Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet8/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

ҲАЙВОНЛАР ҚИРОЛИ
Барча ўйин иштирокчилари турли ҳайвонлар ролини бажарадилар. Қуръага кўра бир ўйинчи уларнинг қироли ҳисобланади. Ҳар бир ҳайвон қиролга ҳеч ким эшитмайдиган қилиб ўз номини айтади (масалан, шер, қуён, бўри ва ҳ.к.). Барча
ҳайвонлар бир чизиққа чизилиб ту- ришади, улардан бир неча қадам нарида қирол туради. Қирол оёқла- ри тагида тўп туради. Қирол бир ҳайвоннинг номини айтиб чақира- ди ва ўша бола чиқиши билан чизиқ бўйлаб югуради, қирол эса унга қарата тўпни тепиб пойлашга ҳара- кат қилади. Агар тўп ўйинчига тег- са, у қирол олдига ёрдамчи бўлиб ту- ради (тўпни олиб келиб туради ва ҳ.к.). Қирол бирданига бир нечта ҳайвоннинг номини айтиши ҳам мумкин ва улар югураётганларида

8-расм

тўпни тепиб улардан бирини пойлаши мумкин (8- расм).
Ўйнн қоидалари. Тўпни жуда кучли тепиш ке- рак эмас, ўйинчиларга шикаст етказиб қўйиш мум- кин. Янги қирол ўйинда учта-тўртта ҳайвон тутил- гандан сўнг сайланади.
ТЎПНИ ҲАЙДА
Майдончанинг икки қарама-қарши томонлари- да иккита чизиқ тортилади. Улар орасидаги масо- фа 5-10 метр бўлиши керак.
Иштирокчилар икки гуруҳга бўлинишади, чи- зиққа қарама-қарши қараб чизилиб туришади. Қуръага кўра уларнинг бири ўйинни бошлайди. Болалар кетма-кетликда оёқда тўпни кучли тепиб, уни рақиблар томонига йўналтиришади. Улар эса ўз навбатида тўп чизиқдан ташқарига ўтиб кет- маслиги учун тўпни тепиб юборадилар. Агар тўп чизиққача етиб бормаса, ўйин иштирокчилари уни қўллари билан узатишлари мумкин. Шу йўсинда
ўйин тўп то чизиқдан ташқарига чиқиб кетмату- нига қадар давом этади. Тўпни қўйиб юборган ўйинчига жарима белгилаигади (у ўйинчилар сафи- дан чиқади). Энг кўп ўйинчиси қолган жамоа якун- да ғолиб чиқади.
Уйин қоидалари. Тўпни қабул қилаётган ўйин- чи чизиқдан 1 қадам ташқарига чиқиб туриши мумкин. Агар тўп жуда секин йўналтирилган бўлса ва рақиб томонга етиб бормаса ҳам ўша ўйинчига жарима белгиланади.
МБРГАН БОЛА

9-расм
Бир-биридан 10—15 м масофа оралиғида иккита параллел чизиқ тортилади. Улар ўртасида диаметри 2 м бўлган айлана чизилади. Унда бир бола (мерган) туради. Унинг қўлида тўп бўлади. Бошқа ўйинчи- лар бир чизиқдан иккинчисига югу- рибўтиб ҳ^ра^Е^т^ланишади. Мерган уларга қараб тўп отиб, теккизишга ҳаракат қилади. Тўп кимга тегса, ўша ўйинчи мерган бўлиб туради (9- расм).

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling