Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


© Т.Усмонхўжаев, А.Толипжонов, Ҳ.Мелиев, Н.Ҳотамов. «500 ҳаракатли ўйинлар». «Янги аср авлоди». 2014 йил


Download 2.59 Mb.
bet2/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

© Т.Усмонхўжаев, А.Толипжонов, Ҳ.Мелиев, Н.Ҳотамов. «500 ҳаракатли ўйинлар». «Янги аср авлоди». 2014 йил
ҲАРАКАТЛИ ЎИИНЛАР БОЛАЛАР
ДУНЁСИДА

Соғлом авлодни камолга етказиш ва тарбиялаш- нинг турли йўл-йўриқлари, ўзига хос усуллари мав- жуд. Айниқса, болаларнинг бўш вақтини тўғри таш- кил қилиш, бадан тарбияси ва спорт билан шуғул- лантириш, турли миллий ҳаракатли ўйинларни ўргатиш ота-она ва мураббий олдидаги муҳим ва- зира ҳисобланади. Бола тарбиясидаги бу жиҳат- лар давлат ва жамият аҳамиятига молик масала- дир. Президентимиз бу масалани давр талаби да- ражасида ҳал қилишга алоҳида эътибор бериб, ўқуғ^в^1^2^а]^нинг бўш вақтини тўғри ташкил этиш- нинг, шу жумладан, оммавий спорт ва жисмоний тарбия, туризм, спортнинг бошқа миллий турлари ва шаклларини амалиётга жорий этиш, айниқса, миллий спорт ўйинларини бойитиш ва шулар асо- сида ёшларимиз ўртасида кенг ташвиқот олиб бо- ришни кун тартибидаги долзарб масалалар сира- тида эътирор этиб ўтадилар. Дарҳақиқат, миллий ҳаракатли ўйинлар, спорт турлари ҳам халқ қад- риятларига дахлдор бўлиб, уларни йиғиш, бойитиш ва болаларга тақдим этиш соғлом авлодни тарбия- лаш йўлидаги муҳим ва зарурий вазиралардан биридир.
Хўш, халқ ҳаракатли ўйинларининг бола тар- биясидаги аҳамияти қандай? Биринчи галда таъ- кидлашни истар эдикки, бу ўйинлар рақат эрмак учун ўйналмайди. Зеро, бу зукко халқимизнинг асрлар мобайнида жамлаган маънавий жавоҳир- лари мажмуидир. Ўзбек элининг донишмандлиги-
ни қарангки, ҳар бир ўйин, аввало, содда, қизи- қарли тузилган бўлиб, унинг асосига халқона оҳанг, миллийлик, меҳр-оқибат, жасорат, мардлик, ватанпарварлик, фидойилик, инсонийлик туйғу- лари сингдирилгандир. Таълим ва тарбиянинг бун- дай уйғунлиги етук инсонни тарбиялаш учун дас- туриламал бўлади.
Маълумки, мактабгача тарбия ёшидаги болалар- нинг ўйинлари тақлид қилиш табиатида бўлади. Бола теварак-атрофдаги борлиқни бошқалардан ўзгачароқ фаҳмлайди, кузатади. Ундаги баъзи нар- саларни ўйинига киритади ва шу ўйин воситасида ўзини қуршаб турган олам ҳақида муайян ахборот- га эга бўлади. Шунинг баробарида унда ҳодисаларга нисбатан муайян муносабат пайдо бўлади.
Болалар табиат ҳодисалари, жониворлар ҳаёти ва ҳаракатларига тақлид қилиб ўйнар экан, шу қаторда уларнинг маъносини англай бошлайди. Аста-секин ҳаётий тажриба орттиради, қийинчи- ликларни енгишни ўрганади. Унда ҳаракат кўник- малари ҳосил бўлади ва тасаввури тобора бойиб боради.
Бундан ташқари, ўйинлар болаларнинг жисмо- ний баркамол бўлиши учунгина эмас, балки улар- ни ақлий, маънавий ва ахлоқий жиҳатдан тарбия- лашда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Кўплашиб ўйналадиган ўйинларда болалар мақсадга эришиш учун фаросати ва тадбиркорлигини, қатъиятини кўрсатиши, жамоат олдида фақат ўзининг эмас, балки ўртоқларининг хатти-ҳаракатлари учун ҳам жавобгарлик ҳиссини сеза олишни ўзида шакллан- тириб бориши зарур.
Ҳаракатли ўйинлар, чунончи, юриш, югуриш, сакраш, ирғитиш ёки улоқтириш, тирмашиб чи- қиш каби машқлар бола ҳаракатларини ривожлан- тириш ва. такомиллаштиришда катта аҳамиятга
зга . Ҳаракатларнинг шаклланиши билан бирга, жисмоний қобилият ҳам тараққнн эта боради, юрак за. нафае олиш тизими фаолияти яхшиланади.
Ушбу китоб болалар боғчалари тарбиячилари, бошланғич синф ва жисмоний тарбия ўқитувчила- ри. тарбиячи-ташкилотчилар ҳамда жисмоний тар- бия институти талабалари, университетлар ва пе- дагогика институтларининг жисмоний тарбия фа- культети талабалари, жисмоний тарбия ва спорт коллежлари учун ҳам мўлжалланган.

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling