалар сони 12-15 кишига етиши мумкин. Ўйин кўп марта такрорлангандан сўнг, энг чаққон болага паравоз бўлишни топши- риш мумкин. Вагонлар бир-биридан узилиб қол- маслиги учун паровоз (яъни, паровоз вазифасини ўтовчи киши) жуда тез юрмаслиги керак. САМОЛЁТЛАР Бу ўйинда болалар бир-бирига тегмасдан, турли йўналишда югуришга ўргатилади. Шундаулар ишо- рани дарров илғаб олиб, ҳаракатни бошлашга одат- ланадилар. Болалар самолётда ўтирган йўловчиларии ифо- да этадилар. Улар майдоичаиииг ҳар ер-ҳар ерида турадилар. Тарбиячи: «Учишга тайёрланинг!» де- ганда улар қўлларини тирсакдан букиб олдилари- дан айлантирадилар, яъни моторни ишга солади- лар. «Учинглар!» деганда болалар қўлларини ён то- монларигаузатиб. майдонча бўйлаб тарқалиб югу- радилар. «Қунинг!» деганда эса самолётлар тўхтаб, ерга қўнадилар (болалар битта тиззаларини ерга кўйиб чўнқаядилар). Ўйин 5-6 марта такрорлана- ди. Мазкур ўйинни бир оз мураккаблаштириш мум- кин. Бунинг учун болалар 3-4 гуруҳга бўлинади- лар. «Қўнинг!» деганда болалар ўз жойларини то- пиб турадилар, тарбиячи қайси гуруҳ самолётлари биринчи бўлиб тўпланганини таъкидлайди. Ўйин ўрта ва кичик гуруҳларга бў-линган ҳолда ўтка^зил- са, мақсадга мувофиқ бўлади. Кичкинтойларга бу ўйин қийинчилик туғдириши мумкин. ПУФАК Ўйинда болалар доира бўлиб гоҳ кенг, гоҳ ғуж бўлиб туришга ўргатилади, берилган буйруққа мос ҳаракат қилишга одатлантирилади. Болалар тарбиячи билан бирга қўл ушлашиб, кичкина доирача ясаб бир-бирларига яқин тура- дилар. Тарбиячи шеър айтади: Пуфак, пуфак айтаман, Шишиб яна катта бўл. Доимо шундай цол, Ёрилмай кўя цол. Шундан кейин болалар бир-бирларининг қўлла- рини қўйиб юбормасдан орқага юра бошлайдилар. Тарбиячи: «Пуфак ёрилиб кетди», дейиши биланоқ болалар юришдан тўхтаб, қўлларини тушириб чўққайиб ўтирадилар ва «пақ», «пақ», дейдилар. «Пуфак ёрилиб кетди», дегандан кейин болалар- га қўлларини қўйиб юбормасдан доира маркази томон юришни таклиф қилиш мумкин. Улар доира марказига қараб «ш-ш-ш-ш» дейдилар (ҳаво чиқиб кетади). Кейин яна пуфак шиширилади. Ўйинда дастлаб 6-8, кейин 15-16 та бола ишти- рок этади. Сўзларни шошилмасдан аниқ айтиш, болаларни тарбиячи билан бирга сўзларни такрор- лашга жалб қилиш лозим. КОПТОКНИ ҚУВИБ ЕТ Бу ўйинда болалар чаққонликка ва коптокни юмалатиб, тутиб олишга ўргатилади. Болалар майдончада ўйнаб юрганда тарбиячи бир нечта болани чақириб, коптокни юмалатишни ва уни тутиб келишни таклиф қилади. Кейин би- рин-кетин коптокни турли томонга юмалатади. Бола копток кетидан югуриб, уни тутиб олади ва тарбиячига келтириб беради. Тарбиячи коптокни бир гал бошқа томонга отади, лекин уни энди бош- қа бола олиб келади (3-расм). 3-расм Уч ёшли болалар тарбиячи отган коптокнинг ор- қасидан югурадилар. Шундан кейин ўйинга бола- ларнинг бошқа гуруҳи жалб қилинади. Ўйинда бир йўла 8-10 нафар бола иштирок этиши мумкин. Бо- лаларнинг баравар югуриши учун ҳамма копток- ларни бирдан отиш керак. Копток ўрнига резина ҳалқача, қум солинган халтачалардан ҳам фойда- ланиш мумкин. Download 2.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling