Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази


Download 2.59 Mb.
bet6/86
Sana05.11.2023
Hajmi2.59 Mb.
#1749804
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86
Bog'liq
500 harakatli o\'yin

СЎҚМОҚ БЎЙЛАБ
Ўйиндан мақсад болаларни кўпчилик бўлиб юришга, чизиқ орқасидан чиқиб кетмасликка ўрга- тишдир.
Тарбиячи полга иккита. ёнма-ён чизиқ чизади (ёки орасини 20-25 см қилиб иккита 2,5-3 метрли арқон ташлайди). Ва болаларга ҳозир ўрмонга ўйка- гани боришларини айтади. Волалар ўрмонга узун сўқмоқ йўлдан эҳтиёт бўлиб борадилар, яъни бир- бирларининг орқаларидан икки чизиқ орасидан секин юрадилар. Кейин шу йўлдан қайтиб келади- лар.
Тарбиячи болаларнинг чизиқни босмасликлари- ни, бир-бирига халақит бермасликларини, олдин- да бораётганларга урилиб кетмасликларини куза- тиб, улар билан ўйин охиригача бирга бўлиш ке- рак.
КИМ СЕКИНРОҚ
Бу ўйинда болалар диққатни ривожлантириш- га, айтилган сўзларга мос ҳаракат қилишга одат- лантирилади.
Болалар тарбиячилар билан бирга борадилар. Ку- тилмаганда тарбиячи бундай дейди: «Қани, ким секин-секин юришни яхши билар экан, оёқ учла- рида мана бундай юринг» (кўрсатади). Болалар оёқ учларига қўтариладилар ва мумкин қадар секин юришга ҳаракат қиладилар. Қайси томонга қараб кетаётган бўлсалар, ўша йўналишда йўлни давом эттирадилар. Кейин тарбиячи билдирмасдан четга чиқиб олади-да: «Энди эса ҳамма менинг олдимга югуриб келсин», дейди. Болалар тарбиячининг ол- дига югуриб келиб, уни ўраб олишади. Тарбиячи болалар билан гаплашади, машқни ғайрат билан яхши бажарганликларини таъкидлаб ўтади.
Уч ёшдаги айрим болалар оёқ учида юрган вақт- ларида. бошларини ғайритабиий энгаштириб, уни елка томонга қисиб юрадилар. Бундай ҳолатда улар секинроқ юраётганга ўхшайдилар. Болаларга бун-
дай ҳаракатларни кўрсатиб, уларни тузатишга ҳаракат килиш керак. Оёқ учида юриш товон- тўпиқларни мустаҳкамлайди, шу сабабли у бола- нинг жисмоний ривожланиши учун жуда фойдали машқ ҳисобланади, Бйроқ болаларни бу машқпи узоқ вақт бажаришга мажбур қилиб, уларни толик- тириб қўймаслик керак. Ўйин 3-4 марта такрорла- нади.
ТАЁҚЧАДАН ҲАТЛАБ ЎТ
Ўйиндан мақсад болаларни чаққон ҳаракат қилишга ўргатиш, уларда сакраш, югуриш каби ҳаракатларни мустаҳкамлаш ва шу орқали чаққон- ликка ургатишдан иборат.
Хонанинг ўртасида иккита таёқча ораси 1 м қилиб ёнма-ён кўйилади.
Хонанинг бир томонида болалар туришади, ик- кинчи томонида стул ўриндиғида байроқча бўла- ди. Тарбиячининг кўрсатмасига биноан таёқчадан 2-3 қадам нарида байроқчага қараб турган бола биринчи таёқча томон юриб боради ва ундан ҳат- лаб ўтади. Сўнгра иккинчи таёқчадан ҳам ҳудди шундай ҳатлайди. Стулга яқинлашиб боради, бай- роқчани қўлга олади, уни бошидан юқори кўтариб ҳилпиратади, кейин байроқчани яна стулга қўяди, ён томонга, четроққа чиқиб кетади ва қайтиб ке- либ, ўз жойига туради. Шундан сўнг топшириқни кейинги бола бажаради.
Агар бу машқ бир неча марта такрорлангандан кейин болаларга жуда осонга ўхшаб туюлса ва улар бу топшириқни тез ҳамда ишонч билан бажара бошласалар, машқни бир оз мураккаблаштириш керак бўлади. Масалан, полга 4-6 таёқчани бир- бирига ёнма-ён қилиб қўйиб чиқиб ёки бир неча
чамбаракни полга ташлаб кўйиб, болаларга ана шу- ларнинг устидан ҳатлаб ўтиш таклиф қилинади.

Download 2.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling