Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази
ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ
Download 2.59 Mb.
|
500 harakatli o\'yin
ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
ВА ЎТКАЗИШ Тарбиячилар, ўқитувчилар ҳаракатли ўйинлар- нинг ташкилотчиси ва раҳбарларидир. Биз куйи- да улар учун ҳаракатли ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш қоидалари хусусида батафсил маълу- мот бериб ўтамиз. Юқорида таъкидлаганимиздек, ҳаракатли ўйин- лар болаларнинг жисмоний жиҳатдан униб-ўсиш- ларига, саломатликлари яхшиланишига, чиниқиш- ларига, организм ваумумий иш қобилиятларининг янада мустаҳкамланишига ёрдам беради. Болаларга ҳаракат фаолиятининг хилма-хил ша- роитларида эркин ҳаракат қила олиш имконини берадиган зарур билимларни бериш ва уларда ке- ракли ҳаракат малакаларини ҳосил қилиш лозим. Уларда турмуш фаолиятига ёрдам берадиган ақлий ва иродавий хислатларни тарбиялаш зарур. Бун- дан ташқари, болаларда турли ўйинларга, жисмо- ний машқларга, шунингдек, кун тартибига риоя қилишга қизиқиш уйғотиш, ҳаракатли ўйинларни мустақил равишда ташкил қилиш ва ўтказиш учун зарур билим ва малакалар ҳосил қилиш шарт. Уларни ўтказишда тарбиячи-ўқитувчининг таш- килотчилик ва тарбиявий роли жуда масъулият- лидир. Ўйинни тўғри танлаш ва. болалар билан тўғри ўтказиш жуда муҳим аҳамиятга эга. Аммо ўйин турини танлашнинг ўзи ҳамма вақт ҳам тарбия- вий вазифани бажаравермайди. Бундай ҳаракатли ўйинлар ташкил қилиш ва ўтказиш тарбиявий аҳамиятга эга бўлиши жуда муҳим. Ўйин раҳбари болаларни яхши билган, ҳар бир ўтказиладиган ўйиннинг мазмун ва қонунла- ри билан муфассал танишган, ўқитиш жараёнида эса юксак педагогик маҳоратни намойиш қила ол- ган тақдирдагина ҳар бир ўйинни таълим-тарбия нуқтаи назаридан тўғри йўлга қўйиши мумкин. Тарбиячи-мураббий ўйинларни ўргатиш жараё- нида педагогиканинг дидактик тамойилларидан фойдаланиши ва уларнинг доимо амалга ошири- лишига эришиши лозим. Ўқитувчи ўқувчиларга янги ўйинни ўрганиш жараёнида унинг мазмуни, вазифалари ва қоидаларини тушунтириб беради. Ўйинга онгли муносабатда бўлиш, уни тўғри ўрга- ниш, ўз хатолари ва муваффақиятларини тўғри тушуниш, ҳаракатларини ўртоқларининг ҳаракат- ларига таққослаб таҳлил қилиш имконини бера- ди. Ўйинни ўтказиш учун болалардан ҳакамлар ва ҳакамларнинг ёрдамчиларини тайинламоқ лозим. Мураббий ўргатадиган ва болалар тушуниб қила- диган ҳаракатлар уларда ташкилотчилик кўник- маларини тарбиялашга ёрдам бериши керак. Му- раббий болалар ўйинини қийинчиликларни енгиш билан боғлаган ҳолда, уни секин-аста мураккаблаш- тириб бориши лозим. Бу болаларнинг иродасини мустаҳкамлайди. Мураббий ўйинни ўтказишга киришишдан ол- дин унинг аниқ вазифаларини белгилаб чиқади, бу вазифалар болаларнинг ёшига, яъни уларни ба- жаришга қурби етадиган бўлиши мақсадга муво- фиқдир. Ўйинни ташкил қилиш ва ўтказишда имкони бо- рича болаларнинг ташаббускор бўлишига эришиш ва ўйинда фаол иштирок этишлари учун уларни рағбатлантириб туриш ҳам яхши самара . беради. Болалар ижодий фаоллик кўрсатиб ўйин ўйнар эканлар, ташкилотчилик қобилиятига эга бўлиб тарбияланадилар. Бир мақсад йўлида ўртоғига ёрдам бериш, мустақил равишда ски ўртоқлари билан бирга бирор масала юзасидап қарор қабул қилиш - ижодий ташаббускорлик намунаси ҳисоб- ланади. Агар болалар ўйинни илгарироқ ўзлашти- риб олган бўлсалар, ўйин пайтида уларнинг фаол- лиги яна ҳам ортиши мумкин. Ўйин пайтида бола- ларнинг фаол бўлиши тарбиячининг ўйинни ўтка- зишга қанчалик тайёрланганига боғлиқдир. Маълумки, ҳар бир ўйиннинг ўзига хос хусуси- ятлари ва қийинчиликлари бўлади. Мураббийлари- миз шуни яхши билишлари керакки, тўсиқ ёки қи- йинчиликларни енгиш билан боғлиқ бўлмаган, яъни анча-мунча куч-қувват сарфлашни талаб қилмай- диган ўйинлар болаларда қизиқиш уйғотмайди. Жуда осон ёки аксинча, ҳаддан ташқари оғир ўйинлар ҳам қизиқарли ўтмайди, улар болаларни зериктиради. Мураббий ўйинларни ўрганишда дастлаб осонларидан бошлаб, аста-секин қийинла- рига ўтиши лозим. Оддий ва гуруҳларга бўлинмас- дан ўйналадиган ўйинлар оддий ўйинлар ҳисобла- нади. Бундай ўйинларни ўйнаш осон. Гуруҳларга тенг бўлиниб ўйналадиган ўйинлар сал мураккаб ва жуда мураккаб ўйинлардир. Бундай ўйинлар- нинг қоидалари бошқа ўйинларнинг қоидаларига қараганда қийинроқ бўлади. Шу боисдан ҳам ўқитувчилар ҳамма вақт енгил ўйинлардан мурак- каб ўйинларга, таниш ўйинлардан нотаниш ўйин- ларга ўтишни кўзда тутишлари керак. Шунда бо- лалар ўйинга қизиқадилар. Янги ўрганиладиган ўйинлар турига қўра таниш ўйинларга ўхшаш бўли- ши керак. Аммо бундай ўйинларда ҳали болаларга номаълум бўлган қоидалар ва баъзи бир ҳаракат- лар мавжуд бўлади. Шундай қилиб, ўйинлар аста-секин мураккаб- лаша боради. Бу эса болалардаянги ҳаракат кўник- маларини ҳосил қилишга ва илгари ўрганилган тех- ника элементларини такомиллаштиришга ёрдам беради. Ҳаракат кўникмаларининг, шунингдек, ўйинда илгари орттирилган билимларнинг пухта ўзлаштирилишига эришиш учун машқларни дои- мо такрорлаб ва мустаҳкамлаб бориш зарур. Аммо ҳадеб бир хил ўйинларни такрорлайвериш ҳам мақсадга мувофиқ эмас. Ўқитувчи болалар ўйинини доимо текшириб бо- риши лозим. Шунда ўйиндаги камчиликлар ва ха- толарни аниқлаш ҳамда уларни ўз вақтида тўғри- лаш мумкин бўлади. Болаларнинг ўйинларни пух- та ўзлаштиришлари уларга бу ўйинлардан бошқа жойларда мустақил равишда фойдаланиш имко- нини беради. Download 2.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling